20.11.2017 йилдаги 923-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 21.09.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида хатларни жўнатиш ҳаражатларини молиялаштиришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатларини ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида жўнатиш харажатларини молиялаштиришни тартибга солиш, шунингдек, почта алоқаси соҳасининг ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарорига мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида ҳарбий қисмлар томонидан жўнатиладиган хатларини бепул юбориш ҳуқуқига эга эканликлари маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва резервчилар ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида махсус маркаланган почта конвертлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг ҳарбий йиғинларда қатнашиш давридаги оддий хатлари ҳарбий қисмлар томонидан почта алоқаси соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан ўрнатилган тартибда муомалага киритилган белгиланган намунадаги махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йил 1 январдан бошлаб, ҳар йили келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳарбий қисмларининг муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида жўнатиладиган оддий хатларини махсус маркаланган почта конвертларида жўнатиш харажатларини қоплашни назарда тутсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 20 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
923-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 923-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва резервчиларни ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида махсус маркаланган почта конвертлари билан таъминлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни ва резервчиларни ҳарбий йиғинларда қатнашишга чақирилган даврида махсус маркаланган почта конвертлари билан таъминлаш, шунингдек уларни сотиб олиш харажатларини молиялаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус маркаланган почта конверти (кейинги ўринларда махсус конверт деб аталади) — босмахона усулида махсус фарқловчи белги ва почта тўловининг давлат белгиси тасвири туширилган, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида ҳарбий қисмлар томонидан жўнатиладиган оддий хатларини юбориш учун мўлжалланган стандарт почта конверти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий қисмлар — ҳарбий хизматчилар муддатли ҳарбий хизматни ўтайдиган, резервчилар ҳарбий йиғинларда қатнашадиган ҳарбий бошқарув идоралари, ҳарбий қисмлар, қўшилмалар, ташкилотлар, вазирликлар ва идораларнинг ҳарбий тузилмалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низом муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, резервчиларнинг (кейинги ўринларда ҳарбий хизматчилар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳарбий қисмларида ҳарбий йиғинларда қатнашаётган даврида амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳарбий хизматчиларнинг хатлари ҳарбий қисмлар томонидан белгиланган намунадаги махсус конвертларда жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Махсус конвертлар 0ʻz DSt 1020:2002 «Почта конвертлари. Техник шартлар» давлат стандарти талабларига мувофиқ қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган матбаа ташкилоти томонидан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳарбий қисмларни махсус конвертлар билан таъминлаш «Ўзбекистон почтаси» АЖ га ҳар йили 1 апрелдан кечиктирмай тақдим этиладиган буюртманомаларга мувофиқ «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан, тўлов асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Махсус конвертлар ҳарбий қисмлар томонидан уларнинг харажатлар сметаларида ушбу мақсадда фойдаланиш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига сотиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисмлар томонидан юбориладиган оддий хатлари «Ўзбекистон почтаси» АЖ нинг почта алоқаси объектлари томонидан жўнатилади ва етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус конвертларда «Ўзбекистон почтаси» АЖ нинг почта алоқаси объектларига ҳарбий қисмлар томонидан топшириладиган оғирлиги 20 граммгача бўлган оддий хатлар жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Махсус конвертларни олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳарбий қисм томонидан махсус конвертларни олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва бериш учун масъул шахс тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Махсус конвертларни олиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва беришни ташкил қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳарбий хизматчиларга махсус конвертларни бериш муддатлари ва даврийлиги, шунингдек, бир нафар ҳарбий хизматчига (бир ой/йилда) бериладиган конвертлар сони ҳарбий қисмлар томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Берилган махсус конвертлар махсус конвертларнинг мавжудлиги ва ишлатилганлиги тўғрисидаги ҳисоботга асосан ҳисобдан чиқарилади, уларнинг қолдиғи эса ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январдаги ҳолатига кўра чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Махсус конвертларнинг мавжудлиги ва ишлатилганлиги тўғрисидаги йиғма ҳисоботлар ҳарбий қисмлар томонидан ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 январига қадар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Махсус конвертларни сотиб олиш харажатларини молиялаштириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Навбатдаги молиявий йилга харажатлар сметасини тузиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳар йили 1 июлдан кечиктирмасдан ҳарбий қисмлардан олинган бюджет буюртманомалари асосида махсус конвертларни сотиб олиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, йиғма бюджет буюртманомасини тузадилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Махсус конвертларни сотиб олиш учун бюджетдан ажратиладиган маблағларга эҳтиёжни аниқлаш режалаштирилаётган ҳарбий хизматчилар сонига, шунингдек, махсус конверт қийматига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Махсус конвертларни сотиб олиш харажатлари ҳарбий қисмларнинг тегишли молиявий йил учун тасдиқланган харажатлар сметалари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/923/0297-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)