Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади), «Ўзбекфильм» акциядорлик жамияти, «Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси» масъулияти чекланган жамиятнинг:
а) Агентлик ҳузурида «Мультипликацион фильмлар студияси» Давлат унитар корхонасини ташкил этиш;
б) Агентлик тизимига кирувчи:
«Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси» Масъулияти чекланган жамиятни «Ҳужжатли фильмлар киностудияси» Давлат унитар корхонасига айлантириш;
«Ёшлар тажриба-ижодий 5-студияси» Давлат корхонасини «Ёшлар ижодий тажриба студияси» Давлат унитар корхонаси сифатида қайта номлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси устави 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Агентлик кинематография соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади;
Агентликнинг марказий аппарати, «Қорақалпоқкино» агентлиги, Агентликнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларига Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, суд органлари ва нотариал идоралари ҳодимлари меҳнатга ҳақ тўлаш тариф сеткаларини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Агентлик икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда «Республика кино фонди» давлат унитар корхонаси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар ва штатлар жадвалини тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг Бош директори Ф.Ш. Зокиров зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 декабрь,
1030-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1030-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
* Мазкур акциядорлик жамиятида «Ўзбеккино» МА давлат улушлари бўйича акциядор функциясини бажаради.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/272/1044-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1030-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби ҳамда Агентлик раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
2. Агентлик кинематография соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.
4. Агентлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кинематография соҳасида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 16 мартдаги ПФ-3407-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сон қарорига мувофиқ амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
6. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
7. Агентлик, «Қорақалпоқкино» агентлиги, Агентликнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади) юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, қонун ҳужжатларига мувофиқ банкларда миллий ва хорижий валютада ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Агентликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, қисқартирилган номи — «Ўзбеккино» МА;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Национальное агентство «Узбеккино», қисқартирилган номи — НА «Узбеккино»;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — National Cinema Agency «Uzbekkino», қисқартирилган номи — NCA «Uzbekkino».
2-боб. Агентликнинг таркибий тузилмаси
9. Агентлик тизимига:
Агентлик марказий аппарати;
«Қорақалпоқкино» агентлиги, Агентликнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекфильм» акциядорлик жамияти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Қорақалпоқфильм» давлат унитар корхонаси;
«Ҳужжатли фильмлар киностудияси» давлат унитар корхонаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ёшлар ижодий тажриба студияси» давлат унитар корхонаси;
«Мультипликацион фильмлар студияси» давлат унитар корхонаси;
«Республика кинофонди» давлат унитар корхонаси;
«Алишер Навоий номидаги кино саройи» давлат унитар корхонаси;
«Кинематографчилар уйи» давлат унитар корхонаси;
«Дўрмон киноижодкорлар уйи» давлат унитар корхонаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Республика кинопрокат маркази» давлат унитар корхонаси;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 272-сонли қарорига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/272/1044-сон)
Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон киносанъати музейи киради.
3-боб. Агентликнинг вазифалари ва функциялари
1-§. Агентликнинг вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар Агентликнинг вазифалари ҳисобланади:
кино санъатининг миллий маданиятни ривожлантириш, жамият маънавий ҳаётини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда бу соҳани умумбашарий ва миллий қадриятлар уйғунлиги асосида тараққий эттиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;
кино санъатида, кино-видео фаолият соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
кинематография соҳасида фаолият кўрсатаётган ташкилотлар, киностудиялар ва ижодий жамоаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
миллий кино санъатининг энг яхши анъаналарини изчил давом эттириш ва бойитиш мақсадида иқтидорли ёш кинематографчиларни тарбиялаш, уларнинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш;
«Республика кинофонди» давлат унитар корхонаси фаолиятини бугунги кун талаблари негизида ташкил этиш;
кинофильмлар яратиш ва уларни намойиш этиш тизимини танловлар ташкил қилиш орқали такомиллаштириш ва қайта техник жиҳозлаш, аҳолига кино-видео хизмат кўрсатиш даражасини ошириш;
муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган кино ва видео маҳсулотларини ноқонуний равишда республика ҳудудига олиб киришга, улардан фойдаланиш, ижарага бериш ва тарқатишга қарши зарур чоралар кўриш;
импорт ва экспорт қилинадиган кино ва видео маҳсулотларига эксперт баҳоси берилишини амалга ошириш, республика ҳудудида кино ва видеофильмлар кўрсатиш ва улардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларини белгилаш;
кинематография соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллий кино маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш, хорижий кино ишлаб чиқарувчи ташкилот ва киноижодкорлар билан алоқаларни кенгайтириш, миллий кино санъатини халқаро кинофестивалларда намойиш этиш.
