Ҳужжат кучини йўқотган 26.06.2026 28.12.2017 йилдаги 1027-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.06.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 июндаги 328-сонли «Табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш ягона тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони талабларини бажариш, табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шунингдек, уларнинг оқибатларини мониторинг қилиш, ахборот алмашиш ва прогнозлаш тизимли олиб борилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими таркибига кирувчи вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимини (кейинги ўринларда Ягона тизим деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ягона тизимнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларга (кейинги ўринларда фавқулодда вазият деб аталади) олиб келувчи потенциал манбаларни барвақт аниқлаш, улар бўйича тизимли кузатув ва назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш маълумотларини, шунингдек, уларнинг юзага келганлиги ва оқибатлари тўғрисида доимий ва автоматлаштирилган ахборот алмашинувини таъминлаш;

фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг ривожланиш эҳтимоли хусусияти ва кўламини олдиндан прогнозлаштириш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек, уларнинг оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимининг ташкилий-функционал тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизими тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ягона тизим тузилмасига кирувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг юзага келиш хавфи кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда мониторинг қилиш, ахборот алмашиш ва прогнозлаш тартиби тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона тизим жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда «Электрон ҳукумат» тизими доирасида шакллантирилган идоравий ахборот тизимларининг функцияларини такомиллаштирсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий чекланган штатлар сони ҳамда бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бошқарув аппаратлари, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари тузилмаларига Ягона тизим доирасида белгиланган вазифаларни бажаришга масъул мутахассислар штат лавозимларини жорий этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона тизим тузилмасига кирувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари орасида алоҳида ҳимояланган ахборот алмашинуви канали ташкил этилишини ва узлуксиз ишлашини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона тизимни «Электрон ҳукумат» тизимининг марказий маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари комплексларига интеграциялашни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги алоқадор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 28 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1027-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1027-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий-функционал тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:

ФВДТ — Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФВБ — Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎‎‎Шартли белги:‎

‎‎‎‎‎‎мониторинг ва прогноз маълумотлари ахборот алмашинуви;

‎‎ ‎‎‎‎прогноз маълумоти асосида профилактик ишларни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1027-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизими тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимининг (кейинги ўринларда Ягона тизим деб аталади) асосий вазифалари ва функциялари, шунингдек фаолияти тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ягона тизим табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар (кейинги ўринларда фавқулодда вазиятлар деб аталади) мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш масалаларини ҳал этишга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг (кейинги ўринларда ФВДТ деб аталади) ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият — одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш — олдиндан ўтказиладиган ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар камайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса, одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш — фавқулодда вазиятлар рўй берганда ўтказиладиган ҳамда одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга, шунингдек фавқулодда вазиятлар рўй берган зоналарнинг кенгайишига йўл қўймасликка ҳамда хавфли омиллар таъсирини тугатишга қаратилган қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳит мониторинги — атроф муҳит ҳолатини баҳолаш, унда кечаётган жараёнларни таҳлил қилиш ва ундаги ўзгаришлар ривожини ўз вақтида аниқлаш учун маълум бир дастур бўйича доимий равишда олиб бориладиган кузатув ва назорат тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг объекти — чегара доирасида аниқ дастур бўйича атроф муҳитнинг ҳолатини назорат қилиш мақсадида доимий равишда кузатув ишлари олиб бориладиган, унда кечаётган жараёнларни, улардаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ва прогнозлаш учун таҳлил қилиш ва баҳолаш амалга ошириладиган табиий, техноген объект ёки унинг бир қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг маълумоти — фавқулодда вазиятларга олиб келадиган хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларни мунтазам ёки тезкор назорат қилиш ва кузатиш натижасида олинган маълумот тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни прогнозлаш — фавқулодда вазият юз бериши мумкинлиги сабабларини, унинг ўтмишдаги ва ҳозирдаги манбаларини таҳлил этиш асосида унинг содир бўлиши ва ривожланиши эҳтимолини олдиндан акс эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прогноз маълумоти — фавқулодда вазиятларга олиб келадиган хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг юзага келиши ва ривожланиши эҳтимолини акс эттирувчи маълумот тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик ахборот тизими (кейинги ўринларда ГАТ деб аталади) — географик объектлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, моделлаштириш ва акс эттириш, шунингдек, рақамли картографик, ўхшаш ва матнли ахборотдан фойдаланган ҳолда умумдавлат (тармоқлараро) ёки тармоқ аҳамиятига молик ахборот ва ҳисоб-китоб вазифаларини ҳал этиш учун мўлжалланган автоматлаштирилган тизим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият манбаи — фавқулодда вазият юз берган ёки юзага келиши мумкин бўлган хавфли табиий ҳодиса, авария ёки хавфли техноген ҳодиса, одамларнинг, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва ўсимликларининг кенг тарқалган инфекцион (юқумли) касалликлари, шунингдек, ҳозирги зарба воситалари ишлатилиши натижаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
потенциал хавфли объект — фавқулодда вазият манбаи юзага келиши реал хавфини туғдирувчи радиоактив, ёнғин-портлаш хавфи, хавфли кимёвий ва биологик моддалар ишлатиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, сақланадиган ва ташиладиган объект;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият юзага келиш хавфи — фавқулодда вазият манбаининг тегишли хавф кўрсаткичлари билан белгиланадиган юзага келиш эҳтимоли ёки такрорланиш тезлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфга баҳо бериш — хавфни ва унинг эҳтимоли бўлган манбаларини идентификациялаш, уларнинг юзага келиш механизмини тадқиқ қилиш, идентификация қилинган хавфли ҳодисалар юзага келиш эҳтимолига ва уларнинг оқибатларига баҳо бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ягона тизимнинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Ягона тизимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларга олиб келувчи потенциал манбаларни барвақт аниқлаш, улар бўйича тизимли кузатув ва назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш маълумотларини, шунингдек, уларнинг юзага келганлиги ва оқибатлари тўғрисида доимий ва автоматлаштирилган ахборот алмашинувини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг ривожланиш эҳтимоли хусусияти ва кўламини олдиндан прогнозлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек, уларнинг оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ягона тизим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларга олиб келувчи потенциал манбаларни барвақт аниқлаш, улар бўйича тизимли кузатув ва назоратни ташкил этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг объектларининг тизимли кузатуви ва лаборатория назоратини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавфини аниқлайди ва уни баҳолашни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона тизимнинг барча даражаларида фавқулодда вазиятларнинг потенциал хавф манбаларининг ҳолати ва тавсифи, шунингдек, улар юзага келганлиги ва оқибатлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш маълумотларини, шунингдек, уларнинг юзага келганлиги ва оқибатлари тўғрисида доимий ва автоматлаштирилган ахборот алмашинувини таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар манбаларининг маълумотлар базаси ҳамда потенциал хавфли объектлар реестрини шакллантиради ва ривожлантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус геоахборот тизимлар яратилиши ва юритилишини ташкил этади, фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисалар юзага келиш хавфи даражаси бўйича ҳудудларни батафсил районлаштирган ҳолда мониторинг маълумотларининг тизимли киритилишини ва янгиланиб борилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона тизимнинг ахборот майдонида фавқулодда вазиятларнинг потенциал манбалари ҳолати ва даракчилари тўғрисида мониторинг маълумотлари алмашинувини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият юзага келиш хавфи тўғрисида огоҳлантириш маълумотларини ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш бўйича тавсияларни ФВДТ раҳбар органларига тезкор тақдим этилишини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлаш вазифаларини ҳал этиш учун мавжуд ахборот-коммуникацион тизимларни такомиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус, шу жумладан давлат сирига оид маълумотлар ҳимояланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг ривожланиш эҳтимоли хусусияти ва кўламини олдиндан прогнозлаштириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор мониторинг маълумотларини, шунингдек, фавқулодда вазият юзага келганлиги ва унинг оқибатлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, ҳисоблашни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият ситуацион сценарийлари ҳамда унинг оқибатларини кўрсатган ҳолда фавқулодда вазият манбаи ривожланиш моделини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият юзага келиши, уларнинг оқибатлари кўламининг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлари мунтазам тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона тизим фаолият кўрсатишида ахборот-таҳлилий ва ташкилий-методик жиҳатдан