Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2022 22.12.2017 йилдаги 1012-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ташкил қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 апрелдаги 219-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузурида Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат томонидан хусусийлаштирилган корхоналарни самарали ривожлантиришга янада кўмаклашиш, монополияга қарши сиёсатни амалга ошириш ва рақобат муҳитини шакллантириш, давлат мулкини бошқариш тизимини такомиллаштириш, қимматли қоғозлар ва кўчмас мулк бозорлари фаолият кўрсатишининг мустаҳкам илмий-методологик ва методик базасини ташкил этишда иқтисодиёт фанининг ролини кучайтириш, шунингдек, мамлакат иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг бугунги босқичидаги бошқа вазифаларни ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарув ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази ҳамда Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги иш ўринларини яратиш, фаолият самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришни таъминлашнинг илмий-методик базасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг замонавий тажрибасини ўрганиш ҳамда уни республикада жорий этиш бўйича тавсиялар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятини тизимли таҳлил қилиш асосида давлат томонидан уларга кўмаклашиш натижадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари ва механизмлари тўғрисида таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказига хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларни ўқитиш учун ўқув-методик материалларни тайёрлашда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополиядан чиқариш ва иқтисодиётда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш жараёнларини чуқур таҳлил қилиш асосида монополияга қарши тартибга солиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимларининг фаолият кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштиришни ҳамда банкротлик тартиботларини амалга оширишнинг методологик асослари ва механизмларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини бошқариш институтлари ва механизмларини янада ривожлантириш, хўжалик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий халқаро стандартлари ва усулларини жорий этишнинг илмий асослари ва методик тавсияларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар ва кўчмас мулк бозорларини, уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш ҳолатини таҳлил қилиш ва йўналишларини аниқлаш, институтлар ва уларнинг фаолият кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир илмий тавсиялар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, таҳлилий ва методик ҳужжатларни тайёрлаш, илмий ишларни чоп этиш, Марказнинг фаолият йўналишлари бўйича «давра суҳбатлари» ва семинарлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, банк ҳисоб рақамлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказининг ходимлари чекланган умумий сони 39 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директорига, зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда, Марказнинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази ҳамда Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идоралардан Марказ вазифаларини ҳал этиш учун зарур бўлган мавжуд статистик, таҳлилий ва бошқа ахборотни бепул сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мутахассислари, илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари, олий таълим муассасалари ўқитувчилари, хорижий мутахассисларни тадқиқотларга шартнома асосида жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, шу жумладан халқаро ва хорижий муассасалар билан қўшма тадқиқотларни ўтказиш тўғрисида шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилаётган илмий тадқиқотлар тўғрисида хабардорлик даражасини ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда улардан фойдаланиш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ахборот-таҳлилий ҳисоботларни ва маълумотларни тақдим қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолияти йўналиши бўйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Марказни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича давлат илмий-техника дастурларини бажаришга ажратиладиган грантлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун бепул асосда, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш ва Марказ фаолияти йўналишлари бўйича бошқа ишларни бажариш учун шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолияти йўналиши бўйича ишларни бажариш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа, шу жумладан хорижий ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида олинган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази ҳамда Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказига тегишли бўлган ва Марказга ўтаётган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирилмаган ҳолда қайта рўйхатдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказининг уставини икки ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқлансин ва давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчасидаги 55-уйда бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, Марказнинг эгаллаб турилган майдонларидан фойдаланиш бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 22 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1012-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1012-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган умумий сони — 39 киши, шу жумладан илмий ходимлар — 30 киши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1012-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 29 июлдаги 331-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 5-модда) илованинг 37-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда) 2-илованинг 36-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда) 1-илованинг 40-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ташкил қилиш тўғрисида» 2006 йил 9 июндаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 23-сон, 211-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 73-модда) 1-илованинг 31-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 23 майдаги 143-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 13-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1012/0457-сон)