11. Агентлик ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) кино санъатида, кино-видеофаолият соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
кино соҳасига оид қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлайди ҳамда бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилади;
кино соҳасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритади;
фильмларни ишлаб чиқариш, дубляж қилиш, уларнинг намойиши ва прокатини ташкил этиш, кўпайтириш ва сотишга оид ягона техник-иқтисодий сиёсатни юритади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг лицензиялаш соҳасидаги ишчи органи вазифасини бажаради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмасининг тавсиясига кўра меҳнат фаолиятида ўзининг фидокорона ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён қилган кино соҳаси ходимларини давлат мукофотларига белгиланган тартибда тавсия этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
миллий кино санъатининг юқори сифатга эга бўлиши ва халқаро майдонга чиқиши учун кино соҳасига оид жамоатчилик вакиллари, киноарбоблари, ёзувчилар, рассомлар, бастакорлар, муҳандис-техник ходимлар, спортчилар ва бошқа касб вакилларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштиради;
ўз ваколатига кирувчи бошқа масалаларни ҳал этиш учун шартнома асосида маҳаллий ва хорижий илмий ташкилотларни, уларнинг мутахассислари ва олимларини жалб этади;
кино соҳасидаги миллий амалиётга халқаро ва давлатлараро меъёрларни жорий қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
республика ҳудудида фильмлар намойиш қилиш, аҳолига сифатли кино хизмати кўрсатиш ва киноқурилмалардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқади, хусусий прокат тармоғини ривожлантиришга кўмаклашади;
2) кино санъатининг миллий маданиятини ривожлантириш, жамият маънавий ҳаётини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда бу соҳани умумбашарий ва миллий қадриятлар уйғунлиги асосида тараққий эттиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш соҳасида:
юртдошларимизнинг мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, илмий ва ижтимоий ислоҳотлардаги иштирокини акс эттирадиган ва дахлдорлик туйғусини шакллантирадиган турли жанр ва мавзуларда фильмлар яратиш ишларини ташкил қилади;
фильмларнинг бадиий-ғоявий савиясини юксалтириш чора-тадбирларини амалга оширади, ушбу жараёнга малакали экспертларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб этади;
киносанъатининг халқимиз, айниқса, ёшлар тарбияси ва дунёқарашини шакллантиришда тутган муҳим ўрнини инобатга олиб, бугунги ёшлар ҳаёти, уларнинг орзу-интилишлари, ўй-ҳавасларини ифодаловчи, тинчлик, осойишталик, бунёдкорлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат, муҳаббат каби мавзулардаги фильмлар ишлаб чиқарилишини ташкил этади;
ўсиб келаётган ёш авлодда ижодий дунёқарашни тарбиялаш ва шакллантириш мақсадида болалар аудиторияси учун мўлжалланган турли йўналишдаги фильмлар ва киножурналларни тайёрлаш ишларини ташкил этади;
фильмларни ёшлар орасида кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш чора-тадбирларини белгилайди ва амалга оширади;
3) кинематография соҳасида фаолият кўрсатаётган ташкилотлар, киностудиялар ва ижодий жамоаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасида:
хусусий киностудияларга зарур методик ва амалий ёрдам кўрсатади, улар томонидан яратилаётган фильмларнинг техник сифатини оширишга кўмаклашади;
фильмлар ишлаб чиқариш ва уларни намойиш этиш тизимини такомиллаштириш чораларини кўради, бунда ижодий жамоалар, киноижодкорлар ва киностудиялар ўртасида фильм яратиш бўйича кинолойиҳалар танловини эълон қилади, киностудиялар лойиҳаларини ўрганиб, уларнинг энг яхшиси асосида фильмларни ишлаб чиқаришга туширади;
хусусий киностудиялар томонидан ишлаб чиқарилган фильмларнинг бадиий-ғоявий савиясини ошириш бўйича зарур тавсия ва кўрсатмалар беради;
миллий фильмларни жаҳон Интернет ахборот тармоғи орқали кенг тарғиб қилади, онлайн намойишларини ташкил этади ва ушбу масалада тадбиркорлик субъектларига кўмаклашади;
4) миллий кино санъатининг энг яхши анъаналарини изчил давом эттириш ва бойитиш мақсадида иқтидорли ёш кинематографчиларни тарбиялаш, уларнинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш соҳасида:
Агентлик ҳузурида атоқли киноижодкорларни жалб қилган ҳолда кинематография соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш мақсадида малака ошириш курслари ва «Маҳорат мактаблари»ни ташкил этади;
кино соҳаси учун кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари билан доимий ҳамкорлик ўрнатади, уларнинг ўқув режалари, дастурлари ва ўқитиш жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади, тизим ходимлари учун малака ошириш ўқишлари, олий курслар ва семинарлар ташкил этади;
соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
иқтидорли ёш киноижодкорларнинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришга доир турли кўрик-танловлар ўтказади;
кино соҳасида иқтидорли ёшлар вакилларини танлов асосида хорижий давлатларга ўқишга юборади;
5) «Республика кинофонди» давлат унитар корхонаси фаолиятини бугунги кун талаблари негизида ташкил этиш соҳасида:
яратилган фильмларнинг рақамли форматда, махсус дискларда ва бошқа турдаги манбаларга нусхасини кўчириш мақсадида замонавий технологияларни жорий этиш масалаларини ҳал қилади;
ўзбек киноси дурдоналарини энг замонавий техник ускуналар асосида хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда реставрация қилиш, рақамли форматга ўтказиш ишларини амалга оширади;
чет давлатлардаги миллий кино маҳсулотларимизни мамлакатимизга келтириш ва сақлаш ишларини амалга оширади;
6) кинофильмлар яратиш ва уларни намойиш этиш тизимини танловлар ташкил этиш орқали такомиллаштириш ва қайта техник жиҳозлаш, аҳолига кино-видеохизмат кўрсатиш даражасини ошириш соҳасида:
Давлат буюртмасига биноан киномаҳсулотларни яратиш бўйича очиқ танловлар ташкил этади;
Республикада кинопрокат тизимини ривожлантиришга кўмаклашади;
кино объектларининг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва соҳани техник жиҳозлаш дастурини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишда иштирок этади;
фильмларни яратиш, намойиш қилиш, шунингдек, Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини янгилаш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини назорат қилади;
биноларга хизмат кўрсатиш ишларини бажаришга, жиҳозлар ва хўжалик анжомлари, автотранспорт, алоқа воситаси, компьютер жиҳозларини сақлаш ва улардан фойдаланиш, ташкилий техника, дастурий таъминотларни харид қилиш юзасидан белгиланган тартибда шартномалар тузади;
7) муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган кино ва видео маҳсулотларини ноқонуний равишда республика ҳудудига олиб киришга, улардан фойдаланиш, ижарага бериш ва тарқатишга қарши зарур чоралар кўриш соҳасида:
республикамиз ҳудудига олиб кириладиган кино ва видео маҳсулотларни эксперт кўрикдан ўтказади;
чет давлатлардан кириб келган маҳсулотларни оммавий намойиш қилиш учун рухсатномалар беради;
киномаҳсулотларни ноқонуний тарқалишининг олдини олиш мақсадида тегишли ваколатли органлар билан биргаликда турли тадбирлар ўтказади;
8) импорт ва экспорт қилинадиган кино ва видео маҳсулотларига эксперт баҳоси берилишини амалга ошириш, республика ҳудудида кино ва видеофильмлар кўрсатиш ва улардан техник жиҳатдан фойдаланишнинг қоидаларини белгилаш соҳасида:
кино санъатининг методик қўлланмаларини ишлаб чиқади;
импорт ва экспорт қилинадиган кино ва видео маҳсулотларни эксперт баҳолаш мақсадида экспертлар гуруҳини шакллантиради;
таниқли киноижодкорларни жалб қилган ҳолда «Маҳорат мактаблари», турли семинарлар, тренинглар ташкил қилади;
ёш иқтидорли киноижодкорларнинг хорижий етук кинокомпанияларда малака оширишини ташкил қилади;
ёш иқтидорли киноижодкорларни танлов асосида хорижий таълим муассасаларида таълим олишлари ва амалиёт ўташлари учун зарур шароитлар яратади;
киноижодкорларнинг малакасини ошириш мақсадида хорижий таълим муассасалари билан белгиланган тартибда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўяди;
киноижодкорларнинг таълим олишини молиявий қўллаб-қувватлайди;
9) кино соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллий кино маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш, хорижий кино ишлаб чиқарувчи ташкилот ва киноижодкорлар билан алоқаларни кенгайтириш, миллий кино санъатини халқаро кинофестивалларда намойиш этиш соҳасида:
хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорликда турли тадбирлар, фестиваллар, кўрик-танловлар ўтказади;
хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорликда фильмларни суратга олиш ишларини ташкил қилади, улар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузади;
кино соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий фильмларни нуфузли кинофестивалларга олиб чиқиш мақсадида халқаро алоқаларни йўлга қўяди;
халқаро киноанжуманлар ва кинофестивалларни ташкил қилади, шу каби тадбирларда фаол иштирок этади, хорижий кино ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ва киноижодкорлар билан мунтазам алоқалар ўрнатади;
хорижда «Ўзбек киноси кунлари» тадбирларини ташкил этади, Ўзбекистонда хорижий мамлакатларнинг миллий кино кунларини ўтказади;
миллий фильмларимизни яратиш жараёнига хорижий давлатларнинг кино ижодкорлари, техник ходимларини тўғридан тўғри шартнома тузган ҳолда жалб қилади.
