15.12.2017 йилдаги 985-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузурида Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фақулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашни ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 июндаги ПҚ-3030-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузурида Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашни (кейинги ўринларда Идоралараро кенгаш деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи вазирликлар ва идораларга аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий ишларни ташкил этиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда фуқаро муҳофазаси тизимлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир илмий-техник дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Идоралараро кенгаш жамоатчилик асосида фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 15 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
985-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 декабрдаги 985-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.‎К.М. Арипов ‎—‎

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, Идоралараро кенгаш раиси‎

2.‎З.Т. Тураев ‎—‎‎Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи, Идоралараро кенгаш раисининг ўринбосари‎
3.‎лавозим бўйича‎—‎Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси бошқармаси бошлиғи‎
4.‎Б.А. Мавлянкариев—‎Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти профессори ‎
5.‎Лавозимига кўра ‎—‎Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Олий таълимдан кейинги таълим бўлими бошлиғи‎
6.‎Д.А. Зарединов ‎—‎Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош радиологи‎
7.‎Д.А. Алимов ‎—‎Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директорининг ўринбосари ‎
8.‎Ш.Х. Усанов ‎—‎Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот-методик таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари‎
9.‎Т. Турсунов ‎—‎Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент кимё-технология институти профессори‎
10.‎А.Н. Нигматов‎—‎Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти кафедра мудири‎
11.‎М.Х. Эсанов ‎—‎Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим маркази директори‎
12.‎З.К. Курбанов ‎—‎«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Телекоммуникация тармоқларини эксплуатация қилиш бошқармаси бошлиғи‎
13.‎Ш.А. Хакимов ‎—‎Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси «Тошуйжой ЛИТИ» акциядорлик жамиятининг зилзилага бардош қурилиш бўлими бошлиғи‎
14.‎Ж.М. Исаев ‎—‎Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария илмий-тадқиқот институти илмий котиби‎
15‎Ф.Ш. Шоазизов ‎—‎Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Дарё, канал ва иншоотлар гидравликаси лабораторияси мудири‎
16.‎Ғ.А. Бимурзаев ‎—‎Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати бошлиғи‎
17.‎А.А. Турғунов ‎—‎Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти директори ‎
18.‎А.И. Тўйчиев ‎—‎Ўзбекистон Фанлар академияси Сейсмология институти Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари‎
19.‎Х.С. Сагдиев ‎—‎Ўзбекистон Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари‎
20.‎К.Д. Салямова ‎—‎Ўзбекистон Фанлар академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти етакчи илмий ходими‎
21.‎М.У. Каримов ‎—‎«Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти» давлат корхонаси илмий ишлар бўйича директор ўринбосари‎
22.‎Б.В. Криворучко ‎—‎«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Темир йўл муҳандислари институти «Ҳаёт хавфсизлиги асослари» кафедраси катта ўқитувчиси‎
23.‎В.Д. Минченко ‎—‎«ГИДРОИНГЕО институти» давлат корхонаси лаборатория мудири‎
24.‎Б.М. Холматжанов‎—‎Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори
25.‎С.Р. Камилов ‎—‎Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси «Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази» давлат унитар корхонаси бош мутахассиси‎
26.‎О.Т. Ахмедов ‎—‎«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти «Илмий техника маркази» масъулияти чекланган жамияти докторанти‎
27.‎Б.Ф. Хикматов ‎—‎Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида фан ва технологияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи, Идоралараро кенгаш котиби ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Идоралараро кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли мажбуриятларни бажариш зиммасига юкланган шахслар идоралараро кенгаш таркибига киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 декабрдаги 985-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти ҳузуридаги Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий ишларни ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашнинг (кейинги ўринларда Идоралараро кенгаш деб аталади)асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Идоралараро кенгаш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига (кейинги ўринларда ФВДТ деб аталади) кирувчи вазирликлар ва идоралар томонидан аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини (кейинги ўринларда илмий ишлар деб аталади) ташкил этиш ва амалга оширишни мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро кенгаш жамоатчилик асосида фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятини давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Идоралараро кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари тавсиявий хусусиятга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФВДТга кирувчи вазирликлар ва идораларга аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий ишларни ташкил этиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда фуқаро муҳофазаси тизимлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир илмий-техник дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Идоралараро кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ФВДТга кирувчи вазирликлар ва идораларга аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий ишларни ташкил этиш ва амалга оширишда кўмаклашиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасидаги мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш, ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ишларнинг устувор йўналишларини ва вазифаларини белгилаш ҳамда ФВДТга кирувчи вазирликлар ва идораларга тегишли тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ишлар мавзуларини кўриб чиқиш, тасдиқлаш учун тавсия этиш ҳамда уларнинг грант танловларида иштироки бўйича Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ишларни ривожлантириш бўйича анжуманлар, семинарлар, кўргазмалар ва бошқа илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги буюртмасига биноан илмий-амалий тадқиқот ва экспериментал ишланмаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тавсия этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ишлар, уларнинг натижадорлиги ҳамда хорижий давлатларнинг илғор тажрибаси бўйича махсус маълумотлар базасини яратиш, янгилаб бориш ҳамда илмий ишлар тўпламлари нашр этилишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ишларни ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштиришни ташкил этиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳамда фуқаро муҳофазаси тизимлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир илмий-техник дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли илмий-техник дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ишларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва эксперт хулосалари бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб борилаётган илмий ишларнинг бажарилишини доимий равишда назорат ва таҳлил қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ишларни амалга оширишда ФВДТга кирувчи вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга доир илмий-техник, услубий, ташкилий ва бошқа тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этилишини таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида илмий- тадқиқот ва экспериментал ишланмалар натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиб, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги долзарб илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот ишлари натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши мониторингини юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Идоралараро кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Идоралараро кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда маълумотларни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФВДТга кирувчи барча вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари томонидан аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси масалалари бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ҳолати билан танишиш ҳамда уларга баҳо бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ишларнинг самарадорлигини оширишга доир тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболсиз ва долзарб эмас деб баҳоланган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини тўхтатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига таклиф киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ишларнинг ҳолатини ўрганиш учун ишчи комиссиялар ва (ёки) эксперт гуруҳлар ташкил этиш, шунингдек, ушбу комиссия ва гуруҳлар фаолиятига тегишли мутахассисларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ишларни ривожлантиришда фаол иштирок этган шахсларни рағбатлантириш ташаббуси билан чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кенгаш ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Идоралараро кенгаш фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Идоралараро кенгашнинг раис, раис ўринбосари ва аъзоларидан иборат таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Идоралараро кенгаш ФВДТга кирувчи вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларнинг етакчи олимлари ва мутахассисларидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Идоралараро кенгаш экспертиза тадбирларини ўтказиш мақсадида тақдим этилган илмий-тадқиқот натижаларини кўриб чиқиш учун бошқа вазирликлар ва идоралар мутахассисларини жалб этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва мажлисларини заруратга кўра, аммо ҳар йилда камида бир марта ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Идоралараро кенгаш раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро кенгаш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раис ўринбосарлари ва аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро кенгаш мажлисларини чақиради ва уларга раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро кенгаш мажлислари кун тартибини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро кенгашнинг иш режаларини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Идоралараро кенгаш ишчи органи функциясини Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида фан ва технологияларни ривожлантириш бўлими (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ишчи орган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро кенгашнинг иш режаларини ишлаб чиқади, уларнинг ижроси юзасидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган иш режасига мувофиқ Кенгашнинг фаолиятини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро кенгаш мажлислари кун тартибига киритиладиган масалалар бўйича материалларнинг тайёрланишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро кенгашнинг ваколати доирасига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро кенгаш қарорларининг ижроси юзасидан назорат ва мониторингни ташкил қилади, натижалари бўйича Кенгаш раисига ахборот бериб боради ҳамда таҳлилий ва бошқа материалларни навбатдаги мажлисда кўриб чиқиш учун тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш соҳасида фан ва технологияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Идоралараро кенгаш котиби ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Идоралараро кенгаш котиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча зарур ҳужжатларнинг навбатдаги мажлисга тўпланиши, умумлаштирилиши ва Идоралараро кенгаш раисига тақдим этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро кенгаш раиси билан мажлиснинг ўтказилиш муддати ва жойини ҳамда таклиф этиладиган шахслар рўйхатини келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро кенгаш аъзоларига ва таклиф этилган шахсларга мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти ва жойи тўғрисида хабар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро кенгаш баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни унинг аъзоларига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Идоралараро кенгаш мажлисини чақириш унинг аъзоларига аввалдан ёзма хабарнома тарқатиш асосида амалга оширилади. Хабарномада мажлисни ўтказиш куни, вақти ва муҳокама қилинадиган масалалар тўғрисидаги аниқ маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Идоралараро кенгаш мажлисини унинг раиси бошқаради. Идоралараро кенгаш раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро кенгаш мажлиси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Зарур миқдордаги аъзолар йиғилмаган ҳолатларда Идоралараро кенгаш мажлиси бошқа муддатга қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Идоралараро кенгаш қарорлари унинг мажлисида иштирок этган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Идоралараро кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Идоралараро кенгаш қарорлари мажлисда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади ва Идоралараро кенгаш раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённомани имзолашда Идоралараро кенгаш аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. ФВДТга кирувчи барча вазирликлар ва идоралар аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида олиб борилаётган, тугалланган илмий ишлар ва амалга оширилиши режалаштирилаётган янги илмий ишлар лойиҳалари бўйича ҳар йил якунида йиллик ҳисобот тайёрлайди ҳамда унинг Идоралараро кенгашга тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Идоралараро кенгашнинг иш режалари, унинг аъзоларидан келиб тушган таклифлар асосида бир йил учун тузилади ва мажлисида кўриб чиқилиб, Идоралараро кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Идоралараро кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Идоралараро кенгашни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.