Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2012 11.08.2004 йилдаги 383-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.10.2012
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ БИРЛИКЛАР, АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ, ТАШКИЛОТЛАРГА ВА БОШҚА ТОПОНИМИК ОБЪЕКТЛАРГА НОМ БЕРИШ ИШЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сонли ««Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида миллий ўзликни англаш, қадриятларимизни ҳаётга қайтариш, собиқ коммунистик тузум даврида асоссиз равишда ўзгартириб юборилган кўплаб қадимий жой номларини тиклаш борасида катта ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, таъкидлаш керакки, бу муҳим масалада айрим хато ва камчиликларга ҳам йўл қўйилмоқда. Хусусан, баъзи жойлардаги топонимик объектларнинг эски тузум ва шўро мафкурасини эслатадиган, халқимиз тарихи ва миллий анъаналарига ёт бўлган номлари ҳамоy сақланиб қолмоқда. Аҳоли пунктларининг, кўча ва майдонларнинг тарихий номларини ўзгартириш билан боғлиқ ишларда лоқайдлик, масъулиятсизлик ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини таъминлаш, топонимик объектларга ном бериш ишларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг топонимик объектлар номларини тартибга солиш борасидаги ишлари талаб даражасида эмаслиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасидаги топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссиясинииг таркиби 1-иловага*, ушбу комиссия тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика комиссиясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги табиий-жуғрофий ва бошқа топонимик объектларга ном бериш ҳамда илгари берилган номларни ўзгартириш ишларини тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқимизнинг қадимий ўтмиши ва қадриятлари билан боғлиқ жойларнинг тарихий номларини муҳофаза этиш, уларнинг асоссиз равишда ўзгартирилишининг олдини олиш;

жой ва объектларнинг тарихий-миллий анъаналаримизга, миллий тафаккур ва маънавиятимизга ёт бўлган номларини ўзгартириш;

янги қўйилаётган жой номлари ўзбек тили топонимия қоидаларига, миллий истиқлол ғояси талабларига мос бўлишини таъминлаш;

жойларга ном беришда маҳаллийчилик, таниш-билишчилик, мансабини суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика комиссиясига бир ой муддатда белгиланган талаблар асосида топонимик объектларнинг номларини ўзгартириш ва тартибга солишга оид тавсияларни ишлаб чиқиш ва жойларга юбориш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳузурида топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича махсус комиссия ташкил этилсин. Мазкур комиссияга Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги топонимик объектларга ном бериш масалаларини ҳал қилиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳузурида топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар ташкил этилсин. Мазкур комиссияларнинг таркибига тарихчи ва тилшунос олимлар, ҳуқуқшунослар, тегишли мутахассислар, жамоатчилик ва маҳаллий бошқарув идоралари вакиллари киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий ҳокимият органларининг (Қорақалпоғистон Республикасидан ташқари) объектларга кишиларнинг номини бериш ҳақидаги таклифлари Ўзбекистон Республикасидаги топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳузурида ташкил этилган ҳудудий комиссияларга 2004 йилнинг охирига қадар шу ҳудудлардаги топонимик объектлар номларини қайта кўриб чиқиш, эски тузум давридан сақланиб қолган, халқимиз тарихи ва анъаналари билан боғлиқ бўлмаган жой номларини ўзгартириш юзасидан Республика комиссиясига таклифлар киритиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилотлар ва бошқа топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш тўғрисида» 1996 йил 31 майдаги 203-сон қарорининг 2-банди ва 5-банднинг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 11 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
383-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 11 августдаги 383-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидаги топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги табиий-жуғрофий ва бошқа топонимик объектларга ном бериш ҳамда илгари берилган номларни ўзгартириш ишларини тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқимизнинг қадимий ўтмиши ва қадриятлари билан боғлиқ жойларнинг тарихий номларини муҳофаза этиш, уларнинг асоссиз равишда ўзгартирилишининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жой ва объектларнинг тарихий-миллий анъаналаримизга, миллий тафаккур ва маънавиятимизга ёт бўлган номларини ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги қўйилаётган жой номлари ўзбек тили топонимия қоидаларига, миллий истиқлол ғояси талабларига мос бўлишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларга ном беришда маҳаллийчилик, таниш-билишчилик, мансабини суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик — Ўзбекистон Республикасидаги топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссиясининг (кейинги ўринларда матнда Комиссия деб юритилади) асосий вазифаларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасипинг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ном қўйиш таклифини киритган ташкилотлардан топонимик объектларни тавсифловчи барча зарур ҳужжатларни талаб қилиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатган одамларнинг хотираларини абадийлаштириш масалалари бўйича тегишли ҳокимият органларига тавсиялар беради, зарур бўлган ҳолларда вақтинчалик экспертлар гуруҳини тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича барча даражадаги ижроия ҳокимият ва тегишли бошқарув идоралари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия топонимик объектларга ном бериш ва илгари қўйилган номларни ўзгартириш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг, вазирликлар ва идораларнинг таклифларини тарихчилар, тилшунослар, меъморлар ва бошқа соҳа мутахассисларини бу ишга жалб қилган ҳолда кўриб чиқади. Комиссия ўз хулосаларини белгиланган тартибда таклиф киритган ташкилотларга, мамлакат аҳамиятига молик объектлар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссия ном бериш ҳақидаги таклифларни кўриб чиқишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқнинг тарихий-миллий анъаналари, ҳис-туйғулари, аҳлоқий қадриятларини ва аҳолининг истакларини ҳисобга олади ҳамда бунда умумдавлат манфаатларидан келиб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилаётган янги номнинг ўзбек топонимия тизимининг талаблари ва тил қонуниятларига зид келмаслигини инобатга олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда меҳнат жамоаларининг мулоҳазаларини ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия заруратга қараб ўз мажлисларини ўтказади ва қарорларини баён шаклида расмийлаштиради. Комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи қатнашган комиссия мажлиси қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади. Қарор қабул қилиниши учун мажлисда қатнашаётган комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми уни маъқуллаши керак,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим ҳолларда комиссия қарорлари сўров йўли билан расмийлаштирилиши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 32-сон, 363-модда; 2012 й., 41-42-сон, 483-модда)