2-§. Агентлик марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари
12. Қуйидагилар Агентлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
1) Агентликка юкланган вазифалар ва топшириқлар Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар билан биргаликда самарали бажарилишини таъминлаш;
2) Агентлик, унинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг муҳим муаммолари ва йўналишларини аниқлаш ҳамда муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
3) Агентлик, унинг тизимига кирувчи ташкилотлар самарадорлигини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, республика ва халқаро миқёсдаги ҳамкорлик, фаолият йўналишлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ўз муддатида сифатли тайёрланишини ташкил этиш ва Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлаш, Агентлик низомига амал қилинишини, Бош директор ва Ҳайъат қарорлари Агентликнинг тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан бажарилишини таъминлаш;
5) халқаро алоқаларни ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш.
13. Агентликнинг марказий аппарати унга юкланган асосий масалаларни ҳал этиш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) Агентлик ва унинг раҳбариятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;
2) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросини, Агентлик низомига амал қилинишини, Бош директор ва Ҳайъат қарорлари тизим ташкилот ва муассасалар томонидан бажарилишини таъминлайди ва тизимли назоратни амалга оширади;
3) Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига тақдим этиладиган лойиҳаларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини самарали ташкил этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради, назорат қилади ва бошқарувни амалга оширади;
5) Агентликнинг ваколатлари доирасида тезкор бажарилиши лозим бўлган топшириқлар, ташкилий, кадрлар масаласи ҳамда молиявий, хўжалик ва бошқа масалалар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) ҳудудларда ягона репертуар сиёсатини амалга ошириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради ва назорат қилади, шунингдек, аҳолига киновидео хизмати кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини таъминлайди;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 272-сонли қарорига асосан 6-кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/272/1044-сон)
6) Халқаро ижодий алоқаларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда ва хорижда фестиваллар орқали миллий кино санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш, фестиваллар, конференциялар, кино кунлари ва бошқа анжуманлар ўтказишни ташкил этади;
7) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар ва Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси билан биргаликда истеъдодли ёшларнинг ижодий имкониятларини намоён қилиш, кино соҳаси йўналишида малакали мутахассислар тайёрлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва улар амалга оширилишини назорат қилади;
8) Агентлик ҳаётидаги муҳим саналар, тадбирлар, миллий кино санъатидаги янгиликлар Агентликнинг расмий веб-сайтида ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилишини таъминлайди;
9) Агентликнинг ижодий, ишлаб чиқариш, ўқув, тарғибот ва ташвиқот йўналишларидаги фаолиятини, турдош вазирликлар, идоралар, ижодий уюшмалар, ташкилотлар, фондлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширади;
10) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
11) Агентлик ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларда замонавий ахборот технологияларидан, дастурий маҳсулотлардан ва маълумотларни қайта ишловчи техник воситаларидан, алоқа ва маълумотлар узатиш воситаларидан фойдаланишни ахборот хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ташкил этади;
12) Агентликнинг тизимига кирувчи ташкилотларда меҳнат ва ижро интизомини мустаҳкамлайди ва назорат қилади.
3-§. Ҳудудий бўлинмаларнинг вазифалари ва функциялари
14. Қуйидагилар ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
1) ҳудудларда кино соҳаси йўналиши бўйича давлат сиёсатини юритиш;
2) миллий фильмлар ҳудуддаги аҳолига намойиш қилинишини самарали ташкил этиш;
3) тегишли лицензия асосида фаолият олиб бораётган кинематография соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, уларнинг самарали фаолият юритишига шароит яратиб бериш;
4) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура ҳудудий органлари, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш;
5) ҳудудда кино намойиши билан боғлиқ аниқланган муаммоларни чуқур ва ҳар томонлама таҳлил этиш, умумлаштириш ва соҳани ривожлантириш бўйича асослантирилган таклифлар тайёрлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Агентлик ва унинг тузилмалари ҳуқуқ ва жавобгарлиги
1-§ Агентликнинг ҳуқуқ ва жавобгарлиги
15. Агентлик ўзининг вазифалари ва функцияларини амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, зарурат туғилганда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан қўшма қарорлар қабул қилиш;
Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар фаолиятини бошқариш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистика ахборотини давлат статистика органларидан бепул асосда олиш;
Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларнинг давлатга тегишли мол-мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бир бўлимдан бошқа бўлимга белгиланган тартибда бериш;
Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари томонидан ўз соҳасида улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда уларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
Агентлик ваколатларига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;
Агентлик ваколатларига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
Ўзбекистоннинг етук киноижодкорлари томонидан яратилган миллий фильмларни сақлаш ҳамда республика ҳудудида ва хорижий мамлакатларда фестиваллар, кино кунларини ўтказиш;
хориж кинокомпаниялари томонидан ишлаб чиқарилган фильмларни сотиб олиш ва уларни Ўзбекистонда намойиш қилинишини йўлга қўйиш;
Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техник базасини яхшилаш чораларини кўриш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузиш, хўжалик алоқалар ўрнатиш;
Агентлик тасарруфидаги мол-мулкка нисбатан қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган доирада, ўз фаолиятининг мақсадларига, мулкдорнинг топшириқларига ҳамда мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
Ўзбекистонда суратга олинган фильмлар хорижий давлатларда намойиш қилинишини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
16. Агентлик:
ўзига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш учун;
Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш учун;
Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар ҳамда Агентлик томонидан қабул қилинган қарорларнинг сифати ва улар амалга оширилишга доир якуний натижалар учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, улардаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, чора-тадбирларни амалга ошириш учун жавоб беради.
