18.01.2018 йилдаги ПҚ-3481-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Урганч экскаватор» акциядорлик жамияти фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм минтақасининг иқтисодиётини жадал ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш имкониятини ошириш, хорижий инвесторларни мелиоратив ва йўл-қурилиш техникасини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш соҳасига фаол жалб қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида Халқаро инвестиция форуми давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 10 февралдаги Ф-4613-сонли фармойишига мувофиқ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Xuzhou Construction Machinery Group Co., Ltd» (XXP) корпорацияси (кейинги ўринларда — хорижий инвестор деб юритилади) ўртасида 2016 йил 28 июнь куни «Урганч экскаватор» АЖ акцияларининг 51 фоизини хорижий инвесторга реализация қилиш тўғрисида оралиқ битими имзоланди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзоланган оралиқ битими асосида хорижий инвестор олти ой мобайнида технологик ускуналар, асбоблар, замонавий териш линияси ва номоддий мулкни етказиб бериш шаклида инвестициялар киритиш, мустақил баҳоловчи ташкилот орқали уларнинг умумий миқдорини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлаш мажбуриятини ўз зиммасига олди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси талабларига мувофиқ, жамиятнинг устав жамғармаси (устав капитали) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Урганч экскаватор» акциядорлик жамиятининг ягона акциядори бўлмиш «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан хорижий инвестор улушини 51 фоизгача етказиш учун қўшимча акциялар чиқариш орқали «Урганч экскаватор» АЖ устав жамғармасини (устав капиталини) кўпайтириш, кейинчалик уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш хамда технологик ускуналар, асбоблар, замонавий териш линияси ва номоддий мулкнинг белгиланган нархи миқдорида хорижий инвестор томонидан киритиладиган инвестициялар ҳисобига мазкур акцияларнинг ҳақини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг хорижий инвестор улушини 51 фоизгача етказиш учун қўшимча акциялар чиқариш орқали «Урганч экскаватор» АЖ устав жамғармасини (устав капиталини) кўпайтириш, кейинчалик уларни Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «Урганч экскаватор» АЖ устав жамғармасидаги (устав капиталидаги) улушлар куйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестор — 51 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ — 49 фоиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси «Урганч экскаватор» акциядорлик жамиятининг қўшимча чиқарилган акциялари белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида уларнинг кейинчалик ҳисобга қўйилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ уч ой муддатда «Урганч экскаватор» АЖ ва хорижий инвестор ўртасида қўшимча чиқарилган акцияларнинг олди-сотдиси бўйича битим тузилишини, мазкур битимнинг Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов хамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 18 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3481-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПҚ-3481-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарори 1-иловасининг «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК кичик бўлими ва 31-позицияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида Халқаро инвестиция форуми давомида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 16 ноябрдаги ПҚ-2432-сонли қарори 2-иловасининг 6-кичик банди ва 26-позицияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида Халқаро инвестиция форуми давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 10 февралдаги Ф-4613-сонли фармойиши 2-иловасининг 6-кичик банди ва 26-позицияси.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 07/18/3481/0594-сон)