05.12.2017 йилдаги 966-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳрида «112» ягона рақами орқали шошилинч оператив хизматларни чақириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Самарқанд шаҳрида ҳодиса ва фавқулодда вазиятларга шошилинч чора кўрилишини таъминлаш соҳасида ахборот тизимларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» ягона аппарат-дастурий комплекси лойиҳасини амалга ошириш доирасида Самарқанд шаҳрида шошилинч оператив хизматларнинг муқобил телефон рақамларидан фойдаланиш имкониятини сақлаб қолган ҳолда «112» ягона рақами (кейинги ўринларда — «112» тизими деб аталади) орқали шошилинч оператив хизматларни чақириш тизимини жорий этиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «112» тизимини ташкил этишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳридаги шошилинч оператив хизматларнинг навбатчи-диспетчерлик бўлинмалари ўртасида яқиндан ахборот алмашинуви бўйича мустаҳкам ҳамкорликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилганда, ёнғинларда, йўл-транспорт ҳодисаларида, жамоат тартиби бузилганда ҳамда авария, бахтсиз ҳодисаларда ва фавқулодда вазиятларда дарҳол хабардор қилиш ва шошилинч оператив хизматларнинг мувофиқлаштирилган чоралари кўрилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бахтсиз ҳодисалар ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда фуқароларга консультатив ва психологик ёрдам кўрсатиш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда шаффофликни таъминлаш ҳамда шошилинч оператив хизматларнинг ўз вақтида чора кўриши юзасидан тизимли назорат юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, чақирув «112» тизими орқали таъминланадиган шошилинч оператив хизматларга қуйидаги бўлинмалар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш, тартиббузарликларни профилактика қилиш ва жиноятларга қарши курашиш бўлинмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шошилинч тиббий ёрдам хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ тармоқларининг авария хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизматлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Самарқанд шаҳрининг ягона диспетчерлик хизмати (кейинги ўринларда — диспетчерлик хизмати деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг филиали шаклида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот-технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 22 нафар штат бирлиги билан ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, келиб тушаётган хабарлар ва мурожаатларни ҳисобга олиб диспетчерлик хизматининг белгиланган штатлар сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«112» ягона рақами орқали шошилинч оператив хизматларни чақириш тизимини жорий қилиш тажриба лойиҳасини Самарқанд шаҳрида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«112» ягона рақами орқали шошилинч оператив хизматларни чақиришларга хизмат кўрсатиш ва уларнинг идоралараро ўзаро ҳамкорлик қилиш схемаси чизмалари 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 3 иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, келиб тушаётган хабарларни сақлаш ва уларни ишлаш, шошилинч оператив хизмат чақирувлари тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш, шунингдек, улар ўртасидаги идоралараро ҳамкорликни таъминлаш бўйича «112» тизими фаолияти Самарқанд шаҳридаги «Ўзбектелеком» АКнинг техник ускуналари базасида, «112» тизимининг кичик тизимлари фаолияти эса — ҳар бир шошилинч оператив хизматларнинг техник ускуналари базасида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Ўзтрансгаз» АЖ билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда — Самарқанд шаҳрида «112» тизими фаолиятини ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар бириктирилган ва фаолияти тартибини белгилаган ҳолда идоралараро ишчи гуруҳ ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда — «112» ягона рақами орқали шошилинч оператив хизматлар чақирилишини таъминлаш тизими тўғрисидаги низомнинг тасдиқланишини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Ўзтрансгаз» АЖ раҳбарлари зиммасига қуйидагилар юзасидан шахсан жавобгарлик юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«112» тизимини жорий этиш мобайнида хабарларни, шу жумладан электрон тарздаги хабарларни қабул қилиш ва уларни ишлаш жараёнларини автоматлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ахборот-коммуникация ресурсларини «112» ягона тизими билан самарали интеграциялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шошилинч оператив хизматлар навбатчи-диспетчерлик бўлинмаларининг «112» тизими билан мустаҳкам ҳамкорлик қилишини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда — Самарқанд шаҳрининг ягона диспетчерлик хизмати тузилмаси унинг аниқ вазифалари ва функционал мажбуриятларини белгилаган ҳолда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда — Самарқанд шаҳри ягона диспетчерлик хизматининг тўлақонли фаолиятини таъминлаш учун, фаолиятининг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, уни жойлаштириш, жиҳозлаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Ўзтрансгаз» АЖга норматив ва лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда ҳамда Самарқанд шаҳрининг шошилинч оператив хизматларининг навбатчи-диспетчерлик бўлинмаларини зарур моддий-техник база билан таъминлашда, шунингдек, уларнинг яқиндан ҳамкорлик қилишида ва «112» тизимини жорий этиш лойиҳасининг амалга оширилиши доирасида ходимларни ўқитишда амалий ёрдам кўрсатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил якунлари бўйича «112» тизими тажрибасини, унинг Самарқанд шаҳридаги фаолияти таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, келгусида республиканинг бошқа минтақаларида ҳам қўллаш тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки, ушбу қарорнинг ижроси билан боғлиқ харажатлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига «112» тизимига келиб тушаётган хабарлар унинг ўз вақтида қабул қилиниши ва уларнинг бажарилиши юзасидан тегишли қонун бузилишлари аниқланган ҳолатларда қонунчиликда назарда тутилган чоралар кўриш, уларнинг мониторингини олиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 5 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
966-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 09/17/966/0368-сон,)