Ҳужжат кучини йўқотган 25.11.2017 06.07.2001 йилдаги 290-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.11.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ДАРСЛИГИ ВА ЎҚУВ АДАБИЁТИ МУАЛЛИФИ» ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИГА ИЛМИЙ ДАРАЖА ВА ИЛМИЙ УНВОН БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 937-сонли «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ғояларини амалда кенг тадбиқ этиш, замонавий талабларга жавоб берадиган, юқори сифатли янги авлод дарсликлар яратишни қўллаб-қувватлаш, ёш илмий педагог кадрларни бу жараёнга кенг жалб этиш ҳамда дарсликлар муаллифларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 4-сон қарори асосида ўтказиладиган «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» танлови ғолибларига илмий даража ва илмий унвон бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» танлови ғолибларига илмий даража ёки илмий унвон бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, тасдиқланган Низом асосида илмий даража ёки илмий унвон Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тасарруфида таълим муассасалари бўлган бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда таълим турлари ва фанлар бўйича ҳар йили тегишли Низом асосида ўтказадиган танловда ғолиб деб топилган ва камида икки маротаба нашр қилинган дарсликлар муаллифларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 6 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
290-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 6 июлдаги 290-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» танлови ғолибларига илмий даража ёки илмий унвон бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги 4-сон қарори асосида ўтказиладиган «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» танлови ғолибларига илмий даражалар ёки илмий унвонлар бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» танлови ғолибларига илмий даража ёки илмий унвон берилиши учун у яратган дарслик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазмуни давлат таълим стандартлари талабларига жавоб бериши ҳамда дарслик ёзилган фан ёки курс Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари ва ўқув режасига киритилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг ва хорижий мамлакатларнинг шу соҳадаги етук олимлари қўлга киритган илмий, илмий-услубий натижалари асосида ёзилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёки Халқ таълими вазирлиги томонидан дарслик сифатида тавсия қилинган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камида икки маротаба нашр қилинган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Танловда ғолиб деб топилган дарсликнинг учта асл нусхаси унинг муаллифи тўғрисидаги маълумотлар кўрик-танлов комиссиясининг қарори билан биргаликда Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёки Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 майдаги 199-сон қарори билан тузилган «Умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув адабиётлари нашр этиш тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини тайёрлаш ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссиясига (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб юритилади) киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Танловда ғолиб чиққан дарслик муаллифига илмий унвон ёки илмий даража бериш масаласи Ҳукумат комиссиясида кўриб чиқилади ҳамда маъқул деб топилган тақдирда тегишли қарор қабул қилиниб, Олий аттестация комиссиясига тақдим этилади. Ҳукумат комиссияси кўрилаётган дарсликлар бўйича қўшимча маълумот ва эксперт хулосаларини олиш учун тегишли соҳа олимлари ва мутахассисларини жалб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Олий аттестация комиссияси тақдим қилинган ҳужжатлар асосида дарслик муаллифига тегишли илмий даража ёки илмий унвон бериш масаласини дарсликнинг илмий-услубий аҳамиятини инобатга олган ҳолда кўриб чиқади. Олий аттестация комиссияси меъёрий ҳужжатларига мувофиқ илмий даража ёки илмий унвонга талабгорларнинг нашр қилган илмий мақолалари ва услубий ишлари, илмий-педагогик фаолияти ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашига қўйиладиган талаблар энг яхши дарслик муаллифига қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий аттестация комиссияси эксперт кенгашининг тавсиясига биноан «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» танлови ғолибларига (ҳаммуаллифликда ёзилган дарсликнинг асосий муаллифига, унинг асосий муаллифлигини тасдиқловчи ҳаммуаллифларнинг ўзаро келишув хати асосида) мавжуд нашр ишлари асосида фан номзоди илмий даражасини олиш учун (истисно тариқасида) илмий маъруза шаклида диссертация ҳимоя қилишига, агар у фан номзоди илмий даражасига эга бўлса, фан доктори илмий даражасини олиш учун илмий маъруза шаклида диссертация ҳимоя қилишига рухсат берилади ёки профессор, доцент, катта илмий ходим илмий унвонларидан бири берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» танлови ғолиби фан доктори илмий даражасига эга бўлса, унга Олий аттестация комиссияси эксперт кенгашининг тавсияси асосида профессор илмий унвони берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» танлови ғолиблари бўлган илмий даражага талабгорларнинг аттестация ишлари белгиланган тартибда ихтисослашган кенгаш томонидан, илмий унвонга талабгорларнинг аттестация ишлари тегишли илмий кенгашлар томонидан Олий аттестация комиссиясига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Олий аттестация комиссиясида «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» танлови ғолибларига фан доктори илмий даражаси ва профессор илмий унвонини бериш бўйича аттестация ишлари 3 ойгача бўлган муддатда, фан номзоди илмий даражаси ва доцент, катта илмий ходим илмий унвонини бериш бўйича аттестация ишлари 2 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади. Зарур ҳолларда ушбу ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати Олий аттестация комиссияси ҳайъати қарори билан яна 3 ойгача узайтирилиши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 13-сон, 87-модда)