26.01.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2338-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарори, 26.01.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2338-2
Кучга кириш санаси
26.01.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2338-2]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий суди қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий судининг 2012 йил 13 февралдаги 7, 5 ва 22-сонли қарори (рўйхат рақами 2338, 2012 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 11-сон, 121-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазири А. КОМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2017 йил 31 декабрь,

28-сон

Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75-сон

Олий суд раиси К. КАМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
622-сон

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий судининг 2017 йил 31 декабрдаги 28, 75, 622-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар ЙПХ ходимлари билан алоқага киришган ҳолларда ўз мақомидан қатъий назар, аккредитация карточкаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда транспорт воситасининг дипломатик ваколатхонага тегишлилигини кўрсатувчи бошқа ҳужжатларни ЙПХ ходимларига тақдим этишга мажбур.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи — олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидан «Дипхорижхизматдан дипломатик ваколатхонанинг маъмурий жавобгарликка тортишга розилиги тўғрисида хабарномани олганидан кейин» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жарима Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда тўланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«бир йил давомида йўл ҳаракати қоидалари уч маротабадан кўп бузилганда, ҳуқуқбузарга бириктирилган транспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари Дипхорижхизмат томонидан ТИВ тегишли бўлинмаси билан келишилган ҳолда олти ойгача бўлган муддатга олиб қўйилиши мумкин ёки тегишли дипломатик ваколатхона бошлиғи ТИВга тушунтириш ишлари учун чақиртирилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошидаги «ҳар чоракда» деган сўзлар «даврий равишда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТИВ, зарур бўлганда, Дипломатик маълумотномада ва бошқа манбаларда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни мунтазам равишда тўламайдиган дахлсизликдан фойдаланувчи шахсларнинг «қора рўйхат»ини эълон қилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги таҳрирдаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолати махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техник воситалари ёрдамида аниқланган ҳолда транспорт воситасининг эгаси маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик ваколатхонага тегишли транспорт воситасидан фойдаланган ҳолда содир этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолати махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техник воситалари ёрдамида аниқланган ҳолларда дипломатик ваколатхонага тегишли транспорт воситасининг эксплуатацияси учун мутасадди шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситасининг мулкдори махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши учун жавобгарликдан озод этилади, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан келтирилган шикоятни кўриб чиқиш давомида ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда тегишли транспорт воситасига эгалик қилган шахс аниқланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида унинг эгалигидан чиқиб кетган бўлса.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 10/18/2338-2/0625-сон)