Ҳужжат кучини йўқотган 04.05.2018 31.12.1999 йилдаги 552-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.05.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧЕГАРАДОШ ДАВЛАТЛАРНИНГ ЮК АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОЖХОНА ҲУДУДИ ОРҚАЛИ ЎТИШИ УЧУН ЯГОНА ЙИҒИМЛАР БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегарадош давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали кириб келиши ва транзити учун ягона йиғимлар белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Қозоғистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситаларига нисбатан тўловнинг ягона нормалари, шунингдек Туркманистоннинг автотранспорт воситалари барча турларига нисбатан йиғимларнинг табақалаштирилган ставкалари белгиланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2000 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтадиган Қирғизистон Республикаси юк автотранспорт воситалари учун 300 АҚШ долларига тенг миқдордаги тўлов белгилансин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йўналишлар бўйича ўтадиган юк автотранспорт воситалари ва автобуслар бундан мустасно.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 октябрдаги 391-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қирғизистон Республикаси битта юк автотранспорти воситаси ва автобусининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали кириб келиши ва ўтиши учун тўлов бевосита божхона постларида миллий валюта «сўм»да ундирилиши белгилаб қўйилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қирғизистон Республикаси юк автотранспорти воситалари ва автобусларидан тўловлар бевосита божхона постларида ундирилади, олинган маблағлар тижорат банклари бўлимлари орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг валюта ҳисоб рақамига ўтказилади
(3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги 567-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 24-сон, 241-модда)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 февралдаги 58-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғимларни ундириш нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида нақд пул шаклида амалга оширилади, олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисоб рақамларига ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 09/18/202/0904-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 майдаги 239-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 20-сон, 237-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Л.А. Ахметов ва Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 31 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
552-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 12-сон, 72-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 241-модда;2004 й., 20-сон, 237-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2018 й., 09/18/202/0904-сон)