Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2022 12.01.2018 йилдаги ПҚ-3473-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш борасидаги ишларни ташкиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 июлдаги ПҚ-325-сонли ««Qorao‘zak» ва «G‘allaorol» махсус саноат зоналарини ташкил этиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида «Yangi O‘zbekiston» массивини қуриш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Машинасозлик, вагонсозлик, автомобилсозлик, кимё, нефть-газ ва қурилиш тармоқлари саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини янада кенгайтириш, Тебинбулоқ титан-магнетит руда кони негизида маҳаллий хомашёдан фойдаланган ҳолда замонавий пўлат қуйиш корхонасини ташкил этиш ҳисобига ўзининг металлургия комплексини барпо этиш, шунингдек, экспорт салоҳиятини ошириш ва импортни қисқартириш мақсадида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг кон-металлургия комплексини 2024 йилда ишга туширишни назарда тутган ҳолда, йилига 1 миллион тоннагача пўлат маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган «Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа)ни амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати комплекси томонидан 2017 йилнинг 27 мартида «Кейинчалик чўян олинадиган Тебинбулоқ конини ишлатиш» лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши тасдиқланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳада чўян ва пўлат олишнинг домнадан ташқари технологиясини қўллаш назарда тутилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибида Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши ва унинг ишга туширилишини таъминлаш учун Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция)ни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда 2018 йилнинг 1 апрелига қадар лойиҳани амалга оширишни молиялаштиришнинг аниқ манбалари бўйича таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳаси амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши дирекцияси — буюртмачи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ишлари бозорида ўзларини ижобий томондан кўрсата олган хорижий лойиҳа ташкилотлари, консультантлари ва экспертлари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган Республика «Ўзинжиниринг» лойиҳа институти — бош лойиҳа ташкилоти этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, айнан шундай лойиҳаларни рўёбга чиқаришда амалий тажрибага эга бўлган халқаро компанияларни ҳамда республиканинг ихтисослаштирилган пудрат ташкилотларини жалб этган ҳолда консорциум тузиш ҳуқуқи бериладиган «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг тегишли ташкилотлари — бош пудрат ташкилоти этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга ошириш доирасида Дирекция томонидан қилинган харажатларни молиялаштириш «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши, сарфланган харажатлар кейинчалик уларни қоплаш мақсадида лойиҳанинг умумий қийматига қўшилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш ишларини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда — Ишчи комиссия) иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи комиссия (А.Ж. Раматов) зиммасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ жами масалалар комплексини ўз вақтида ва тезкорлик билан ҳал этиш бўйича вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси объектлари ҳамда лойиҳа бўйича ташқи инфратузилманинг зарур объектлари қурилиши мониторингини ташкиллаштириш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Республика «Ўзинжирининг» лойиҳа институти билан биргаликда 2018 йилнинг 30 декабрига қадар «Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши» инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда келишиб олинган техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикасининг Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кон-металлургия комплекси қурилишига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдонлари, шу жумладан, муҳандислик коммуникациялари қурилиши ва хомашё карьерлари учун ер майдонлари ажратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер майдонлари олиб қўйилиши муносабати билан (фермер хўжаликлари томонидан кўрилган зарарлар, қирқилган дарахтлар учун ва кўчирилган фуқароларга) маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан товон тўланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ — ўз маблағлари ҳисобидан, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши — маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқариш майдончасидан ташқаридаги зарур муҳандислик тармоқлари ва инфратузилма объектлари, жумладан, энергия таъминоти, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, алоқа, темир йўллар ва автомобиль йўллари борадиган иншоотлар лойиҳалаштирилиши ҳамда қурилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» АЖ ўз маблағлари ҳисобидан 2019 йилнинг 1 январига қадар Тебинбулоқ кони негизида барпо этилаётган кон-металлургия комплекси қурилиш майдончасидаги объектлар ташқи энерготизимларга уланишини, шунингдек, 2019 — 2024 йиллар даврида — кон-металлургия комплекси қурилмаларини энергия билан таъминлаш учун Шимоли-ғарбий энерготизим узели кенгайтирилиши ва модернизация қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Истисно тариқасида, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖга лойиҳани амалга ошириш доирасида:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилнинг 1 январига қадар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда лойиҳани амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида, белгиланган тартибда импорт шартномалари бўйича ваколатли органларда экспертиза ҳамда юкларни ортиб жўнатишдан олдинги инспекцияни албатта ўтказган ҳолда товарлар (ишлар, хизматлар)ни, шу жумладан, «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларни маҳсулот ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) билан тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан тузишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда — лойиҳа ечимларининг объектларни эксплуатация қилиш ишончлилиги ва хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш, шунингдек, кон-металлургия комплекси объектлари қурилишини техник жиҳатдан кузатишни ташкиллаштириш мақсадида, айнан шундай лойиҳаларни лойиҳалаштириш ва амалга ошириш масалаларида амалий тажрибага эга бўлган ихтисослаштирилган хорижий илмий-тадқиқот институтлари, консультантларни танлов асосида (тендер савдолари ўтказмасдан) жалб этишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2025 йилнинг 1 январига қадар бош пудрат ва бош лойиҳа ташкилотлари, шунингдек уларнинг субпудратчилари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга биноан олиб келинадиган, шу жумладан, «вақтинча олиб кириш» божхона режимида олиб келинадиган материаллар, хомашё, ускуналар, қурилиш техникаси, машина ва механизмлар, технологик ҳужжатлар, жиҳозлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, асбоб ва приборлар, махсус аҳамиятдаги транспорт воситалари, компьютер техникаси, шунингдек, металл прокати бож тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа ҳужжатларининг давлат экспертизасини ҳамда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комбинатини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топширишда саноат хавфсизлиги талабларига оғишмай риоя этилиши устидан тизимли назоратни таъминласин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, улар вақтинча яшайдиган жойда вақтинчалик рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтиришни давлат божи ундирмасдан белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг буюртманомаларига биноан, юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилиши (муддати узайтирилиши)ни, шунингдек, ушбу хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда ҳақ ундирилмасдан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб республиканинг ихтисослашган олий ўқув юртларида Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси учун мутахассислар тайёрлашни ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 12 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3473-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 январдаги ПҚ-3473-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш ишларини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бўйича ишчи комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

