Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 8 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1500-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 24 ноябрдаги 2020-43-сонли ««Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, аризалар ва билдиришномалар қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1500-5, 04.12.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги ва 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 10 июлдаги 2005-42-сон «Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1500, 2005 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 30-31-сон, 238-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 26 декабрь,
2017-75-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 26 декабрдаги 2017-75-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Номидан ва 1-бандидан «ёзма» деган сўз чиқариб ташлансин.
2. Низомда:
а) номидан «ёзма» деган сўз чиқариб ташлансин.
б) 1-банддаги «ёзма ариза ва билдиришномаларни» деган сўзлар «ёзма аризалар ва билдиришномаларни, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган аризалар ва билдиришномаларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 6-банднинг «с» кичик банди учинчи хатбошисидаги «ёзма ариза ва билдиришномаларни» деган сўзлар «ёзма аризалар ва билдиришномаларни, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган ариза ва билдиришномаларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 21-бандининг бешинчи хатбошисидаги «ёзма ариза» деган сўз «ёзма, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган ариза» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2018 й., 10/18/1500-4/0527-сон)