2-§. Агентлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
17. Агентлик марказий аппарати ўзининг вазифалари ва функцияларини бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг тизимидаги ташкилотлардан Агентлик марказий аппаратида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини сўраб олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик ҳудудий бўлинмалари ва унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини Агентлик кўриб чиқаётган масалалар юзасидан ахборот ва таҳлилий материаллар, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳа тайёрлаш учун белгиланган тартибда жалб қилиш, ушбу мақсадларда эксперт ва ишчи гуруҳлар тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлашни талаб этиш, зарур ҳолларда уларни қайта ишлаш учун қайтариш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларига Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажаришга алоқадор ва тезкор ҳал этилиши лозим бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, Агентлик раҳбарияти топшириқлари Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унга тегишли ташкилотлар томонидан бажарилишини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик марказий аппарати қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
18. Агентлик марказий аппарати:
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар билан ҳамкорликда Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича Агентликнинг марказий аппарати бўлимлари ишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига Агентлик томонидан кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинадиган қарорларни сифатли тайёрлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кино соҳасининг ривожланиши бўйича чора-тадбирлар дастури, режаси, «йўл харитаси» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли кино соҳасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ҳамда ҳудудлардаги муаммоли масалалар самарали ҳал этилишини ташкил қилиш;
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.
3-§. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимлари ўз вазифалари ва функцияларини бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1) давлат ва бошқарув органларининг жойлардаги ҳудудий бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўзининг ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда сўраб олиш;
2) давлат ва бошқарув органларининг жойлардаги ҳудудий бўлинмаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш.
3) Агентлик ваколатига кирувчи кинематография соҳасидаги муҳим масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича ҳудудий миқёсдаги идоралараро комиссия ва кенгашларни тузиш;
4) кинематография соҳасига доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича Агентликка таклифлар киритиш;
5) аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш фаолият турлари билан шуғулланувчи лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилиш;
6) ҳудудларда хорижий кинокомпаниялар томонидан фильмларни кино ва видеотасвирга олиш ишларига кўмаклашиш.
20. Ҳудудий бўлинмалар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентликка юкланган вазифаларни тегишли ҳудудда сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентликка тақдим этилган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳасини, шунингдек, Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинадиган қарорларни амалга оширишнинг сифати ва якуний натижаларини кўриб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳудудда аниқланган муаммоларни чуқур ва ҳар томонлама таҳлил этиш, умумлаштирган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кино соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кино соҳанинг ривожланиши бўйича чора-тадбирлар дастури, режаси, «йўл харитаси» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириш, муаммоли масалаларни ҳал этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.
5-боб. Агентлик раҳбариятининг асосий функционал вазифалари
21. Қуйидагилар Агентлик бош директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
2) Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан мазкур органга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини таъминлаш;
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини такомиллаштириш концепцияси, комплекс чора-тадбирлар дастурларининг ижро этилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиб бориш;
4) Агентлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолиятига алоқадор прогноз кўрсаткичларининг таъминланиши бўйича амалий чоралар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони хизматлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, шунингдек, вазирликлар ва идоралар билан Агентлик фаолияти соҳасига тегишли масалаларда ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлислари ва унинг Раёсатида тегишли масалаларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;
7) Агентлик Бош директори ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, уларнинг ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, Агентликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатини белгилаш, Бош директор ўринбосарларининг ва Агентлик фаолиятининг айрим соҳаларини бошқарувчи мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
8) Агентлик фаолиятини режалаштириш, Агентлик бош директорининг ўринбосарлари учун ҳар чорак режасини тасдиқлаш, уларнинг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатиш;
9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ҳамда топшириқларини бажариш ва мониторингини олиб бориш бўйича амалий тизимни яратиш, Агентликда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чоралар кўриш, шунингдек, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар, Агентлик тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори билан белгиланган вазифаларни сифатли бажариш бўйича шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
10) Агентлик ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
11) Агентликка кадрларни танлаб олиш ва тайинлаш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шароитларни яратиш, Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;
12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирувчи бўш иш ўринларига, шунингдек, Агентликка ишга қабул қилинувчи бошқа кадрларнинг профессионаллиги, чуқур билимга ва амалий тажрибага, юқори даражадаги ишчанлик, руҳий-маънавий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
13) кино соҳасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқаришни ташкил этиш, уларни «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти тўғрисида» 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси Регламенти деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Регламентига (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Регламенти деб аталади) қатъий амал қилган ҳолда ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш, уларни ишлаб чиқишда Вазирлар Маҳкамасининг Аппаратида иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида кўриб чиқилишида лойиҳани ҳимоя қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
14) Агентликнинг қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишдаги фаолиятини «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ ташкил этиш;
15) Агентликка тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар тўлиқ ва атрофлича кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа жиҳатдан синчковлик билан ўрганиш, шунингдек, белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Регламентига мувофиқ келишиш (виза қўйиш);
Кейинги таҳрирга қаранг.
16) Агентлик раҳбарияти ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Mансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорига мувофиқ ташкил этиш ва амалга ошириш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижавийлигини, хизмат сафари сарф-харажатларига ажратилаётган маблағнинг мақсадли ва оқилона ишлатилишини таъминлаш;
17) Бош директор ўринбосарлари ва таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини Агентликнинг йиғилишларида эшитиш, натижалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;
18) Агентлик ходимларининг рағбатлантирилиши ва уларни интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, Бош директор ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш, жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолишининг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;
19) «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишларини таъминлаш;
20) Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, қонунчилик амалиётини такомиллаштириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан коррупцияни аниқлаш, таҳлил қилиш, унинг сабаблари ва шароитларини бартараф этиш;
21) Агентлик ва унинг таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
22) «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш;
23) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг шахсий, шунингдек, сайёр қабулларини ташкил қилишни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;
24) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда атрофлича ўрганиб чиқилишида Агентлик ходимлари ва раҳбариятининг фаол қатнашишини таъминлаш;
25) Агентликка тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар тўлиқ ҳамда атрофлича кўриб чиқилишини таъминлаш, улар молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
26) давлат сирларига алоқадор, шунингдек, бошқа махфий ахборотлар билан ишлаганда қонунчилик талабларига риоя этиш.
