1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг);
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.02 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарорига мувофиқ ҳамда суғурта тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш, суғурталовчиларнинг моддий-техника базасини ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг минтақавий ваколатхоналарини кенгайтириш ва аҳолининг суғурта ташкилотларига бўлган ишончини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
(1-2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 21 майдаги 105-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 21-сон, 215-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги суғурта фаолиятини тартибга солишни ва ривожлантиришни амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорлари бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Суғурталовчи ва суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензия берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Лицензия талаблари ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талабгори (лицензиат)нинг раҳбари ва бош бухгалтери суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлишлари керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаларини тузиш, жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси)нинг суғурта тўловлари тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколати берилган ўз филиалларига эга бўлиши — транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун;
(6-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июндаги 163-сонли қарори таҳририда — 2011 й., 22-23-сон, 234-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчининг Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан унга аъзолик тўғрисидаги ёзма битимининг мавжуд бўлиши — транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун.
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 26-27-сон, 251-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ёки аннуитетлар шартномаси тузиш, иш берувчилар (ёки) жабрланувчилар ёхуд наф олувчиларнинг суғурта товони ва товонини тўлаш тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ўз филиаллари ва бошқа алоҳида бўлинмалари мавжуд бўлиши — иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталовчилар учун;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 299-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишга, ташувчилар, жабрланувчилар ва наф олувчиларнинг суғурта товони ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта товонини амалга оширишга ваколатли ўз филиалларига эга бўлиши — ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишга ҳақли бўлган суғурталовчилар ўртасида суғурта шерикчилигини тузиш ҳақида биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартноманинг мавжуд бўлиши — ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун.
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 487-модда)
LexUZ шарҳи
2015 йил 28 ноябрдан бошлаб амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) суғурта брокерлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта шартномасининг лицензиат мижози учун қулай шартларда тузилиши ва бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталашга доир воситачилик фаолиятини асосий фаолият тури сифатида амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Суғурталовчилар томонидан суғурта турлари (класслари) қўшиб олиб борилганда қуйидаги қоидалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) суғурталовчи лицензиясида лицензиат амалга оширишга ҳақли бўлган суғурта турлари (класслари) кўрсатилади. Суғурта класси муайян умумий белгилар бўйича бирлаштирилган суғурта турлари йиғиндисини ифодалайди. Ҳар бир класснинг мазмуни ва ўтказиш шартлари бўйича талаблар мазкур Низомга 1-иловада келтирилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) суғурта тури суғурталовчи томонидан ишлаб чиқиладиган ва суғурта қилдирувчига суғуртанинг бир ёки бир нечта класси доирасида кўрсатиладиган аниқ суғурта хизматини ифодалайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) лицензиат, унда мазкур Низомда белгиланадиган суғурта классларини қўшиб олиб боришга доир чеклашларни ҳисобга олган ҳолда суғуртанинг тегишли класслари кўрсатилган лицензия мавжуд бўлган тақдирда икки ва ундан ортиқ суғурта класси белгилари ва мазмунини жамловчи суғурта турини ишлаб чиқишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширувчи лицензиат — суғурталовчи умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини қўшиб олиб боришга ҳақли эмас, умумий суғуртанинг 1 ва 2-класслари бўйича фаолият бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза;
(9-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
(9-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар — сўровнома, олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда меҳнат дафтарчаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
(9-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талабгори томонидан лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондининг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган устав капитали тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (банк маълумотномаси, мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномалари ва бошқа ҳужжатлар);
(9-банд «а» кичик бандининг олтинчи — тўққизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам фаолияти доирасига кирадиган лицензия талабгорлари ушбу кичик бандда кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчининг Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан унга аъзолик тўғрисидаги ёзма битимининг нусхасини;
(9-банднинг «а» кичик банди ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолияти предмети иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам ҳисобланадиган лицензия талабгорлари ушбу кичик бандда кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда қўшимча равишда Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ёки аннуитетлар шартномаси тузиш, иш берувчилар (ёки) жабрланувчилар ёхуд наф олувчиларнинг суғурта товони ва товонини тўлаш тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ўз филиаллари ва бошқа алоҳида бўлинмалари мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этадилар.
