29.12.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2850-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 29.12.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2850-1
Кучга кириш санаси
01.01.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2850-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғи (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 593-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ 2018 йил 1 январдан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Б. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 20 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
159-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 159-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ғазначилик амалиёт куни — ягона ғазна ҳисобварағига бюджет тизими бюджетларининг даромадларини қабул қилиш ва ундан харажатларни тўлаб бериш амалиётлари амалга ошириладиган вақт.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн тўртинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 6-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 7-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини «UzASBO» ДМда шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган электрон тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларининг электрон шаклда расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидаги мазмундаги 131-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«131. Ғазначилик бўлинмалари орқали тўловлар Ғазначилик амалиёт куни мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишларига асосан Ғазначилик амалиёт куни Молия вазирлиги томонидан фақат даромадларнинг ғазна ижроси ёки фақат харажатларнинг ғазна ижроси учун белгиланиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидаги мазмундаги 381-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«381. Ғазначилик бўлинмаларида юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун барча ҳужжатларни фақат электрон шаклда тақдим этадиган «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачилари томонидан имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 43-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар ЮММР буюртмасини «UzASBO» ДМда шакллантиради ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига электрон ҳужжат шаклида юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган ЮММР буюртмалари қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. ЮММР буюртмаларининг электрон шаклда расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 44-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг қоғоз ва электрон шаклда расмийлаштирилиши, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ўзаро мувофиқлиги ва аслининг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«45. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган ЮММР буюртмалари ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ғазначилик бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 57-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«шартнома суммаси 1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача суммани ташкил этганида буюртмачи томонидан тузиладиган идоравий танлов комиссиялари баённомаси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома суммаси 100 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ миқдорни ташкил этганида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари баённомаси нусхаси;».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидаги мазмундаги 711 — 714-бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«711. «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган шартномаларини ва унга тегишли иловаларни мазкур Қоидаларнинг 712 ва 714-бандларида белгиланган тартибда «UzASBO» ДМ орқали ғазначилик бўлинмаларига юборишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
712. «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг танлов (тендер) баённомаси ҳамда шартнома (қонун ҳужжатларига мувофиқ бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича шартномага қўшимча келишув) маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. Капитал қўйилма буюртмачилари шартнома маълумотларини «UzASBO» ДМга киритишда шартнома бўйича ишларни бошлаш учун зарур ҳужжатлар (қурилишнинг манзилли ва титул рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган танлов савдолари натижалари ҳисоботи, пудрат ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан шартномаси, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг рухсати, давлат экология экспертизаси хулосаси (зарур бўлганда) мавжудлигини «UzASBO» ДМда электрон тарзда тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«UzASBO» ДМ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган танлов (тендер) баённомаси ҳамда шартноманинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси, шунингдек шартнома тузиш учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва капитал қўйилма буюртмачиларида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан шартнома тузишда етказиб берувчиларни танлаш тартиботларини тўғри ўтказилиши, шартномани расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган барча талабларга риоя этилиши, шартнома бўйича ишларни бажаришга ваколатли органлар хулосалари ва рухсатларининг мавжудлиги, шунингдек танлов (тендер) баённомаси ва шартноманинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, шартноманинг асли ва шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун капитал қўйилма буюртмачилари жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
713. «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари буюртмачи хизматини сақлаб туришга харажатлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва капитал қўйилма буюртмачиларида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда буюртманинг асослилиги ва унга асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун капитал қўйилма буюртмачилари жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
714. Капитал қўйилма буюртмачиларининг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган шартномалари ва буюртмалари ғазначилик бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 78-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун барча ҳужжатларни ғазначилик бўлинмаларига «UzASBO» ДМ орқали фақат электрон шаклда тақдим этадиган буюртмачилар етказиб берувчиларнинг (пудратчиларнинг) тегишли лицензиянинг ёки рухсатнома тусидаги ҳужжатнинг нусхасини ўзларида сақлайдилар ва ушбу ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«шартнома суммаси 1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача суммани ташкил этганида буюртмачи томонидан тузиладиган идоравий танлов комиссиялари баённомаси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома суммаси 100 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ миқдорни ташкил этганида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари баённомаси нусхаси;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисобласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. 89 ва 90-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. 91-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«шартнома суммаси 1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача суммани ташкил этганида буюртмачи томонидан тузиладиган идоравий танлов комиссиялари баённомаси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома суммаси 100 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ миқдорни ташкил этганида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари баённомаси нусхаси.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «танлов, тендер ёки электрон савдолари ўтказмасдан, шунингдек биржанинг махсус ахборот порталига эълон жойлаштирмасдан дорихона муассасалари» деган сўзлар «танлов (тендер) савдолари ўтказмасдан дорихоналар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «дорихона муассасалари» деган сўзлар «дорихоналар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қуйидаги мазмундаги 1091, 1092 ва 1093-бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1091. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг танлов (тендер) баённомаси ҳамда шартнома (қонун ҳужжатларига мувофиқ бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича шартномага қўшимча келишув) маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган танлов (тендер) баённомаси ҳамда шартноманинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ва шартнома тузиш учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан шартнома тузишда етказиб берувчиларни танлаш тартиботларини тўғри ўтказилиши, шартномани расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган барча талабларга риоя этилиши, шартнома бўйича ишларни бажаришга ваколатли органлар хулосалари ва рухсатларининг мавжудлиги, шунингдек танлов (тендер) баённомаси ва шартноманинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, шартноманинг асли ва шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1092. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар қонун ҳужжатларида назарда тутилган йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда буюртманинг асослилиги ва унга асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1093. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган шартномалари ва буюртмалари ғазначилик бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қуйидаги мазмундаги 1141-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1141. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачиларнинг лизинг шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш мазкур Қоидаларнинг 1091 — 1093-бандларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қуйидаги мазмундаги 1231-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1231. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачиларнинг импорт шартномаларини, шунингдек импорт шартномалари бўйича кўрсатилган хизматлар (аккредитив очиш, конвертация ва бошқа хизматлар) учун тўловлар бўйича буюртмаларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш мазкур Қоидаларнинг 1091 — 1093-бандларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ импорт шартномалари, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ваколатли органларда тегишли экспертизадан ўтказилиши лозим бўлганида мазкур шартномалар, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар дастлаб ваколатли органларда тегишли экспертизадан ўтказилиши ва ҳисобга қўйилиши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. 124-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«124. Ғазначилик бўлинмалари буюртмачилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузилаётган шартномаларнинг сифатли таъминланишини ва нарх-наво ечимини назарда тутувчи бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш устидан мониторингни танлов (тендер) савдолари ўтказилганлиги натижаларини тасдиқловчи танлов (тендер) комиссияси баённомаси нусхаси олиш йўли билан амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар танлов (тендер) савдолари ўтказилганлиги натижаларини тасдиқловчи танлов (тендер) комиссияси баённомаларини «UzASBO» ДМга киритиб электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклини шартнома билан бирга ғазначилик бўлинмаларига юборади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. 127-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини мазкур Қоидаларнинг 7-бандида белгиланган тартибда электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қуйидаги мазмундаги 1631 ва 1632-бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1631. «UzASBO» ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилардан (пудратчилардан) ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура олганларидан сўнг ҳисобварақ-фактура маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма расмийлаштирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳисобварақ-фактура аслининг капитал қўйилма буюртмачиларида мавжудлиги, ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги ҳамда аслининг сақланиши учун капитал қўйилма буюртмачилари жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1632. Капитал қўйилма буюртмачиларининг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуралари ғазначилик бўлинмалари томонидан ушбу ҳисобварақ-фактуранинг тегишли шартномага мувофиқлиги устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. 164-банддаги «электрон шаклда» деган сўзлар «электрон ҳужжат шаклида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қуйидаги мазмундаги 1791 ва 1792-бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1791. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилардан (пудратчилардан) ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура олганларидан сўнг ҳисобварақ-фактура маълумотларини «UzASBO» ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма расмийлаштирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳисобварақ-фактура аслининг буюртмачиларда мавжудлиги, ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги ҳамда аслининг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1792. Буюртмачиларнинг «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуралари ғазначилик бўлинмалари томонидан ушбу ҳисобварақ-фактуранинг тегишли шартномага мувофиқлиги устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. 180-банддаги «электрон шаклда» деган сўзлар «электрон ҳужжат шаклида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ижро ҳужжатига мувофиқ маблағни тўлаб бериш учун «ЎРМВ» АТда юридик мажбуриятни шакллантиради ва тасдиқлайди, шунинг билан биргаликда ушбу юридик мажбурият асосида тўлов ҳужжатини шакллантиради ва маъқуллайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро ҳужжатининг аслини ғазначилик бўлинмаларига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ижро варақаси ёки суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали юборилган бўлса, унинг асл нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. 197-банд қуйидаги таҳрирдан баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«197. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари молия органлари томонидан ижро ҳужжатининг асли тақдим этилганидан сўнг икки иш куни муддатида молия органлари томонидан «ЎРМВ» АТда маъқулланган тўлов ҳужжатини тасдиқлаш ва тўловни амалга ошириш йўли билан ижро ҳужжати ижросини таъминлайди ва ижро ҳужжатининг аслини тегишли молия органига қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундирувчининг аризаси ва ижро ҳужжатининг асли молия органида сақланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. 198 ва 199-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. 206-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«206. Бюджет ташкилотлари ижро ҳужжатини ёки ғазначилик бўлинмасининг тегишли хабарномасини олганидан сўнг маблағларни ўтказиб бериш учун икки иш куни ичида «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қуйидаги мазмундаги 2061-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2061. Ғазначилик бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари бир иш куни ичида «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига электрон шаклини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини «ЎРМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. 207-банддаги «206-бандида» деган сўзлар «206 ва 2061-бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. 211-банддаги «суд ижрочисининг қарорида» деган сўзлар «ижро ҳужжатида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Қуйидаги мазмундаги 2231, 2232 ва 2233-бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2231. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар кредитор қарздорликларни тўлаб бериш учун буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар, жумладан буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида ўтган йил якуни бўйича тузилган солиштириш далолатномаси ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2232. Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими буюртмада кўрсатилган кредиторлик қарздорликни «ЎРМВ» АТда ўтган молия йилида рўйхатдан ўтказилган шартнома билан солиштиради. Маълумотлар мувофиқ бўлганида ва буюртмада кредиторлик қарздорликни тўлаш учун кўрсатилган маблағ мазкур шартнома бўйича тўланмаган маблағ миқдоридан ошмаса буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2233. Ғазначилик бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини «ЎРМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. 225-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«225. Иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиш учун бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРМВ» АТга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тўлов ҳужжати молия органлари томонидан «ЎРМВ» АТда маъқулланганидан сўнг ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. 226 ва 227-бандлардаги «беш» деган сўз «икки» деган сўз билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Қуйидаги мазмундаги 2331, 2332 ва 2333-бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2331. «UzASBO» ДМга уланган буюртмачилар кредитор қарздорликларни тўлаб бериш учун «UzASBO» ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. «UzASBO» ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар, жумладан буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида ўтган йил якуни бўйича тузилган солиштириш далолатномаси ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2332. Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими буюртмада кўрсатилган кредиторлик қарздорликни «ЎРМВ» АТда ўтган молия йилида рўйхатдан ўтказилган шартнома билан солиштиради. Маълумотлар мувофиқ бўлганида ва буюртмада кредиторлик қарздорликни тўлаш учун кўрсатилган маблағ мазкур шартнома бўйича тўланмаган маблағ миқдоридан ошмаса буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда «ЎРМВ» АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2333. Ғазначилик бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари «UzASBO» ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини «ЎРМВ» АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. 235-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда «UzASBO» ДМ орқали ғазначилик бўлинмаларига электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб юборилган электрон ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ҳужжатларнинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, электрон ҳужжатларга асос бўлган ҳужжатларнинг асли, шунингдек шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 20 ноябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2850-1/0476-сон)