22. Агентлик бош директори ўринбосарларининг асосий функционал мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
2) тегишли буйруқ асосида Агентлик бош директорининг вақтинча йўқлигида унинг вазифаларини бажариш;
3) мутасаддилигидаги Агентлик таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, ходимлар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш;
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш концепцияси, комплекс дастурлар ва чора-тадбирларни ўзи назорат қилаётган йўналиш бўйича танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
5) мутасаддилигидаги йўналишда прогноз кўрсаткичларини мутлақ таъминлаш бўйича чоралар кўриш, бўлимлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш бўйича уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
6) мутасаддилигидаги таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чорак учун режасини тасдиқлаш, режанинг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатиш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ҳамда топшириқларини бажариш ва мониторингини олиб бориш бўйича мутасаддилик қиладиган таркибий-амалий тизимни яратиш, Агентликда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чоралар кўриш, шунингдек, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар, Агентлик тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори билан белгиланган вазифалар сифатли бажариши бўйича шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
8) Агентлик ҳайъати қарорлари, Агентлик бош директорининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;
9) мутасаддилигидаги таркибий бўлинмаларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва кадрлар захирасини шакллантириш бўйича Агентлик бош директорига таклифлар киритиш;
10) мутасаддилигидаги таркибий бўлинмаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш, уларни Вазирлар Маҳкамасига «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Регламентига қатъий амал қилган ҳолда ўз вақтида Агентлик бош директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритишга тайёрлаш, шунингдек, Бош директор топшириғига биноан лойиҳани ишлаб чиқишда Вазирлар Маҳкамасининг Аппаратида иштирок этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
11) Агентликка тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар тўлиқ ҳамда атрофлича кўриб чиқилишини таъминлаш, улар молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Mансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-2142-сон қарори ва 2017 йил 3 августдаги «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3170-сон қарорига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафари сарф-харажатларига ажратилаётган маблағнинг мақсадли ва оқилона ишлатилишини таъминлаш;
13) мутасаддилигидаги таркибий бўлимлар масъул ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш, уларнинг шахсий ҳисоботларини Агентликнинг йиғилишларида эшитиш, натижалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;
14) Агентликнинг фаолияти соҳасини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар кўриш, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик бош директорига киритиш;
15) мутасаддилигидаги таркибий бўлимлар ходимларининг рағбатлантирилиши ва уларга интизомий жазо бериш масалалари, шунингдек, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолишининг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш, уларнинг функционал вазифаларини бажаришдаги шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш бўйича Агентлик бош директорига таклифлар киритиш;
16) «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш;
17) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, қонунчиликка бўйсуниш амалиётини такомиллаштириш бўйича чоралар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан коррупцияни аниқлаш, таҳлил қилиш, сабаблари ва шароитларини бартараф этиш;
18) давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифатини ошириш, очиқлигини таъминлаш бўйича Агентлик бош директорига таклифлар киритиш;
19) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилиш, шунингдек, сайёр қабулларни ташкил этишни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;
20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда атрофлича ўрганиб чиқилишида фаол иштирок этиш;
21) давлат сирларига алоқадор, шунингдек, бошқа махфий ахборотлар билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этиш.
23. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
2) таркибий бўлимларга бевосита раҳбарлик қилиш, мазкур бўлимларга юкланган вазифа ва функцияларни бажариш;
3) ўзининг ваколати доирасида Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг тасарруфидаги ташкилотларни назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4) белгиланган прогноз кўрсаткичларининг таъминланишини тизимли таҳлил қилиш ва белгиланган кўрсаткичларни таркибий ва ҳудудий бўлинмалар томонидан мутлақ таъминланиши учун қўшимча чоралар кўриш бўйича Агентлик раҳбариятига таклиф киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ҳамда топшириқларини бажариш ва мониторингини олиб бориш бўйича амалий тизимни яратиш, бўлинмалардаги ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чоралар кўриш, шунингдек, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар, Агентлик тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳужжатларнинг ва топшириқларнинг самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори билан белгиланган вазифаларни сифатли бажариши бўйича шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
6) Агентликнинг йиғилишлари қарорлари, Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;
7) таркибий бўлимлар учун ҳар чораклик режаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш учун киритиш, унда белгиланган мақсад ва вазифалар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
8) таркибий бўлимларга юклатилган вазифалар назоратини амалга ошириш, Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва унинг тасарруфидаги ташкилотларга амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
9) Агентлик таркибий бўлимларининг фаолиятига доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
10) Агентлик тизимига кирувчи ташкилотлар бўйича кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича таклифларни киритиш, уларнинг юқори даражадаги ахлоқий фазилатларини кафолатли таъминлаш, касб малакасини ошириш, раҳбарлик қилинадиган таркибий бўлимларда кадрлар захирасини шакллантиришда иштирок этиш;
11) фаолият соҳасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш, таркибий бўлимларда ишлаб чиқилган ҳужжатларни Агентлик бош директорига «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Регламентига қатъий амал қилган ҳолда киритилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
12) Агентликка тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифларни тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказиш.
24. Ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг асосий функционал вазифалари қуйидагилардан иборат:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
2) Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари, шунингдек, Агентлик ҳужжатларида ҳудудий бўлинмага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) ҳудудий бўлинмалар фаолиятига алоқадор прогноз кўрсаткичларининг сўзсиз таъминланиши бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини бажариш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича амалий комплекс чоралар кўриш, шунингдек, ҳудудий бўлинмалар ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори билан белгиланган вазифаларни сифатли бажариши бўйича шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5) Агентликнинг ҳайъат йиғилишлари қарорлари, Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарининг буйруқ ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;
6) Агентлик фаолияти доирасига кирувчи масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш;
7) ҳудудий бўлинмалар фаолиятини режалаштиришни ташкил қилиш, ҳар чорак иш режаларини тасдиқлаш ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
8) ҳудудий бўлинмаларга ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳудудий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
9) Агентлик раҳбарияти номенклатурасига кирувчи, шунингдек, ҳудудий бўлинмалар томонидан ишга қабул қилинадиган бошқа лавозимларга тавсия этиладиган ходимларнинг профессионаллиги, ваколатлилиги, амалий тажрибага эгалиги, ишбилармонлик ва ахлоқий-маънавий сифатларининг юқорилилиги кафолатини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
10) ҳудудий бўлинмалар ходимларини интизомий жавобгарликка тортиш ва рағбатлантириш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимида қолиши масалаларини кўриб чиқиш, шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
11) Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
12) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Агентлик тизимида вужудга келиши мумкин бўлган порахўрлик ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора тадбирларни қўллаш, шу билан бирга, уларнинг содир бўлишига замин яратувчи сабабларни ўрганиш ва уларга барҳам бериш бўйича зарурий ишларни амал ошириш;
13) прогноздаги режалар кўрсаткичларининг қай даражада амалга оширилаётганлигини тизимли равишда таҳлил қилиш ва қўйилган вазифаларнинг ҳудудий бўлинмалар томонидан тўлақонли бажарилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора тадбирларни татбиқ этиш бўйича Агентлик бош директори ўринбосарларига таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
14) ҳудудий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини доимий тарзда эшитиб бориш ҳамда якунлар бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
15) ҳудудий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатилиши сифатини яхшилашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Агентлик раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
16) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилиш, шунингдек, сайёр қабулларини ташкил этишни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатда ва тартибда амалга ошириш;
17) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатлар ўз вақтида ҳамда атрофлича ўрганиб чиқилишида фаол иштирок этиш;
18) ҳудудий бўлинмалар ходимларига мукофот пули, ойлик маошига қўшимча устама ҳақ қўшиб бериш, моддий ёрдам кўрсатиш орқали рағбатлантириш ҳамда Агентлик раҳбариятига ходимларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
19) давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлардан иборат маълумотларнинг ҳимоя этилишини таъминлаш.
6-боб. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги
25. Агентлик бош директори:
1) Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
2) ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган Агентликнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;
3) ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ўзининг функционал вазифаларини сифатли амалга ошириш учун шахсан масъул ҳисобланади.
26. Агентлик бош директори ўринбосарлари:
1) мутасаддилигидаги таркибий бўлинмаларга Агентлик томонидан юклатилган вазифаларнинг бажарилиши;
2) ўзига тааллуқли масалалар бўйича ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган Агентликнинг соҳалари бўйича жавобгарлик;
3) ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.
27. Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлимлари раҳбарлари:
1) тегишли таркибий бўлимларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш;
2) ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган Агентлик марказий аппарати жавобгарлик соҳалари бўйича мажбуриятлар;
3) мазкур Низомнинг 22-бандида назарда тутилган функционал вазифаларнинг сифатли бажарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.
28. Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари:
1) ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
2) ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари жавобгарлик соҳалари бўйича мажбуриятларнинг сифатли бажарилиши;
3) ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган функционал вазифаларнинг сифатли бажарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
1-§. Агентлик раҳбарияти
29. Агентликни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Бош директор бошқаради.
30. Бош директорнинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
31. Бош директор ўз мақомига, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизматидан фойдаланиш шарт-шароитларига кўра — вазирга, бош директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари — тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарига тенглаштирилади.
31. Агентлик бош директори бўлмаган вақтда унинг ваколатлари ўринбосарлари ўртасида тақсимланадиган мажбуриятларга мувофиқ амалга оширилади.
32. Агентликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари Бош директор томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-§. Агентлик марказий аппарати таркибий ва ҳудудий бўлинмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Агентлик марказий аппарати таркибий ва ҳудудий бўлинмалар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш таркибий бўлинмалар раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Агентлик марказий аппарати таркибий ва ҳудудий бўлинмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши жараёнида:
1) ҳудудий бўлинмалар ва Агентлик тизимидаги бошқа ташкилотларга топшириқларни етказиб, уларнинг ижросини назорат қиладилар;
2) ҳудудий бўлинмалар ва Агентлик тизимидаги бошқа ташкилотларга улар фаолиятига оид сўровларни йўналтиради ва уларнинг ижросини назорат қилади;
3) текширишлар олиб бориш баробарида ҳудудий бўлинмалар ва Агентлик тизимидаги бошқа ташкилотлар фаолияти тажрибасини умумлаштириб, соҳани такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
4) ҳудудий бўлинмалар ва Агентлик назорати остидаги таркибий бўлимлар фаолияти натижалари бўйича статистик маълумотлар, ахборот ва ҳисобот материалларини ўрганиш ишларини ташкил этади;
5) ҳудудий бўлинмалар ва Агентлик назорати остидаги таркибий бўлимлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;
6) ҳудудий бўлинмалар ва Агентлик иш режаларини таҳлил қилади ҳамда улар фаолиятини режалаштиришни янада такомиллаштириш бўйича Агентлик назорати остидаги таркибий бўлимларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида қатнашишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Ҳудудий бўлинмалар Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши жараёнида ўз навбатида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1) Агентлик раҳбариятига у томонидан берилган топшириқларнинг бажарилганлиги ҳақида ҳисобот беради;
2) белгиланган иш фаолияти доирасидаги қонунчиликнинг амалга оширилиши натижалари тўғрисида марказий аппаратга маълумот бериб боради;
3) текшириш ва ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларга барҳам бериш бўйича марказий аппаратга ахборот бериб боради;
4) ўз ишлари натижалари ҳақида Агентликнинг марказий аппаратига белгиланган муддат ва тартибда ҳисобот беради;
5) Агентликнинг марказий аппарати раҳбариятига ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ муаммолар, шу жумладан, аҳолини қийнаётган масалалар ечимига йўналтирилган таклифлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
6) ваколатли давлат ташкилотлари томонидан ўтказилган текширишлар натижалари ҳақида маълумот беради.
36. Агентлик марказий аппаратининг тизим ташкилотлари ўртасидаги ўзаро муносабатлари жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Бош директорнинг топшириғига асосан унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Келишмовчиликлар ҳал бўлмаган тақдирда, ушбу масала бўйича тегишли қарор бевосита Бош директор томонидан қабул қилинади.
3-§. Агентликнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби
37. Агентлик ўз фаолияти давомида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боради.
