Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон Қонунига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 30 ноябрь,
ПФ-5269-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ-5269-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти тўғрисида низомида:
а) 8-бандининг 8.5. кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8.5. Терговга қадар текширув ва суриштирув олиб бориш соҳасида
жиноий ишлар қўзғатиш, молия-иқтисодиёт, солиқ соҳасида жиноятлар ва ҳуқуқ бузилишларини содир этиш ҳоллари, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳолатлари бўйича терговга қадар текширув ва суриштирув ишларини ташкил қилиш ва олиб бориш;
Департаментнинг ҳудудий бўлинмаларида терговга қадар текширув ва суриштирув олиб борилиши устидан назоратни амалга ошириш».
б) 12-банддаги «суриштирув» деган сўз «терговга қадар текширув, суриштирув» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5620-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чоралари тўғрисида»ги 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошисидаги «суриштирув» деган сўз «суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисида низомда:
а) 6-банднинг бешинчи хатбошисидаги «суриштирув» деган сўз «терговга қадар текширув, суриштирув» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 7-банди «г» кичик банднинг саккизинчи хатбошисидаги «суриштирув» деган сўз «терговга қадар текширув, суриштирув» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси тўғрисидаги низомда:
а) 6-банди «а» кичик бандининг еттинчи хатбошисидаги «суриштирув» деган сўз «терговга қадар текширув, суриштирув» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 7-банднинг еттинчи хатбошисидаги «суриштирув» деган сўз «терговга қадар текширув, суриштирув» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2017 й., 06/17/5269/0340-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон; 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)