Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 23.11.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-12-сон, 91-модда) 4-банди биринчи ва олтинчи хатбошилардаги «Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш маркази», «Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш марказининг» ва «Марказнинг» сўзлари тегишли равишда «Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори», «Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторининг» ва «Ягона интеграторнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 28 декабрдаги 282-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 66-модда) билан тасдиқланган «Ахборот ресурсларини яратиш, экспертизадан ўтказиш ва «ZiyoNET» тармоғининг технологик майдончасида жойлаштириш тартиби тўғрисида» низомнинг 2-банди иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш «Ўзинфоком» марказининг» ва «Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш «Ўзинфоком» маркази» сўзлари тегишли равишда «Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторининг» ва «Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 2-банднинг учинчи хатбошидаги «Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази «Ўзинфоком» сўзлари «Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банддаги «Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази «Ўзинфоком»» сўзлари «Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори» сўзлари билан алмаштирилсин;
иловадаги «Ўзинфоком» маркази ҳузуридаги» сўзлари «Ягона интегратор» ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги «Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига» сўзлари «Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-тахлил департаментига» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банддаги «Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-тахлил департаменти» ва «Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига» сўзлари тегишли равишда «Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-тахлил департаменти» ва «Аппарат бошқарувчисига» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банддаги «Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси» ва «Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига» сўзлари тегишли равишда «Аппарат бошқарувчиси» ва «Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-тахлил департаментига» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банддаги «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази» ва «Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-тахлил департаменти» сўзлари тегишли равишда «Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва кўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори» ва «Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-тахлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
13 ва 14-бандлардаги «Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари «Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
а) 4-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбошидаги «давлат буюртмаси доирасида амалга ошириладиган» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
йигирманчи хатбошидаги «5» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин;
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш марказининг» сўзлари «Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-тахлил департаменти» сўзлари «Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банддаги ва 10-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш маркази» сўзлари «Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори» сўзлари билан алмаштирилсин;
номидаги «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш маркази» сўзлари «Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори» сўзлари билан алмаштирилсин;
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги 625-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 858-модда) билан тасдиқланган 2017-2019 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантириш бўйича комплекс дастур «Масъул ижрочилар» устунининг 1 ва 35-позицияларидаги «Uzinfocom» Маркази» сўзлари «Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси