Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 04.12.2002 йилдаги 422-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат мулки қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси ва Ер ресурслари давлат қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 4 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
422-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 4 декабрдаги 422-сон қарорига
илова
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва агар қарздор кредит бўйича ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулк қиймати кредитор банкнинг талабини қоплаш учун етарли бўлмаганда ундирувни қарздорларнинг гаровдан бўш бўлган бошқа, ликвидли мол-мулкига қаратиш тартиботини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Тартиб мақсадлари учун қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитор банк — кредит берган банк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор — кредитор банкдан кредит олган юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ликвидли мол-мулк — қарз олувчининг осон сотиладиган мол-мулки, шу жумладан ижтимоий инфратузилма объектлари, транспорт воситалари, компьютер ва бошқа асбоб-ускуналар, шунингдек қарздорнинг бошқа мол-мулки.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарздорнинг пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, кредитор банк кредит бўйича қарздорликни қонунчиликда белгиланган тартибда тузилган ва нотариал тасдиқланган ёзма битим асосида қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобига, ёхуд ундирувни суд тартибида қарздорнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш йўли билан қайтаришга ҳақлидир.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитор банк томонидан кредит бўйича қарзни қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобига қайтариш тўғрисидаги ёзма битим кредит ва фоиз тўловлари бўйича қарз тўлиқ қайтарилгунгача исталган вақтда тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кредитор банкнинг кредит бўйича қарзни қарздорнинг ликвидли мол-мулки ҳисобига қайтариш бўйича ҳуқуқи, кредит бўйича қарз тўланмаган тақдирда қарздорнинг сотиладиган ликвидли мол-мулки рўйхати, шунингдек ушбу мол-мулкни сотиш тартиби кредитор банк ва қарздор ўртасидаги битим билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қарздор томонидан кредит бўйича қарз пул маблағлари етишмаслиги сабабли ўз вақтида тўланмаган тақдирда кредитор банк қарздорни кредит бўйича қарзни унинг ликвидли мол-мулки ҳисобига қайтариш бўйича ўз мўлжали тўғрисида, кредит бўйича қарзни узиш ҳисобига қабул қилишга рози бўлган мол-мулк турларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қарздор билдиришнома олинган кундан бошлаб 15 кундан кечикмай кредитор банкка ёзма жавоб юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қарздор рози бўлмаган тақдирда кредитор банк кредит бўйича қарзни қонунчиликда белгиланган тартибда тўлатиш мақсадида қарздорнинг ликвидли мол-мулкига ундиришни қаратиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қарздорнинг ликвидли мол-мулки сотилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ томонидан электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади ва қонунчиликка мувофиқ сотилмагунича аукциондан олинмайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кредитор банк қарздорнинг ликвидли мол-мулкини сотиш мақсадида очиқ савдолар ташкил этишнинг ташаббускори ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кредитор банк очиқ савдолар ўтказилгунгача 15 кундан кечикмай қарздорни уларнинг ўтказилиш санаси ва жойи тўғрисида хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қарздор очиқ савдоларда умумий асосларда қатнашиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кредитор банкка берилиши керак бўлган тўлов суммаси кредитор банк томонидан қарздорнинг ликвидли мол-мулкини сотиш даври учун очиладиган махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Очиқ савдолардан тушган маблағларни тақсимлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агар мол-мулкни сотишдан олинган сумма кредитор банк талабларини қоплаш учун етарли бўлмаса, қонунчиликда ёки битимда бошқача кўрсатма бўлмаса, у етишмаган суммани қарздорнинг бошқа мол-мулкидан умумий асосларда олиш ҳуқуқига эгадир.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агар қарздорнинг ликвидли мол-мулкини сотишдан олинган сумма қарздорнинг кредитор банкдан кредит бўйича қарзидан ортиқ бўлса, суммадаги фарқ қарздорга қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кредитор банк ва қарздор ўртасидаги келишмовчиликлар битим шартларига мувофиқ ҳал этилади. Вужудга келган келишмовчиликларни ўзаро келишувга кўра ҳал этиш мумкин бўлмаган тақдирда томонлар судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 23-сон, 186-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 09/20/30/0061-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)