29.12.2017 йилдаги ПФ-5292-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ҳамда собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари фаолиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ҳамда собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини янда қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини рағбатлантириш, республиканинг академик илм-фани нуфузини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари ва собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари (кейинги ўринларда академиклар деб аталади) учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 4,22 баробари миқдорида, собиқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг мухбир аъзолари (кейинги ўринларда мухбир аъзолар деб аталади) учун эса — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 2,81 баробари миқдорида ойлик гонорар тўланади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академикларга ва мухбир аъзоларга тўланадиган ойлик гонорарлар жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йил 1 январдан бошлаб ушбу Фармоннинг 1-бандида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун зарур маблағларни ажратишни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари қабул қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 29 декабрдаги ПФ-4907-сон Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзоларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5146-сон Фармонининг 1-бандида иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Йўлдошев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5292-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 06/18/5292/0490-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)