А.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ишчи комиссия раҳбари

И.Б. Тўрамуратов

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раисининг ўринбосари, ишчи комиссия раҳбарининг ўринбосари

С.Х. Бекенов

иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

А.Я. Хайдаров

молия вазирининг биринчи ўринбосари

Ж.Т. Маҳсудов

ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ўринбосари

Д.А. Назармухамедов

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Б.М. Низомов

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари

К.Р. Сариев

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси

А.И. Ахмедхаджаев

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси

Ш.А. Вафоев

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори

А.К. Мирсоатов

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раиси

М.О. Салиев

Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари

Н.Т. Турсунов

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

О.Ч. Адилов

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари ― бош муҳандис

К.Н. Тўлаганов

қурилиш вазири ўринбосари

М.И. Рузметов

Ергеодезкадастр давлат қўмитаси раиси ўринбосари

А.У. Каримов

«Ўзстандарт» Агентлиги бош директори

А.С. Шукуров

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раисининг биринчи ўринбосари

Р.Г. Мубаракшин

«Ўзбекэнерго» АЖ раисининг биринчи ўринбосари

У.Х. Сайидов

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

Б.К. Зарипов

«Ўзқурилишматериаллари» АЖ бошқаруви раиси

Х.Н. Хасидов

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бош муҳандиси ― бош менежер

Т.Р. Уразаев

«Ўзинжиринг» республика лойиҳа институти директори в.б.

Т.М. Алиқулов

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари

Д.О. Исақулов

«Ўздавэнергоназорат» ДИ бошлиғи

Ж.Т. Мирзамахмудов

Вазирлар Маҳкасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари АТД мудири

И.Р. Маҳкамов

Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД мудири

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ишчи комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 07/18/3473/0556-сон, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)