Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧЕГАРАДОШ ДАВЛАТЛАРНИНГ ЮК АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОЖХОНА ҲУДУДИ ОРҚАЛИ ЎТИШИ УЧУН ЯГОНА ЙИҒИМЛАР БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Чегарадош давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали кириб келиши ва транзити учун ягона йиғимлар белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Қозоғистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситаларига нисбатан тўловнинг ягона нормалари, шунингдек Туркманистоннинг автотранспорт воситалари барча турларига нисбатан йиғимларнинг табақалаштирилган ставкалари белгиланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. 2000 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтадиган Қирғизистон Республикаси юк автотранспорт воситалари учун 300 АҚШ долларига тенг миқдордаги тўлов белгилансин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йўналишлар бўйича ўтадиган юк автотранспорт воситалари ва автобуслар бундан мустасно.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 октябрдаги 391-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Қирғизистон Республикаси битта юк автотранспорт воситаси ва автобуснинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали кириб келиши ва ўтиши учун 300 АҚШ долларига тенг миқдорда эркин алмаштириладиган валютада тўлов ундирилиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қирғизистон Республикаси юк автотранспорт воситалари ва автобуслардан тўлов бевосита божхона постларида ундирилади, олинган маблағлар божхона органларининг депозит ҳисоб рақамлари орқали Республика йўл жамғармасининг валюта ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 февралдаги 58-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Чегарадош давлатларнинг юк автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали транзит ўтишида бир автотранспорт воситаси учун банк бўлимларида эркин алмаштириладиган валютага алмаштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича сўмларда 200 еврога тенг миқдорда, ёхуд эркин алмаштириладиган валютада бож йиғимлари ундирилган ҳолда акциз солиғи ундириладиган товарларга мажбурий божхона ҳамроҳлиги жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Л.А. Ахметов ва Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 31 декабрь,
552-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 12-сон, 72-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 241-модда;2004 й., 20-сон, 237-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 09/18/202/0904-сон)