Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сонли Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 18 январь,
ПФ-5304-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5304-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПФ-5739-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2019 й., 06/19/5739/3249-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли Фармони иловасининг 37-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Б. Юсупов — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сонли Фармони билан тасдиқланган Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари соҳасида давлат бошқарув тизимини танқидий ўрганиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича 7-ишчи гуруҳ таркибидаги:
а) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Б.Т. Юсупов — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси»;
б) 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Ч.Р. Қодиров — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бош юристи»;
в) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. С. Хуррамов — Тошкент вилояти бўйича фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг юристи».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 23 июндаги ПҚ-107-сонли қарори иловасининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигини ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 31 январдаги ПҚ-272-сонли қарори 3-банди биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон фермерлар кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чигит етказиб бериш механизмини хамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сонли қарори 9-банди иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон фермерлар кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 7 апрелдаги ПҚ-832-сонли қарори 5-иловаси 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин.
«9. Б.Т. Юсупов — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси».
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3096-сонли қарори 1-иловаси олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Б.Т. Юсупов — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси».
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарори 13-банди:
биринчи хатбошидаги «Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 4-уй» сўзлари «Миробод тумани, Амир Темур кўчаси, 13-уй» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «бир ой муддатда» сўзлари «2018 йилнинг 1 февралигача» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5304-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган баъзи ҳужжатлари
рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 3 январдаги ПФ-4911-сонли Фармонининг 1-иловаси 2-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 17 июлдаги ПФ-5115-сонли Фармони иловасининг 8-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 06/18/5304/0591-сон, 08.06.2019 й., 06/19/5739/3249-сон; 27.02.2021 й., 06/21/6179/0165-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)