03.06.2016 йилдаги 188-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторининг Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 925-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/925/0299-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш марказининг Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳини зарур моддий-техника базаси билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб эътироф этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 3 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
188-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади) фаолиятини кенг ёритиш, шунингдек давлат органлари фаолиятига оид очиқ маълумотларни эълон қилиш, фуқароларнинг қонун ижодкорлиги фаолиятига ва давлат бошқарувига жалб этилиши ҳолатини ҳамда электрон давлат хизматлари тақдим этилишини таъминлаш мақсадида Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини (кейинги ўринларда Портал деб аталади) ва унинг доирасида фаолият юритувчи бошқа ахборот ресурсларини (веб-сайтларни) яратиш, ривожлантириш, тизимли қўллаб-қувватлаш ва ахборот билан таъминлаш бўйича умумий талабларни белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Портал:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Интернет тармоғидаги расмий давлат ахборот ресурси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги электрон-ахборот ҳамкорлиги инфратузилмасининг тизим ташкил этувчи элементи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Порталнинг мақсадлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Порталнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш, давлат органлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга электрон давлат хизматлари кўрсатиш учун мўлжалланган ихтисослашган ахборот тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ахборот ресурсларини яратиш ва жойлаштириш йўли билан республика аҳолиси ҳамда халқаро жамоатчиликнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти тўғрисида, республиканинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардорлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини уларнинг тегишли давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятлари ва тартиботлари тўғрисида хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни айирбошлаш ва тарқатиш тезкорлиги ҳамда давлат органларининг хабардорлиги даражасининг ўсиши ҳисобига давлат органлари фаолиятининг сифати ва самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқи кафолатларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ маълумотларни эълон қилиш ҳисобига давлат органлари ишларининг ошкоралигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг жамоатчилик муҳокамасида қатнашиши йўли билан давлат бошқарувида фуқароларнинг иштирокини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотнинг идоралараро электрон алмашинувини унификациялаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Порталдаги ахборотнинг мазмунига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар тўғрисидаги ахборотнинг мавжуд ва ишончли бўлиши Порталдаги ахборотнинг мазмунига қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг давлат тузилиши таркиби, республиканинг давлат, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий бошқарув институтлари тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг фаолияти, шунингдек тузилмаси, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва алоқалари тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ёки олиш шартлари, шакллари, бланкалари, тартиби ва тартиботлари тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларида ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатдаги муҳим воқеалар тўғрисида, фотоархив, давлат органларининг турли тузилмаларидан олинган тадбирлар ҳақидаги маълумотларнинг қисқача мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг очиқ маълумотлари тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли, тадбиркорлик субъектлари томонидан муҳокама этилиши ва таклифлар киритилиши мақсадида жойлаштирилган ишлаб чиқилаётган (ишлаб чиқилган) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа умумий фойдаланиладиган маълумотлар тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Портални ахборот билан таъминлашни ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Порталга жойлаштириш учун ахборот манбалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот хизмати, давлат органларининг ахборот хизматлари томонидан тақдим этиладиган ахборот;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларидан, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларидан олинадиган ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг Порталда мажбурий эълон қилиниши керак бўлган очиқ маълумотлари тўпламларининг рўйхатига асосан ахборот;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка зид бўлмаган бошқа манбалар.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Порталга жойлаштириш учун тақдим этилаётган ахборот таркибида Ўзбекистон Республикасининг давлат сири бўлган маълумотлар ёхуд қонунчиликка мувофиқ фойдаланилиши чекланган бошқа маълумотлар бўлмаслиги керак.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органларининг ахборот материалларини Порталда жойлаштиришга рухсатни раҳбар ёки мансабдор шахслар, давлат органининг раҳбарлари ёки ўрнатилган тартибда белгиланадиган бошқа ваколатли шахс беради.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Порталга жойлаштириш учун тақдим этилаётган ахборот долзарб, ишончли, яхлит, мавзули блоклар бўйича аниқ таркибга эга ва тақсимланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Порталдаги ахборот Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тақдим этилиши керак. Шу билан бирга, Портал ахборотнинг рус, инглиз ва бошқа тиллардаги мазмунан бир хил ёки қисқартирилган версияларига эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Портал ишини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Портал ишлашига техник хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори тузилмасида яратилган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳи (кейин ўринларда Гуруҳ деб аталади) томонидан амалга оширилади. Портал доирасида ишлайдиган ахборот ресурслари (веб-сайтлар)ни техник кузатиб бориш ва ахборот билан таъминлаш бўйича масъул давлат органлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қарори билан белгиланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 925-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/925/0299-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар Гуруҳнинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот хизмати ҳамда бошқа давлат органлари томонидан мунтазам равишда тақдим этиладиган ахборот материалларини Порталда эълон қилиш;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторининг бошқа бўлинмалари билан узвий ҳамкорликда Порталнинг ахборот хавфсизлигини ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 925-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/925/0299-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларига улар ўртасида, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар ўртасида электрон-ахборот бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Портал фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Портал воситасида кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари очиқ маълумотлари тўпламларининг рўйхатини кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли, тадбиркорлик субъектлари томонидан муҳокама қилиш ва кейинчалик таклифлар киритиш мақсадида жойлаштирилган ишлаб чиқилаётган (ишлаб чиқилган) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қисмида Портал фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Портал, давлат органларининг ахборот ресурслари, Портални ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболлари тўғрисида босма материалларни тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, бу ҳақда телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Порталда ёритиш мақсадида тадбирларда (ташкилотларнинг матбуот анжуманлари, брифинглари, очиқ ҳайъат мажлислари, ўқув семинарлари ва шу кабиларда) иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Портал фаолияти тўғрисида жамоатчилик, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва Интернет тармоғининг бошқа фойдаланувчилари фикр-мулоҳазаларини ўрганиш бўйича таҳлилий ишлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Портал ва унинг доирасида ишлайдиган бошқа ахборот ресурслари (веб-сайтлар)га техник хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумот ишларини олиб бориш учун Гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар маълумотларининг тизимлашган банкини яратиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Порталга интерактив давлат хизматларини жорий этишда давлат органларига методологик ва техник ёрдам бериш.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Гуруҳ қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фаолияти тўғрисидаги давлат органлари томонидан тақдим этиладиган ахборотни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва ягона форматда умумлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот хизмати томонидан тақдим этилган ахборотни давлат тилида, шунингдек, мавжуд бўлганда рус, инглиз ва бошқа тиллардаги мазмунан бир хил ёки қисқартирилган версияларини бир кун муддатдан кечиктирмай Порталда жойлаштириш;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Порталда давлат органларининг ахборот хизматлари томонидан қонунчиликнинг белгиланган талабларига мувофиқ тақдим этиладиган ахборот материалларини жорий ҳолатда жойлаштириш;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электрон хизматлар кўрсатиш бўйича техникавий ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан муҳокама қилиш мақсадида жойлаштирилган ишлаб чиқилаётган (ишлаб чиқилган) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қисмида Портал фаолиятини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Порталда уларнинг ишларини ёритиш мақсадида тадбирларда (давлат органларининг матбуот анжуманлари, брифинглари, очиқ ҳайъат мажлислари, ўқув семинарлари ва шу кабилар) мунтазам иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ва шакллантирилган ахборотни узатиш, қайта ишлаш, эълон қилиш ва сақлаш жараёнида унинг яхлитлигини сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет тармоғи фойдаланувчилари учун Порталдан узлуксиз фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Портални янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича ушбу Низомга зид бўлмаган тадбирларни, шу жумладан техникавий тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет тармоғи фойдаланувчилари томонидан Порталнинг зарурлиги ва самарадорлиги тўғрисида жамоатчилик фикр-мулоҳазаларини ўрганиш асосида кўрсатилаётган электрон давлат хизматларини яхшилаш бўйича таклифларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Портал фаолиятини ва кўрсатилаётган электрон давлат хизматларини ҳар чоракда камида бир марта оммавий ахборот воситаларида ёритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Гуруҳ ахборотнинг Ҳукумат порталида ва унинг доирасида амал қилувчи бошқа ахборот ресурсларида (веб-сайтларда) ўз вақтида жойлаштирилиши, шунингдек ушбу Низомда назарда тутилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қонунчиликка мувофиқ Порталда жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги, мазмуни ва ўз вақтида тақдим этилиши учун тегишли манбалари бўлмиш ташкилотлар жавобгар бўлади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторининг Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 925-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/925/0299-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 955-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 6-банднинг биринчи хатбошига «оммавий ахборот воситаларида» сўзларидан кейин «шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий веб-сайтида» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 9-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Танловда қатнашиш учун буюртманомада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловда қатнашиш тўғрисидаги буюртманомада лицензия талабгори электрон манзилининг кўрсатилиши унинг аризаси юзасидан қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришномани ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга розилиги ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 10-банднинг «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 12-банддаги «ёхуд почта алоқа воситаси орқали» сўзлари «почта алоқа воситаси орқали ёхуд ахборот тизимлари орқали электрон шаклда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 1-илова 1-босқичининг «Тадбирлар» устунининг 2-бандидаги ҳамда 4-босқичининг «Тадбирлар» устунининг 3-бандидаги «оммавий ахборот воситаларида» сўзларидан кейин «шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий веб-сайтида» сўзлари қўшилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 62-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15. Давлат ахборот ресурслари ўзаро ахборот-технологик мосликни таъминлаши ва идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш мақсадида электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграциялаш имконига эга бўлиши зарур»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон давлат хизматлари кўрсатишга жалб этилган давлат ахборот ресурслари ҳисобга олиниши ва рўйхатдан ўтказилиши шарт»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда фойдаланувчини аутентификация қилмасдан ва ҳисобга олмасдан ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган давлат ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш имкони берилади, ҳамма фойдаланадиган ахборот ресурсларида мавжуд бўлган ҳамда фойдаланувчининг ўзининг шахсий маълумотлари бўлмаган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотлар олиши ва улардан фойдаланиши бундан мустасно»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 211-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«211. Электрон давлат хизматлари кўрсатишга жалб этилган давлат ахборот ресурслари ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари билан ўзаро ҳамкорлиги «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ахборот олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга ахборот олиш имкони берилиши, шунингдек жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари мавжуд бўлган ахборотлар тўғрисидаги маълумотларнинг тегишли жисмоний шахсларнинг рухсатисиз тарқатилиши»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Давлат органларининг ахборот тизимларини яратишнинг мақсади улар фаолияти самарадорлигини, тезкорлигини ва ошкоралигини ошириш, улар томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари кўрсатиш спектрини кенгайтириш ва сифатини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ҳисобига давлатнинг бошқа органлари, юридик ва жисмоний шахслар билан идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этишдан иборат»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Давлат хизматлари кўрсатишда, давлат органлари бошқа функцияларини бажаришда зарур бўлган ахборотларни излаш, олиш, қайта ишлаш, туркумлаштириш ва тарқатиш жараёнларини жадаллаштириш ва енгиллаштириш, янги эҳтиёжларни ўз вақтида қондириш ҳамда пайдо бўлаётган имкониятларни тезда баҳолаш ишларини давом эттириш, шунингдек давлат органининг барча таркибий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини, бошқарувчанлигини ошириш, уни мувофиқлаштириш давлат ахборот тизимидан фойдаланишнинг асосий мақсади ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш учун «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси билан интеграциялаш имкониятини»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банднинг тўққизинчи хатбошидаги «ахборотлар берилишини» сўзлари «электрон давлат хизматлари кўрсатилишини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш — электрон ҳукуматнинг қонун ҳужжатларида белгиланадиган ягона идентификаторлари асосида электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг ахборот тизимларида ахборотлар сақланишини ва қайта ишланишини таъминлаш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-банднинг биринчи хатбошига «Давлат органларининг» сўзларидан олдин «Электрон давлат хизматлари кўрсатишга жалб этилган» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«электрон давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ахборотлар мавжуд бўлган ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори 2-бандининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«электрон давлат хизматларини кўрсатишга жалб этилган тегишли давлат ахборот ресурсларини шакллантирилиши, улардан фойдаланилиши, ўз вақтида қўллаб-қувватланиши ва янгиланиши ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари билан интеграциялашувини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига кейинчалик уларни рўйхатга киритиш учун янгидан ташкил этилган давлат ахборот ресурслари бўйича мунтазам равишда ахборот тақдим этсинлар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «турғун шохобча жойлашган жой бўйича» сўзларидан кейин «бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «жойнинг манзили» сўзларидан кейин «зарурат бўлганда электрон манзили» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошига «телефонлар» сўзидан кейин «зарурат бўлганда электрон манзил» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги 51-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«51. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар хўжалик юритувчи субъектнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш ҳақидаги аризада хўжалик юритувчи субъект электрон манзилининг кўрсатилиши унинг аризаси юзасидан қабул қилинган қарор тўғрисида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 11-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига «электрон шаклда» сўзларидан олдин «ахборот тизими орқали» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13. Агар давлат солиқ хизмати органлари ушбу Тартибнинг 10-бандида назарда тутилган муддатда хўжалик юритувчи субъектни назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш рад этилганлигидан хабардор қилмаган ёки назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бермаган тақдирда, хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органларини ёзма равишда хабардор қилиб назорат-касса машинасини қўллаган ҳолда аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилиб товарларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ва хўжалик юритувчи субъект томонидан давлат солиқ хизмати органларига юборилган ёзма ёки ахборот тизими орқали электрон шаклдаги билдиришнома рухсат берувчи хусусиятга эга бўлган ҳужжатга тенглаштирилади ва назорат-касса машинасини қўллаган ҳолда аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилиб товарларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат солиқ хизмати органлари хўжалик юритувчи субъектнинг ёзма ёки ахборот тизими орқали электрон шаклдаги билдиришномаси олингандан кейин беш иш кунидан кеч бўлмаган муддатда назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериши шарт»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 21-банддаги ва 32-банднинг биринчи хатбошидаги «электрон шаклда» сўзларидан олдин «ахборот тизими орқали» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқичнинг «Тадбирлар» устунининг 2-бандига «электрон шаклда» сўзларидан олдин «ахборот тизими орқали» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи босқич «Тадбирлар» устунининг 2-бандига «ёзма шаклда» сўзларидан кейин «ёки ахборот тизими орқали электрон шаклда» сўзлари қўшилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 95-модда) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Ягона портал:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хизматлари ва функциялари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиши учун зарур бўлган аризалар шакллари, бланкалар ва бошқа ҳужжатлардан, шу жумладан электрон тарзда тўлдириш учун фойдаланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчилар томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар билан тескари алоқани амалга ошириш имкониятини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган аризалар ва бошқа ҳужжатларни электрон тарзда қабул қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг Ягона портал фаолияти билан боғлиқ сўровлари ва мурожаатларини ҳисобга олиш, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг интерактив давлат хизматлари кўрсатиш сифати мониторинги олиб борилишини таъминлайди».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2021 й., 09/21/373/0559-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2018 й., 09/18/318/1108-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 майдаги 120-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат хизмати — ариза берувчиларнинг сўровлари бўйича давлат органларининг функциялари амалга оширилиши бўйича давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар. Давлат хизматини, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш функциялари уларга юкланган бўлса, бошқа ташкилотлар ҳам кўрсатиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидан «давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисида» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат хизмати кўрсатиш регламенти — электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини ва унга қўйиладиган талабларни белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат хизматлари, шакллар ва бланкаларнинг
ЯГОНА РЕЕСТРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Давлат хизматининг ноёб реестр рақами

