12.12.2017 йилдаги 981-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятининг айрим аҳоли пунктларида шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятининг айрим аҳоли пунктларида шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 18-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент вилоятининг иловада кўрсатилган аҳоли пунктлари (кейинги ўринларда аҳоли пунктлари деб аталади) бўйича бош режа лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳоли пунктлари бўйича бош режа лойиҳасини ишлаб чиқишда ушбу аҳоли пунктлари ҳудудлари учун қуйидаги вақтинчалик тақиқлар жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларга қурилиш учун ер ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар, шу жумладан муҳандислик-коммуникация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва қайта ихтисослаштириш, шунингдек, уларга рухсатномалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбошимчалик билан қурилган бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш, бундан суд қарори асосида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган 2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган ҳолларда эгалик ҳуқуқи берилиши ҳоллари мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган тақиқлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларида жойлашган кўчмас мулк объектларига бўлган мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишда тарафлар жорий этилган тақиқлар ҳақида ёзма равишда огоҳлантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктлари бўйича бош режани тасдиқлаш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилинган кундан бошлаб ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган ҳаракатлар тасдиқланган бош режа асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент вилояти ҳокимлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти тўғрисида мазкур аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи аҳоли, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тушунтириш ишларини олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Адлия вазири Р.К. Давлетов, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 12 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
981-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 декабрдаги 981-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош режа лойиҳаси ишлаб чиқилаётган Тошкент вилоятининг аҳоли пунктлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қишлоқ фуқаролар йиғинлари номи

Маҳалла фуқаролар йиғинлари номи

Зангиота тумани

1.

Ўзгариш

Белариқ

2.

Юқори дархон

3.

Паст дархон

4.

Файзли

5.

Жалойир

6.

Чорбоғ

7.

Хонобод

Қумариқ

8.

Хонобод

9.

Қорасув

10.

Истиқлол

11.

Номданак

12.

Қушбеги

13.

Тараққиёт

14.

Хонободтепа

15.

Тошкент

16.

Соҳибкор

17.

Нурафшон

18.

Зангиота

Гулбоғ

Қибрай тумани

1.

Ўнқўрғон

Парвоз

2.

Ўнқўрғон

3.

Салар

Исломобод

4.

Ойбек

5.

Салар ГЭС

6.

Бобур

7.

Наврўз

8.

Бунёдкор

9.

Маърифат

10.

Тузел

Чинор

11.

Товкенттепа

12.

Баҳор

13.

Арғин

14.

Миришкор

15.

Ибрат

16.

ТашИСТИ

17.

Амир Темур

18.

Мевазор

19.

Гулзор

20.

Гулбоғ

21.

Янгиобод

Боғишамол

22.

Алишеробод

23.

Тўқайтепа

24.

Жарбоши

25.

Янгиобод

Чингелди

26.

Тараққиёт

27.

Геофизика

Тошкент тумани

1.

Чоштепа

Сабзавот

2.

Тутзор

3.

Иқбол

4.

Ҳасанбой

Ҳасанбой гузари

5.

Юнусобод

Авлиё ота

6.

Дархон*

Қуйичирчиқ тумани

1.

Тошлоқ

Сурум

Ўртачирчиқ тумани

1.

Қумовул

Навоий

2.

Нурафшон

3.

Янги ҳаёт

4.

Намуна

5.

Гулзор

6.

Бектемир

7.

Жалойир

8.

Хўжа

Юқоричирчиқ тумани

1.

Арганчи

Оқовул

2.

Даулбай

3.

Жумабозор

4.

Навоий

5.

Усмонобод

6.

Ободон

7.

Гулистон

8.

Дархон

9.

Истиқлол

Истиқлол

10.

Гулобод

11.

Истиқбол

12.

Суранкент

Аҳмад Яссавий

13.

Жалол тепа

14.

Қоратухум

15.

Тўқимбой

16.

Тинчлик

Ийк-ота

17.

Гулбоғ

18.

Ёшлик

19.

Балиқчи

20.

Бордонкўл

Жунсиз

21.

Болта

22.

Дўстлик

23.

Баҳор

24.

Қайтмас

25.

Миробод

26.

Бордонкўл

Янгийўл тумани

1.

А.Ортиқов

Чортоғ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Изоҳ. Тошкент тумани, «Юнусобод» қишлоқ фуқаролар йиғини, «Дархон» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган қишлоқ хўжалиги харитасининг 24-контуридаги 1,5 гектар ер участкасига нисбатан мазкур қарорнинг 2-бандидаги вақтинчалик тақиқлар қўлланилмайди.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 731-сонли қарори таҳририда)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 09/17/981/0408-сон)