Агентлик ҳудудий бўлинмалари ўзининг ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Агентлик ҳудудий бўлинмалари ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш секторлари билан ҳамкорликда тегишли ҳудудларни ривожлантиришга йўналтирилган «йўл хариталари» ни ишлаб чиқиб, уни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Агентлик фаолияти юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қиладиган комплекс раҳбари ва Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментига ахборот бериб боради.
4-§. Агентликнинг ҳайъати ва бошқа коллегиал органлари
40. Агентликда унинг асосий фаолият йўналишларини мувофиқлаштирадиган бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, тасарруфидаги ташкилотларнинг раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Агентлик бош директорининг тақдимига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
41. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
давлат бошқаруви органлари фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Агентлик таркибий ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботлари тизимли асосда эшитиб борилишини ташкил этиш, қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик фаолиятига оид ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга ошириш самарадорлигини ҳар чоракда ва тизимли кўриб чиқиш;
ҳайъатнинг кенгайтирилган кўчма йиғилишларини ўтказиш, Агентлик фаолияти соҳаси долзарб масалаларининг жойларда муҳокама этилишини таъминлаш;
Агентлик марказий аппарати ва унинг тизимидаги лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Агентлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масаласини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда шахсий жавобгарлигини ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига киритиладиган ва Агентлик масъул ижро этувчи орган ҳисобланган қонун лойиҳалари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш.
Ҳайъат Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органи ваколатига кирадиган ва коллегиал муҳокама этишни талаб қиладиган ҳар қандай масалани кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
42. Ҳайъат мажлисларига бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Агентлик ваколатларига кирувчи масалаларга алоқадор бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилиниши мумкин.
Мажлисда Ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи ҳозир бўлганда Ҳайъат мажлиси ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
43. Ҳайъат томонидан қабул қилинган қарорлар Агентлик бош директорининг буйруқлари билан амалга оширилади.
44. Агентлик бош директори ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда Бош директор мустақил равишда қарор қабул қилади, бунда юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига хабар қилинади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарига маълум қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Агентликда таркиби продюсерлар, адиблар, тарихчилар, кинооператорлар, режиссёрлар, кинопрокатчилар, кинотанқидчилар, психологлар, кинематография соҳасидаги нодавлат ташкилотлар вакиллари ва бошқа мутахассислардан иборат Бадиий кенгаш тузилади.
Бадиий кенгаш таркиби Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Агентлик томонидан тасдиқланади. Унинг таркибига Кенгаш томонидан қабул қилинадиган қарорлардан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлган шахсларнинг киришига ва уларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Бадиий кенгаш ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низом асосида амалга оширади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 947-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 09/18/947/2212-сон)
8-боб. Агентлик фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи кўрсаткичлари
47. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги доимий равишда баҳолаб борилади.
48. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва самарадорлигини баҳолаш Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қиладиган комплекс раҳбари томонидан тасдиқланган мезонлар ва иш индикаторига асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
49. Баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:
Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш ва Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини такомиллаштириш.
50. Агентлик фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш методикаси ва тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
9-боб. Агентликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
51. Агентлик ва унинг тасарруфидаги ташкилотларни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Агентлик ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
52. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ва бошқа тўловлардан иборат бўлади.
Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, ойлик устамалар ва рағбатлантириш тўловлари Агентлик бош директори томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.
53. Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган иш ҳақи фонди, бюджетдан ташқари жамғармалар ва бошқа маблағлар Агентлик ходимларига иш ҳақи тўлаш ва моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.
10-боб. Агентликнинг Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли хизматлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида ҳисобот бериши
Кейинги таҳрирга қаранг.
54. Агентлик раҳбарияти Агентлик фаолияти тўғрисида тизимли равишда Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида ҳисобот беради.
55. Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қиладиган комплекс раҳбари Агентликка юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича Агентлик раҳбарияти фаолиятининг доимий мониторингини олиб борадилар ва Агентлик фаолияти самарадорлигига холис баҳо берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
56. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
11-боб. Якунловчи қоида
57. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1030-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмасининг
УСТАВИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Устав «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмасининг (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) асосий мақсади ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Уюшма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
3. Уюшма давлат муассасаси шаклида юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, қонун ҳужжатларига мувофиқ банкларда миллий ва хорижий валютада ҳисоб рақамларига эга бўлади.
4. Уюшманинг тўлиқ расмий номи:
ўзбек тилида: «Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси» давлат муассасаси;
рус тилида: государственный орган «Творческий союз кинодеятелей Узбекистана»;
инглиз тилида: «The Creative Union of Filmmakers of Uzbekistan» public institution.
5. Уюшма фаолияти ихтиёрийлик, тенг ҳуқуқлилик, ўзини ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик принципларига асосланади.
6. Уюшма жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси 98-уй.
2-боб. Уюшманинг асосий мақсади ва вазифалари
7. Уюшманинг асосий мақсади миллий кино санъатининг бой анъаналари ва ютуқларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, одамларнинг маънавий камолотида кино санъатининг ўрнини юксалтириш, замон талаблари даражасидаги етук асарлар яратиш, уларда миллий анъаналарни улуғлаш орқали умуминсоний қадриятларни тараннум этиш, жаҳон кино санъати соҳасида қўлга киритилган ютуқлардан унумли фойдаланиш, шунингдек, киноижодкорларнинг профессионал ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишдан иборат.
8. Уюшманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ўзбек халқининг бир асрдан зиёд тарихга эга бўлган кино санъати анъаналарини бойитиш, халқимиз, айниқса, ёш авлод онгида миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга нисбатан ҳурмат туйғусини ошириш;
миллий кинематография йўналишларини белгилаш, янги бадиий жамоалар тузиш, бой анъаналарга таянган ҳолда жаҳон андозалари даражасидаги замонавий миллий кино санъати мактабини яратиш;
Ўзбекистон кино санъатини мамлакатимизда ва чет элларда тарғиб этиш, хорижий кино усталари билан ижодий алоқаларни ўрнатиш ва кенгайтириш;
миллий ва халқаро кинофестивалларида иштирок этиш ҳамда уларни ташкил қилиш, кино соҳасида маданий-ижтимоий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
аҳолининг кино санъатига бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш мақсадида социологик тадқиқотлар олиб бориш, соҳага оид статистик ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш;
кино соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш масалаларини ҳал қилишда бевосита иштирок этиш, шу соҳа мутахассисларини тайёрлайдиган ўқув муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш;
ўзига хос ижод мактабини яратган ўзбек киноарбоблари, етук кино мутахассислари тажрибасини оммалаштириш;
ижодий-амалий танловларни ташкил этиш орқали иқтидорли ёш ижодкорларни аниқлаш, уларни саралаб олиб, ижодий имкониятларини рўёбга чиқаришга амалий ёрдам бериш;
хорижий мамлакатлар киноижодкорлари фаолиятига доир янгилик ва илғор тажрибаларни Ўзбекистон киноижодкорлари орасида оммалаштириш;
киноижодкорларни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш, рағбатлантириш, уларнинг меҳнат, турмуш ва дам олиш шароитларини яхшилашга ёрдам бериш;
кекса, нафақага чиққан кино фахрийларини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш;
миллий ва халқаро ҳамкорлар ҳамда мутахассисларни жалб қилган ҳолда долзарб мавзуларда конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа турли тадбирлар уюштириш;
ўз фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш учун матбуот анжуманлари ўтказиш, оммавий ахборот воситалари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа воситалар орқали маълумотлар бериб бориш.