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 299-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолияти предмети ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам ҳисобланадиган лицензия талабгорлари ушбу кичик бандда кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда қўшимча равишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишга ҳақли бўлган суғурталовчилар ўртасида суғурта шерикчилигини тузиш ҳақида биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартноманинг нусхасини;
(9-банднинг «а» кичик банди ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишга, ташувчилар, жабрланувчилар ва наф олувчиларнинг суғурта товони ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта товонини амалга оширишга ваколатли ўз филиаллари мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этадилар.
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 487-модда)
LexUZ шарҳи
2015 йил 28 ноябрдан бошлаб амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг бир қисми) кўрсатилган лицензия бериш тўғрисида ариза;
(9-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
(9-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар — сўровнома, олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда меҳнат дафтарчаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
(9-банднинг «б» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талабгори томонидан лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав капитали тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (банк маълумотномаси, мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномалари ва бошқа ҳужжатлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан бевосита лицензияловчи органга почта алоқаси орқали ёки улар қабул қилинганлиги ҳақида хабарнома билан электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон имзоси билан тасдиқланади. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилиши унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарорни ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга розилиги ҳисобланади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгоридан барча зарур ҳужжатлар билан ариза олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар лицензияловчи орган кўрсатилган муддатда лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилмаса, кўрсатилган муддат тугаши билан лицензия талабгори ўзи эълон қилган фаолиятни, лицензияловчи органни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилган ҳолда амалга оширишга ҳақли. Бунда лицензияловчи орган лицензия талабгоридан ёзма хабарни олгандан бошлаб беш иш куни ичида лицензия бериши шарт.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Лицензиялар бериш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссияси таркиби ва комиссия тўғрисидаги низом лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси мажлислари ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Мажлисларнинг сўров йўли билан ўтказилишига ва расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар билан аризаси улар қабул қилиб олинган кунда эксперт комиссияга кўриб чиқиш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни ўн етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Лицензияловчи орган уч кун муддатда эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия бериш қарори қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома лицензия талабгорига ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божи тўлов муддатлари кўрсатилган ҳолда жўнатилади (берилади). Лицензия бериш қарори қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома билан бир вақтнинг ўзида лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими жўнатилади.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Лицензияловчи орган билан лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(16-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятига лицензиялар белгиланган шаклдаги махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкаси намуналари лицензияловчи орган томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади, «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиялар лицензия талабгори давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан ҳамда у лицензия битимини имзолагандан кейин лицензияловчи орган томонидан икки кун муддатда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги директори (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиянинг асл нусхаси лицензиатга берилади, лицензия нусхаси белгиланган тартибда лицензияловчи органда сақланади. Лицензияни ёки лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисида хабарнома лицензия талабгорига ёзма равишда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда, рад этиш сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун киритиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши шарт.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва улар юзасидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида уч кун муддатда қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризалар такроран кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгорларидан йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилган тақдирда лицензия беришнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
(21-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Лицензиялар реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(22-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятига лицензия берилганлиги учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорида давлат божи ундирилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Лицензияни қайта расмийлаштириш, дубликат бериш
(VII бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида суғурталовчи ва суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг айрим турлари (тоифалари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг айрим турлари (тоифалари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши, шунингдек эълонни лицензияловчи органга тақдим этиши шарт.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензия дубликатлари беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш;
