Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун сотиладиган суюлтирилган газнинг республика бўйича ягона чакана нархини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта бозорини либераллаштириш шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3253-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолига суюлтирилган газ сотиш ва етказиб беришда ўғирлик ва суиистеъмолликнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2018 й., 09/18/897/2149-сон)
2. Аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун 1 килограмм суюлтирилган газнинг чакана нархи Ўзбекистон Республикаси аҳолисига сотиладиган табиий газ нархининг ўзгаришига мутаносиб равишда ўзгариши белгилаб қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур қарор билан белгиланган ягона чакана нарх, шунингдек аҳолига кундалик ҳаётда истеъмол қилиш учун «Ўзтрансгаз» АЖ ва/ёки унинг газ таъминоти бўйича ҳудудий филиаллари орқали сотиладиган суюлтирилган газнинг ажратилган ҳажмлар доирасида етказиб берилиши ва тақсимланишининг тизимли назоратини таъминласин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов ва «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Мустафаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 декабрь,
1033-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2018 й., 09/18/897/2149-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2018 й., 09/18/897/2149-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1033/0501-сон, 02.11.2018 й., 09/18/897/2149-сон)