Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2008 13.08.2004 йилдаги 391-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2008
Ҳужжат 30.12.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҲАЛЛИЙ ХОМ АШЁ НЕГИЗИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА ТУЗАТИШЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 июлдаги 149-сонли «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури қатнашчилари бўлган корхоналар сонини кенгайтириш, шунингдек рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган янги лойиҳаларни киритиш тартиб-қоидаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш комплекс дастурини амалга ошириш масалалари бўйича махсус комиссия (Ў. Султонов) Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари иштирокида Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури рўйхатлари ва параметрларига тузатишлар киритиш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига тушган таклифларни, заруриятга кўра, бироқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта кўриб чиқсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 13 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
391-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 13 августдаги 391-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2004-2005 йиллар даврида Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури (кейинги ўринларда матнда Маҳаллийлаштириш дастури деб юритилади) рўйхатлари ва параметрларига тузатиш киритиш бўйича таклифларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартибини белгилаб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорига 1—4-иловаларга киритилган лойиҳаларнинг айрим параметрларини ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиб ўтилган қарорга 1—4-иловаларга киритилган лойиҳаларни чиқариб ташлаш ёки шундай мақсаддаги муқобил лойиҳалар билан алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика корхоналарида ишлаб чиқариш-техник ва истеъмол мақсадидаги материаллар ва буюмларни, шу жумладан кўрсатиб ўтилган қарорга 5-иловага киритилган материаллар ва буюмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича янги лойиҳаларни киритиш бўйича асосланган таклифлар асосида амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маҳаллийлаштириш лойиҳалари ташаббускорлари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Маҳаллийлаштириш дастурига тузатиш киритиш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаментига (кейинги ўринларда матнда Департамент деб юритилади) киритадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 декабрдаги 620-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 524-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Департамент лойиҳанинг мақсадларидан, уни молиялаштириш манбаларидан ва таклиф этилаётган тузатишнинг моҳиятидан келиб чиқиб тушган материалларни қуйидаги тегишли ваколатли экспертиза органларига кўриб чиқиш учун юборади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг Маҳаллийлаштириш дастури мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш имкониятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг талаб этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштиришнинг таклиф этилаётган даражасига эришиш имкониятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг айрим параметрларини чиқариб ташлаш ёки ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлигини баҳолаш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (лойиҳа молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига амалга оширилган ҳолларда) — иқтисодий самарадорликни келишиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф этилаётган маркетинг концепцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни сотиш, шу жумладан уни экспорт қилиш истиқболлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технология даражаси ва экспорт қилинадиган технологик асбоб-ускуналар, хом ашё ва материаллар ҳамда хизматлар нархларининг чекланган параметрлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг айрим параметрларини чиқариб ташлаш ёки ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосида лойиҳани амалга оширишнинг самарадорлиги ва имкониятларини баҳолаш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ваколатли банкка (лойиҳа молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига амалга оширилган ёки тижорат банкларининг кредитлари жалб этилган ҳолларда) — лойиҳанинг иқтисодий асосланганлигини, молиялаштиришнинг таклиф этилаётган схемаси мақбуллигини, таваккалчиликларни баҳолаш ва кредитнинг қайтарилишини аниқлаш учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Таклифларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган ваколатли органлар томонидан баҳоланиши ариза берувчи (лойиҳа ташаббускори) томонидан қуйидаги ҳужжатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш таклиф этилаётган лойиҳалар учун — Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш комплекс дастурини амалга ошириш масалалари бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда матнда Махсус комиссия деб юритилади) томонидан тасдиқланган шакл бўйича тузилган лойиҳанинг паспорти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг айрим параметрларига тузатиш киритиш учун — айрим параметрларга тузатиш киритиш зарурлигини асослайдиган қайднома, таҳлилий ва жадвал материаллари билан биргаликда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташлаш таклиф этилаётган лойиҳалар учун — лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариш зарурлиги асосланган қайднома, таҳлилий ва жадвал материаллари ва, мавжуд бўлган тақдирда, уни муқобил лойиҳа билан алмаштириш имконияти тўғрисидаги таклифлар билан биргаликда расман киритилгандан кейин икки ҳафта муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кўрсатиб ўтилган муддат мобайнида ваколатли экспертиза органлари лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқадилар ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ лойиҳаларнинг ҳужжатларида ноаниқликлар аниқланган тақдирда, уларни пухта ишлашда ариза берувчига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Лойиҳа ташаббускорларидан лойиҳа паспортида назарда тутилмаган қўшимча ахборот тақдим этилишини талаб этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Департамент тушган таклифларни ваколатли органларнинг ижобий хулосалари билан биргаликда умумлаштиради ва уларни кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир ёки ундан ортиқ ваколатли экспертиза органларининг хулосаси салбий бўлган тақдирда, Департамент кўриб чиқиш учун Махсус комиссияга тегишли хулоса киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Махсус комиссия Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари иштирокида ўзининг, заруриятга кўра, бироқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказиладиган мажлисларида тушган таклифларни кўриб чиқади ҳамда Маҳаллийлаштириш дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида мажлис қарори қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Махсус комиссиянинг мажлис қарори асосида Департамент томонидан Маҳаллийлаштириш дастури рўйхатига тузатишлар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллийлаштириш дастури рўйхатига тузатишлар киритиш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари параметрларига тузатишлар киритиш Махсус комиссия раиси томонидан тасдиқланган Махсус комиссия протоколи асосида амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 декабрдаги 620-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 524-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташланган тақдирда, лойиҳани амалга оширувчи корхона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарори кучга кирган пайтдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарорида назарда тутилган тегишли солиқ ва божхона имтиёзларидан маҳрум этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 32-сон, 368-модда; 52-сон, 524-модда; 2005 й., 32-33-сон, 248-модда; 34-36-сон, 264-модда; 2007 й., 19-20-сон, 193-модда)