Ҳужжат кучини йўқотган 20.05.2020 24.11.2017 йилдаги 943-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.05.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 295-сонли «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль йўлларининг архитектура-ландшафт конструкцияси ва ободонлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3262-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳузуридаги «Uzavtoyo'lbelgi» давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 2 октябрдаги 784-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 221-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 4-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 24 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
943-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 ноябрдаги 943-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Қўмита марказий аппарати, унинг ҳудудий бош бошқармалари, туман йўллардан фойдаланиш корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари ва кўприклардан фойдаланиш корхоналарининг, шунингдек, «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг таъминоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 10-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбирлари ўтказилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўлларда ҳаракатланишни тартибга солишнинг бошқа техник воситалари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 11-бандга қуйидаги мазмундаги «к» ва «л» кичик бандлар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«к) автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш тадбирлари ўтказилишини ташкил этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларининг ҳудудий архитектура-бадиий тузилиши ва ландшафт дизайни қисмида замонавий ёндашувларни шакллантириш ва амалга ошириш борасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш йўли билан автомобиль йўлларига ажратилган полосалардаги йўл бўйи ҳудудларни тегишли ҳолатда сақлаш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш ва тизимли асосда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг ҳар бир минтақасидаги иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўлларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳасида илғор замонавий технологиялар ва халқаро стандартларни кенг кўламда қўллаш орқали илмий-тадқиқот ишларини оқилона ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўллари ва уларнинг конструктив элементларини ноқулай об-ҳаво- иқлим омилларининг таъсирдан ҳимоя қилиш бўйича илғор халқаро тажрибани синчиклаб ўрганиш натижаларига кўра автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни транспортнинг булғаши ва ташланмаларидан муҳофаза қилишнинг энг самарали ва амалиётда муваффақиятли синовдан ўтган замонавий усул ва технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, идоравий мансуб олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари негизида автомобиль йўлларини лойиҳалаш, архитектура-бадиий жиҳатдан тузиш ва ландшафт дизайни бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўлларда ҳаракатланишни тартибга солишнинг бошқа техник воситалари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль йўлларини йўлларда ҳаракатланишни тартибга солишнинг техник воситалари билан жиҳозлаш соҳасида ягона техник сиёсатни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўлларда ҳаракатланишни тартибга солишнинг бошқа техник воситаларини ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўлларни белгилаш учун мустаҳкам материаллар ишлаб чиқариш, автомобиль йўлларида узоқ муддат фойдаланишни таъминловчи йўл белгилари чизиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 18-банддаги «тўрт» сўзи «беш» сўзи билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«27. Қўмита марказий аппарати, унинг ҳудудий органлари, туман йўллардан фойдаланиш корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари ва кўприклардан фойдаланиш корхоналари, шунингдек, «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш касаба уюшмаси органи ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг бошқарув Кенгаши томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ амалга оширилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2017 й., 09/17/943/0326-сон)