Давлат хизматининг номи

Давлат хизматини кўрсатиш натижасини берувчи ваколатли органнинг номи

Давлат

хизмати

кўрсатилаётган

ариза

берувчилар

тоифалари

Давлат

хизмати

кўрсатиш

шакли

(анъанавий ва

электрон)

Давлат

хизмати

кўрсатиш

нархи

Давлат

хизмати

кўрсатиш

муддатлари

Давлат

хизмати

кўрсатиш

регламенти

Давлат

хизмати

кўрсатиш учун

талаб

қилинадиган

ҳужжатлар

Ахборот

ҳамкорлиги

орқали

олинадиган

ҳужжатлар ва

ахборотлар

ҳамда

уларни

берадиган

давлат

органлари

Давлат

хизмати

кўрсатиш

натижаси

Давлат

хизмати

кўрсатиш

натижасида бериладиган

ёки давлат

хизмати

олиш учун

фойдаланиладиган

шакллар

ва бланкалар

Давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари ягона реестрига ҳавола

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13




Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. давлат хизматлари, шакллар ва бланкаларнинг ягона реестри давлат хизматлари тўғрисидаги бошқа маълумотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 йил, 8-сон, 50-модда), шунингдек қарорга 1-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги 259-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 йил, 12-сон, 71-модда), шунингдек қарорга 1 ва 2-иловалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида» 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорига 4-илованинг 2-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарори 1-бандининг биринчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 12-сон, 95-модда), шунингдек қарорга 1-илова ҳамда 2-илова 2-бандининг «в» кичик банди ва 3-бандининг «в» кичик банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг 210-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 8-сон, 55-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларда солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 27 январдаги 17-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил, 1-сон, 9-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» (Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонуни)» 2015 йил 6 мартдаги 50-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 3-сон, 14-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 23-сон, 269-модда; 2017 й., 36-сон, 955-модда, 38-сон, 1037-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/925/0299-сон, 01.05.2018 й., 09/18/318/1108-сон, 25.08.2018 й., 09/18/680/1791-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2021 й., 09/21/373/0559-сон; 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)