Ҳужжат кучини йўқотган 23.01.2018 15.08.2000 йилдаги 321-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.01.2018
Ҳужжат 18.03.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УМУМИЙ ЮРИСДИКЦИЯ СУДЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, суд ходимларининг ижтимоий муҳофазаси кафолатларини кучайтириш, судларнинг моддий-техника таъминоти даражасини ошириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 14 августдаги ПФ-2682-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фуқаролик ишлари бўйича судларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур шарт-шароитларни яратсинлар ҳамда икки ой муддатда уларни тегишли бинолар билан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Янги ташкил этилаётган судларни ускуналар, автотранспорт, мебель, замонавий техника билан таъминлашга алоқадор сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги фуқаролик ишлари бўйича судларнинг янги ажратилган лавозим бирликларини моддий таъминлаш ҳамда 2001 йилдан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича судларни молиялаш учун зарур маблағлар ажратишни кўзда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги белгиланган тартибда судларни зарур телефон алоқаси билан таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 мартдаги 147-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 5-6-сон, 54-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ў. Комилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 15 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
321-сон