(31-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фаолиятни лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган унинг олдида лицензиат кўрган зарари миқдорида жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта фаолияти классификатори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳаётни суғурта қилиш тармоғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Класс тартиб рақами
Класснинг номи
Мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар
I класс
Ҳаёт ва аннуитетлар
Қуйидаги ҳолларда суғурта суммалари тўлаш бўйича суғурталовчининг мажбуриятларини назарда тутувчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами: — суғурта қилинувчининг суғурта муддати тамом бўлгунгача ёки суғурта шартномасида белгиланган ёшгача яшаши; — суғурта қилинувчининг вафот этиши; шунингдек суғурта шартномаси амал қилиши давридаги жорий тўловлар (аннуитетлар), III класс бундан мустасно
II класс
Никоҳ ва туғилиш
Никоҳга киришда ёки бола туғилганда суғурта суммаси тўланишини таъминловчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами
III класс
Ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш
Умрбод рента тўланиши билан биргаликда ҳаётни суғурта қилиш турлари жами
IV класс
Соғлиқни суғурта қилиш
Кўрсатиб ўтилган суғурта даври камида беш йилдан кам бўлмаган муддатга ёки суғурта қилинувчининг пенсия ёшига етгунига қадар белгиланиши шарти билан бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса ёки касаллик ёки касалланиш туфайли қаттиқ шикастланиш натижасида меҳнатга лаёқатлиликни йўқотганда суғурта суммалари тўланишини таъминловчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами. Бунда шартномада кўрсатилган суғурта даври суғурталовчи томонидан бир томонлама тартибда бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Умумий суғурта тармоғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Класс тартиб рақами
Класснинг номи
Мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар
1-класс
Бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш
Қуйидаги ҳолларда: а) бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса натижасида соғлиқнинг қаттиқ шикастланиши, ёхуд; б) бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этган тақдирда, ёхуд; в) касаллик ёки муайян турдаги касаллик натижасида меҳнат қобилиятини йўқотиш, шу жумладан ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликлари, бироқ 2-класс ва IV класс бўйича суғурта шартномаларини истисно қилган ҳолда, суғурта қилинган шахсга суғурта таъминотининг белгилаб қўйилган пул суммаси ёки пул компенсацияси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами
2-класс
Касалликдан эҳтиёт шарт суғурта қилиш
Суғурта таъминотининг белгилаб қўйилган пул суммаси тўланишини ёки касаллик ёки соғлиқнинг издан чиқиши муносабати билан суғурта қилдирувчининг пул компенсацияси (ёки унинг ҳам, бунинг ҳам комбинацияси)ни таъминловчи суғурта турлари жами, бироқ ҳаётни суғурта қилиш тармоқларининг IV класси бўйича шартномаларни истисно қилган ҳолда
3-класс
Ер усти транспорт воситаларини суғурта қилиш
Транспорт воситалари, ўзи юрар машина ва механизмлар, ҳаракатланадиган темир йўл таркиби бундан мустасно, йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами
4-класс
Ҳаракатланадиган темир йўл таркибини суғурта
Ҳаракатланадиган темир йўл таркиби йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами
5-класс
Авиация суғуртаси
Ҳаво кемаси, ҳаво кемасининг машина асбоб-ускуналари, жиҳозлари, инвентари, эҳтиёт қисмлари йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами
6-класс
Денгиз суғуртаси
Денгиз ва ички дарё кемалари, кемаларнинг машина асбоб-ускуналари, асбоб-ускуналари, инвентари, эҳтиёт қисмлари йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами
7-класс
Йўлдаги мол-мулкни суғурта қилиш
Транспортнинг ҳар хил турлари билан ташишда юклар, багаж ва бошқа мол-мулк йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами
8-класс
Мол-мулкни оловдан ва табиий офатлардан суғурта қилиш
8-классда кўрсатилмаган дўл, қалин қор ёғиши ёки қаттиқ совуқ тушиши, бузиб кириб ўғирлик қилиш ва бошқа воқеалар натижасида мол-мулк (3 ва 7-классларда кўрсатилгандан бошқа) йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами
10-класс
Автофуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш
Ер усти транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмлардан фойдаланиш оқибатида, ташувчиларнинг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами
Денгиз ва ички кемалардан фойдаланиш оқибатида, денгиз ташувчисининг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами
13-класс
Умумий фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш
10, 11 ва 12-классларда кўрсатилмаган таваккалчиликлар оқибатида учинчи шахслар (жисмоний ва юридик шахслар) олдида фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлган тақдирда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларга қарашли мол-мулкнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида» 1993 йил 23 декабрдаги 609-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 12-сон, 45-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Парвозларда қатнашувчи учувчилар — техник ходимлар таркибининг давлат мажбурий шахсий суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида» 1993 йил 29 декабрдаги 612-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гаровга қўйилган мулкни мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловлари миқдорларини белгилаш тўғрисида» 1994 йил 3 майдаги 233-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 5-сон, 26-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларга қарашли мол-мулкнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида» 1993 йил 23 декабрдаги 609-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1994 йил 14 декабрдаги 603-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 12-сон, 55-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кредитлар қайтарилиши ва деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш бўйича ишларни ўтказиш учун аванс тариқасида бериладиган маблағлар қайтарилиши ҳамда фьючерс контрактлар бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 9 апрелдаги 179-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 4-сон, 16-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 29 июлдаги 321-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, сут ва чорва маҳсулотлари харид қилишга шартномалар бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида қилиниши учун жавобгарликни суғурта қилиш тўғрисида» 1999 йил 25 мартдаги 