Уюшма Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолиятни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. Уюшманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
9. Уюшманинг ҳуқуқлари:
ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин тарқатиш;
алоҳида хизмат кўрсатган киноижодкорларни, кино соҳаси мутахассисларини Давлат мукофотлари ва фахрий унвонларга тавсия этиш;
долзарб мавзуларда янги кино асарлари яратишга буюртма бериш;
кинематография соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар ижодий жамоалари билан ҳамкорлик қилиш.
Уюшма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
10. Уюшманинг мажбуриятлари:
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига, шунингдек, ушбу Низомда белгиланган талабларга риоя этиш;
ўз мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиш, шу жумладан, молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаш.
Уюшмага қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
4-боб. Уюшма фаолиятини бошқариш
11. Уюшмани «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузуридаги ҳайъат томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис бошқаради.
12. Уюшма раиси:
Уюшма фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади ва Уюшма номидан иш кўради;
турли ташкилотларда, шу жумладан, хорижий ташкилотларда Уюшма номидан ишончномасиз ҳаракат қилади;
Уюшма номидан қонун ҳужжатларига мувофиқ шартномалар, битимлар, тузади, хўжалик фаолиятини юритади;
ўзига берилган ҳуқуқлар доирасида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банклар ва кредит ташкилотларида ҳисобварақлари очади;
Уюшманинг молиявий ва банк ҳужжатларини имзолайди;
Уюшманинг штатлар жадвалини ва йиллик харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Уюшма ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
ўз фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча молиявий ва моддий ресурслар манбаларини жалб қилади, пул маблағлари ва моддий бойликлар олиш учун ҳисоб-китобларни ва тўлов ҳужжатларини имзолайди;
Уюшма ходимларининг меҳнат интизомига риоя қилишини таъминлайди, ўз ваколатлари доирасида Уюшманинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқ ва кўрсатмалар беради;
Уюшма фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлайди, Уюшманинг фаолиятини тартибга солишга қаратилган ҳужжатларни (низомлар, йўриқномалар, регламентлар, тартиб-қоидалар ва ҳаказолар) тасдиқлайди.
Уюшма раиси ўз ваколатларининг бир қисмини раис ўринбосарига юклашга ҳақли.
13. Раиснинг ўринбосари:
Уюшманинг жорий фаолиятини амалга оширади;
Уюшманинг ижтимоий-сиёсий фаолияти, ижодий йўналиши ва оммавий-ташкилий масалаларига доир дастурий вазифаларни амалга оширади;
кинематография ташкилотлари, киноижодкорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, бу борада давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан боғлиқ фаолиятнинг ташкилий жиҳатларини мувофиқлаштириш ишлари билан шуғулланади;
Уюшма раиси томонидан берилган бошқа вазифаларни амалга оширади;
Уюшма раиси ўз ваколатларини бажара олмай қолган тақдирда (касаллиги, сафардалиги ёки бошқа сабаблар билан) унинг вазифаларини вақтинча бажаради.
5-боб. Уюшманинг пул маблағлари ва мол-мулкини шакллантириш манбалари
14. Уюшма бинолар, иморатлар, иншоотлар, уй-жой фонди, ер участкалари, транспорт, ускуналар, асбоб-анжомлар, пул маблағларига ва ушбу Низомда кўрсатилган фаолиятни моддий таъминлаш учун зарур бўлган бошқа мол-мулкка эга бўлиши мумкин.
15. Уюшма «Ўзбеккино» Миллий агентлиги томонидан оператив бошқарув асосида берилган мол-мулкдан фойдаланади, шунингдек, ўз фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш учун мол-мулкни ижарага олади.
16. Уюшма мол-мулкини пул ва бошқа шаклда шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
миллий ва хорижий ҳамкорлар билан ўзаро келишув ва лойиҳалар доирасида тушадиган маблағлар;
мақсадли ёрдам, шу жумладан, аниқ мақсадли дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилган субсидиялар, ижтимоий буюртмалар ва грантлар;
Уюшма мулкини ижарага беришдан олинадиган даромадлар;
тадбиркорлик фаолиятидан олинган ҳамда фақат ушбу Низомда қайд этилган мақсадлар учун ишлатиладиган даромадлар (фойда);
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
17. Уюшма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз мулкига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни бошқариш ҳуқуқига эга.
Уюшма ўзига тегишли мол-мулкни молиявий маблағлар билан бирга мустақил тасарруф этади.
18. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан бериладиган мол-мулк, ҳомийлик хайриялари ёки васият шаклида ўтказиладиган пул маблағлари ва бошқа мулк объектлари Уюшмага мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.
6-боб. Якунловчи қоида
19. Уюшманинг фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1030-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбеккино» Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 17 мартдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 йил, 3-сон, 29-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2006 йил 10 мартдаги 41-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 йил, 3-сон,18-модда) 1-илованинг 6-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарорига илованинг 9-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 6-сон, 27-модда) илованинг 36-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 68-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбеккино» Миллий агентлиги марказий аппарати тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 23 ноябрдаги 392-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 февралдаги 79-ф-сон фармойиши.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1030/0499-сон, 09.04.2018 й., 09/18/272/1044-сон, 23.11.2018 й., 09/18/947/2212-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон, 20.08.2019 й., 09/19/695/3595-сон; 08.04.2021 й., 06/21/6202/0342-сон)