таъминланишини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек, уларнинг оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият юзага келиши прогнозлари асосида уларнинг олдини олиш тадбирлари самарадорлигини ошириш, бартараф этиш ва оқибатларини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятнинг олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек, оқибатларини камайтириш бўйича мақсадли ва илмий-техник дастурлар ишлаб чиқилишида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятни тўхтатиш ва оқибатларини бартараф этиш учун зарур бўлган куч ва воситаларнинг бирламчи ҳисоб-китобини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ягона тизим таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ягона тизимни ФВДТ доирасида хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш функцияларини бажарадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги маҳаллий давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг тузилмалари (хизматлар, ташкилотлар, инспекциялар, бўлимлар, лабораториялар ва бошқалар) мажмуаси (кейинги ўринларда Ягона тизим тузилмаси деб аталади) ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона тизим республика, маҳаллий ва объект даражаларига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ягона тизимнинг ташкилий-функционал структураси ФВДТ доирасида фавқулодда вазиятга олиб келувчи хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисалар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш функциясини бажарадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги маҳаллий давлат органлари ва бошқа ташкилотларни бирлаштиради (кейинги ўринларда Ягона тизим иштирокчилари деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ягона тизим фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 515-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/515/1223-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ягона тизим фаолиятини бошқариш ва давлат назоратини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади (кейинги ўринларда ФВВ деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ягона тизим иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлиги жавобгарлик зоналари аниқ ажратилган тамойил бўйича: объект — туман (шаҳар) — вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) — республика, кетма-кетликда мониторинг ва прогноз маълумотлари алмашинувини таъминлаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ягона тизим иштирокчилари ФВВ ва унинг ҳудудий тузилмаларига фавқулодда вазият манбалари ҳолати ва фаоллашув эҳтимоли тўғрисида, шунингдек, фавқулодда вазиятларда хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг ҳолати тўғрисидаги мониторинг ва прогноз маълумотларини мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларида* келтирилган рўйхатга мувофиқ тақдим этишлари шарт ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хавфли жараён ва ҳодисалар тўғрисидаги мониторинг маълумоти, фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисалар таҳдиди тўғрисидаги прогноз маълумоти, содир бўлган фавқулодда вазият асосий параметрлари, шунингдек, унинг оқибатлари тўғрисидаги маълумот мазкур Низомнинг 3, 4 ва 5-иловаларига* мувофиқ шаклда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ягона тизим иштирокчилари ташкилий-функционал тузилмага мувофиқ маълумот алмашинувини қуйидаги муддатларда амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли табиий-техноген жараён ва ҳодисаларни мониторинг ва прогнозлаш натижалари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика даражасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ой — 28 санага қадар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чорак — 20 санага қадар (чорак бошланишидан олдин);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили — 1 декабрга қадар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий даражада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта — жума куни;

ҳар ой — 25 санага қадар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объект даражасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар куни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта — жума куни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда ёки содир бўлганда — зудлик билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) фавқулодда вазиятларнинг оқибатлари тўғрисида — сутка давомида, фавқулодда вазият оқибатлари тўлиқ бартараф этилгунга қадар ҳар куни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Маълумотларни узатиш уларнинг турига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар таҳдиди ва содир бўлганлиги тўғрисидаги оғзаки маълумотлар — мавжуд телефон ва радиоалоқа каналлари орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг ва прогноз маълумотлари, содир бўлган фавқулодда вазиятнинг асосий параметрлари ва оқибатлари тўғрисидаги маълумотлар, фотоматериаллар, ГАТда шакллантирилган мавзули қатламлар — Ягона тизимнинг ҳимояланган ахборот алмашиш каналлари, шунингдек, почта ёки факсимиль алоқа орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегараланган хусусиятга эга маълумотларни узатиш ёпиқ алоқа каналлари орқали ёки махсус почта орқали белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ягона тизим доирасида хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотлар билан маълумот алмашинуви Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, шунингдек, халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мониторинг ва таҳлилий маълумотлар асосида ФВВ қуйидаги кўринишдаги прогнозларни тайёрлайди ва ФВДТ раҳбар органларига тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқа муддатли ҳафталик фавқулодда вазиятлар прогнози;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта муддатли ойлик фавқулодда вазиятлар прогнози;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта муддатли чораклик фавқулодда вазиятлар прогнози;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узоқ муддатли йиллик фавқулодда вазиятлар прогнози.