132-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(I-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сонли қарорига асосан 2015 йил 28 ноябрдан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 487-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида» 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 1-сон, 6-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқаддимада «суғурта тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«шахсий» сўзи чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита суғурталовчилар ҳисобланадилар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги мазмундаги 4.1 ва 4.2-бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4.1. «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни 2002 йил 31 декабргача давом эттирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни мазкур қарорда белгиланган тартибда 2003 йил 1 январдан бошласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси 2003 йил 1 февралгача ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг мажбурий давлат суғуртасига тегишли ҳужжатлар рўйхати ва суғурта захиралари воситалари «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ҳужжатлар рўйхати ва суғурта захиралари воситаларини қабул қилсин, кейинги ҳар бир йил бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита билан зарур суғурта шартномалари тузилишини таъминласин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекинвест Интернешнл», «Ўз-АИГ» қўшма суғурта компанияларини ва «АИГ-Ўзбекинвест» агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 23 ноябрдаги 565-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқаддимада «Суғурта тўғрисида» сўзлари «Суғурта фаолияти тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-бандда «тижорат таваккалчиликларини умумий суғурта қилиш ҳамда чет эллик ва мамлакатимиз инвесторлари ҳаётини суғурта қилиш соҳасида суғурта хизматлари, шу жумладан эркин муомаладаги валютадаги тўлов билан» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари ходимларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида» 1994 йил 10 декабрдаги 631-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқаддимада «Суғурта тўғрисида» ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарори билан» сўзлари «Давлат солиқ хизмати тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Белгилансинки, солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммаси тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 80 бараварини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, суғурта мукофоти Давлат солиқ қўмитаси (суғурта қилдирувчи) томонидан вакил қилинган суғурталовчига суғурта қилиниши керак бўлган суғурта қилдирувчининг ҳар бир ходимига тўлаш пайтида амал қилган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 20 фоизи миқдорида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси (вакил қилинган суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртасини амалга оширишни 2002 йил 31 декабргача давом эттирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (ваколатли суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни 2003 йил 1 январдан бошласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртасига тегишли ҳужжатларнинг нусхалари ва суғурта захиралари маблағлари 2003 йил 1 февралгача «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ҳужжатларни ва суғурта захиралари воситаларини қабул қилсин ҳамда ҳар бир кейинги йил бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан зарур суғурта шартномалари тузилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси қоидаларини тасдиқласин.
(V банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 26-27-сон, 251-модда)
(VI банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 6-сон, 77-модда)
(VII банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 46-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 09/20/46/0095-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзагросуғурта» Давлат-акциядорлик суғурта компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 6 мартдаги 125-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, корхоналар ва қишлоқ жойларда яшовчи аҳоли мулкий манфаатларининг суғурта ҳимояси «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси фаолиятининг устувор йўналиши этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкларнинг кредитлари қайтарилмаганлиги учун қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини суғурта қилиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аванс тариқасида бериладиган маблағларнинг қайтарилиши суғуртасининг ва фьючерс контрактлари бўйича 1 ва 2-иловаларга мувофиқ ҳамда суғурта тарифларининг миқдорлари: банкларнинг кредитлари қайтарилмаганлиги учун қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича 2,5% миқдорида ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аванс тариқасида бериладиган ва фьючерс контрактлар бўйича бериладиган маблағларнинг суғуртаси суғурта суммасининг 1 фоизи миқдорида бўлган схемаларга розилик берилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг, унинг ижро этувчи аппаратининг тузилмаси ва компания ходимлари сони компаниянинг Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(IХ банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПҚ-3317-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.10.2017 й., 07/17/3317/0077-сон)
(X банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида» 1999 йил 20 декабрдаги 532-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 12-сон 70-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қурилиш пудрати шартномалари бўйича маблағ билан таъминлаш фақат шартномалар суғурта полислари мавжуд бўлган тақдирда бошланади. Суғурта полиси суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига суғурта шартномасида белгиланган суғурта мукофоти тўлангандан кейин тақдим этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илованинг 1-банди иккинчи хатбошидан «Суғурта тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига» сўзлари чиқариб ташлансин.
(XII ва XIII банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2019 й., 09/20/1060/0021)
(XIV банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
(XV банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 477-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/477/1166-сон)