Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун сотиладиган суюлтирилган газнинг республика бўйича ягона чакана нархини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта бозорини либераллаштириш шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3253-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолига суюлтирилган газ сотиш ва етказиб беришда ўғирлик ва суиистеъмолликнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзтрансгаз» АЖ ва/ёки унинг газ таъминоти бўйича ҳудудий филиаллари орқали аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун 1 килограмм суюлтирилган газ:
2018 йил 1 апрелдан қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда 1-иловага мувофиқ нархларда;
2018 йил 1 августдан қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда 2-иловага мувофиқ ягона чакана нархда сотилиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун 1 килограмм суюлтирилган газнинг чакана нархи Ўзбекистон Республикаси аҳолисига сотиладиган табиий газ нархининг ўзгаришига мутаносиб равишда ўзгариши белгилаб қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур қарор билан белгиланган ягона чакана нарх, шунингдек аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун «Ўзтрансгаз» АЖ ва/ёки унинг газ таъминоти бўйича ҳудудий филиаллари орқали сотиладиган суюлтирилган газнинг ажратилган ҳажмлар доирасида етказиб берилиши ва тақсимланишининг тизимли назоратини таъминласин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов ва «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Мустафаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 декабрь,
1033-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1033-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
2018 йил 1 апрелдан республика ҳудудлари кесимида аҳолига суюлтирилган газни
сотиш нархлари
|
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Нархлар (ҚҚС билан бирга), сўм / кг |
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
720,0 |
|
2. |
Андижон вилояти |
700,0 |
|
3. |
Бухоро вилояти |
500,0 |
|
4. |
Жиззах вилояти |
500,0 |
|
5. |
Қашқадарё вилояти |
500,0 |
|
6. |
Навоий вилояти |
500,0 |
|
7. |
Наманган вилояти |
700,0 |
|
8. |
Самарқанд вилояти |
500,0 |
|
9. |
Сурхондарё вилояти |
500,0 |
|
10. |
Сирдарё вилояти |
500,0 |
|
11. |
Тошкент вилояти |
700,0 |
|
12. |
Фарғона вилояти |
700,0 |
|
13. |
Хоразм вилояти |
720,0 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1033-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
2018 йил 1 августдан республика ҳудудлари кесимида аҳолига суюлтирилган газни сотишнинг ягона
чакана нархи
|
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Нархлар (ҚҚС билан бирга), |
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
800,0 |
|
2. |
Андижон вилояти |
800,0 |
|
3. |
Бухоро вилояти |
800,0 |
|
4. |
Жиззах вилояти |
800,0 |
|
5. |
Қашқадарё вилояти |
800,0 |
|
6. |
Навоий вилояти |
800,0 |
|
7. |
Наманган вилояти |
800,0 |
|
8. |
Самарқанд вилояти |
800,0 |
|
9. |
Сурхондарё вилояти |
800,0 |
|
10. |
Сирдарё вилояти |
800,0 |
|
11. |
Тошкент вилояти |
800,0 |
|
12. |
Фарғона вилояти |
800,0 |
|
13. |
Хоразм вилояти |
800,0 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1033/0501-сон, 02.11.2018 й., 09/18/897/2149-сон)