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. ФВДТнинг ҳудудий ва функционал қуйи тизимлари мониторинг ва прогноз маълумотлари асосида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Прогнозлаштирилаётган хавфли табиий-техноген жараён ва ҳодисалар ёки юзага келган фавқулодда вазият кўламидан келиб чиққан ҳолда Ягона тизимнинг қуйидаги учта фаолият кўрсатиш режимларидан бири ўрнатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кундалик фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори тайёргарлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ягона тизим кундалик фаолият режимида фаолият кўрсатганда қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг объекти ҳолатини, потенциал хавфли объектлардаги ва унга чегарадош ҳудудлардаги юзага келган ҳолатни кузатиш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг маълумотларини йиғиш, ахборот алмашиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, ГАТга мониторинг маълумотларини киритиш ва янгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юзага келган ҳолатни прогнозлаштириш, фавқулодда вазиятларга олиб келадиган хавфли табиий-техноген жараён ва ҳодисалар хавфини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятнинг олдини олиш, бартараф этиш ва оқибатларини камайтириш тадбирлари самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар юзага келиши таҳдиди ва хавф омилларини олдиндан аниқлаш, шунингдек, улар юзага келганда иқтисодиёт объектларининг барқарорлигини ошириш бўйича мақсадли ва илмий-техник дастурларни режалаштириш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона тизим тузилмаларини замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш, шунингдек, мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ягона тизим юқори тайёргарлик режимида фаолият кўрсатганда қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият манбаларининг ҳолатини (зарур ҳолларда) кучайтирилган тарзда кузатув олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг маълумотларини йиғиш, ўзаро ахборот алмашиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, фавқулодда вазиятлар эҳтимоли ривожини моделлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни жорий ва тезкор прогнозлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятни бартараф этиш ва оқибатларини тўхтатиш учун зарур куч ва воситалар бирламчи ҳисоб-китобини қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юзага келиши мумкин фавқулодда вазиятнинг олдини олиш ва оқибатларини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ягона тизим фавқулодда вазият режимида фаолият кўрсатганда қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар зонасига Ягона тизим тузилмаси махсус гуруҳларини юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият зоналари чегараларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узлуксиз кузатувлар олиб бориш ва фавқулодда вазият ривожини тезкор прогнозлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятни тўхтатиш ва оқибатларини камайтириш бўйича тадбирлар ва таклифлар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ягона тизимнинг техник асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ягона тизимнинг мониторинг, ахборот-таҳлилий фаолияти техник асосларини уларнинг жавобгарлик соҳасига боғлиқ ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларга тегишли ер усти ва авиацион воситалари ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Хавфли табиий, техноген ва экологик объектлар ҳолати тўғрисида маълумот олиш учун ер усти воситалари сифатида фавқулодда вазиятлар асосий манбалари ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Фанлар академиясининг Сейсмология институти ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, потенциал хавфли объектлар ҳолатини диагностика ва назорат қилиш воситалари ҳисобланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Авиацион воситалар (вертолёт, самолётлар) радиацион ҳолатни, кенг миқёсда вайрон бўлган зона ҳолатини, магистрал сув қувурлари ҳолатини, шунингдек, бошқа (йўл, қор кўчкиси, ер кўчкиси ва сел тошқини) мониторинг маълумотларини олиш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ягона тизимнинг фаолиятини молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларда давлат бюджети маблағлари, бошқа турдаги ташкилотларда эса — уларнинг ўз маблағлари ёки қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар Ягона тизимнинг фаолиятини молиялаштириш манбаи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ягона тизимнинг тузилмалари раҳбарлари тақдим этилаётган маълумотлар ишончлилиги, ўз вақтида тақдим этилиши ва тўлиқлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1027/0498-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 09/18/52/0629-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон; 27.08.2020 й., 09/20/515/1223-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)