27.11.2017 йилдаги 945-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти ҳузурида «Самарқанд меъмор лойиҳа» лойиҳа-қидирув ташкилотини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти шаҳар ва туманлари ҳудудларини архитектура ва шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш ишини тубдан яхшилаш, соҳадаги илмий-тадқиқот ишларини ва илғор чет эл тажрибасини амалиётга татбиқ этиш, замонавий техника ва технологияларни лойиҳалаштириш ва қурилишга жорий этиш, турар жойлар, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларининг замонавий турдаги, шу жумладан, экспериментал лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти муассислигида давлат унитар корхонаси шаклидаги «Самарқанд меъмор лойиҳа» лойиҳа-қидирув ташкилотини (кейинги ўринларда «Самарқанд меъмор лойиҳа» ДУК деб аталади) ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Самарқанд меъмор лойиҳа» ДУКнинг ходимлари чекланган умумий сони 117 нафар бўлган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Самарқанд меъмор лойиҳа» ДУК директорига Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишган ҳолда, зарурат бўлганда, «Самарқанд меъмор лойиҳа» ДУКнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар «Самарқанд меъмор лойиҳа» ДУКнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларида қурилиши режалаштирилаётган муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларни лойиҳалаштириш ҳамда ҳудуднинг архитектура-режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктлари ҳудудларини қуришни ривожлантириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт ва йўл қурилиши объектлари ва комплексларини лойиҳалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини, магистрал муҳандислик тармоқларини, жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимлари билан бирга, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунавий лойиҳалаштиришдан кенг фойдаланиш ҳамда лойиҳаларни оптималлаштириш ва қийматини пасайтириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилишнинг илғор услубларини, замонавий ва энергия жиҳатдан самарали қурилиш материалларининг турларини лойиҳа ечимларига устувор татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда лойиҳалаштиришнинг замонавий, илмий жиҳатдан асосланган технологик тартибларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни энергия жиҳатдан тежамкор ва иқтисодий самараси юқори бўлган, илғор ва янги турдаги қурилиш материалларини қўллашни назарда тутадиган замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро стандартлар даражасида қўллашни назарда тутадиган лойиҳалаштириш жараёнларига замонавий стандартларни татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳага оид илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан изчил ҳамкорликни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Самарқанд меъмор лойиҳа» ДУК раҳбари бир вақтнинг ўзида жамоатчилик асосида Самарқанд вилоят ҳокимининг лойиҳа-қидирув ишлари бўйича ёрдамчиси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Самарқанд меъмор лойиҳа» ДУКнинг Италия, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа хорижий мамлакатлардан тажрибали лойиҳачи меъморларни жалб қилиш билан боғлиқ ҳамда уларга сарф этиладиган барча харажатлари дастлабки уч йил мобайнида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Самарқанд меъмор лойиҳа» ДУК Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти талабаларининг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини ўтишида таянч ташкилот ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Самарқанд шаҳар, Лолазор кўчаси, 70-уй манзилидаги ўқув лабораторияси биноси мажмуаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида «Самарқанд меъмор лойиҳа» ДУКга берилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти бир ой муддатда «Самарқанд меъмор лойиҳа» ДУКнинг уставини ва штат жадвалини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Самарқанд меъмор лойиҳа» ДУКнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Самарқанд меъмор лойиҳа» ДУК директори Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Самарқанд меъмор лойиҳа» ДУКнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уни қурилиш объектларини лойиҳалаштириш соҳасида юқори малакали кадрлар ва мутахассислар билан тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Самарқанд меъмор лойиҳа» ДУКга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериладиган Самарқанд шаҳар, Лолазор кўчаси, 70-уй манзилидаги ўқув лабораторияси биносини капитал таъмирлаш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б.И. Зокиров ва Самарқанд вилояти ҳокими Т.И. Жўраев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 27 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
945-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 ноябрдаги 945-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Самарқанд меъмор лойиҳа» давлат унитар корхонасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг умумий чекланган сони — 117 киши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимлари сони — 10 киши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар (хизматлар) ҳажмидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда «Самарқанд меъмор лойиҳа» давлат унитар корхонаси директори томонидан ўзгартирилиши мумкин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/945/0350-сон)