25.04.2003 йилдаги 478-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (бундан буён матнда – фуқаролар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари (бундан буён матнда – Қуролли Кучлар деб юритилади) резервидаги хизматни ўташи билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Қуролли Кучлар резервидаги хизмат тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучлар резервидаги хизмат тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучлар резерви (бундан буён матнда – резерв деб юритилади) – Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз таҳдиди юзага келган, фавқулодда вазиятлар рўй берган тақдирда тинчлик ва уруш даврида ҳаракатдаги қўшин гуруҳларини кучайтириш ҳамда янги қўшин гуруҳларини тузиш учун, шунингдек мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлашга доир бошқа вазифаларни ҳал этиш учун мўлжалланган ҳарбий таълим олган одам ресурслари ҳамда моддий-техника воситалари захиралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резервдаги хизмат – ҳақиқий ҳарбий хизматни, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар жумласидан бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар учун Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш, шунингдек уруш даврида тақозо этиладиган тузилмаларни кучайтириш мақсадида умумий ҳарбий мажбурият асосида жорий этиладиган фуқароларнинг ҳарбий хизмати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резервчилар – ҳарбий хизматни ўтаган ва резервда турган ҳарбий хизматга мажбурлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Резервга киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқли қуйидаги фуқаролар резервдаги ҳарбий хизматга киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматни, сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни, контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ва хизматни ўташ даврида ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликни эгаллаган фуқаролар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматни ҳамда олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларида (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларда) офицерлар тайёрлаш дастури асосида таълимнинг тўлиқ курсини ўтаган фуқаролар.
(4-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервчиларни ҳарбий рўйхатга олиш мудофаа ишлари органлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервдаги хизматни ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.
(4-модда учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Резерв тоифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий тайёргарлик даражаси ва ёшига қараб, резервчилар биринчи ва иккинчи тоифали резервга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резерв тоифалари ва резервда бўлиш ёшининг чегараси «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Биринчи тоифали резерв сафини тўлдириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи тоифали резерв сафи ҳарбий хизматни чақирув ёки контракт бўйича оддий аскарлар, сержантлар лавозимларида ўтаган — ўттиз беш ёшгача бўлган, кичик офицерлар лавозимларида ўтаган — қирқ ёшгача бўлган, катта офицерлар лавозимларида ўтаган — эллик ёшгача бўлган, генераллар таркиби лавозимларида ўтаган — эллик беш ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан тўлдирилади.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи тоифали резерв биринчи ва иккинчи навбатга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи навбатдаги резерв сафи Қуролли Кучларнинг тегишли қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмаларига бириктириб қўйиладиган, энг яхши тайёргарлик кўрган резервчилар орасидан Қуролли Кучларнинг жанговар қўшилмалари, қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш учун мўлжалланган бўлиб, уларнинг таркибида бундай резервчиларнинг жанговар тайёргарлиги амалга оширилади ва жанговар мақсадларда қўлланилиши режалаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи навбатдаги резерв сафи Қуролли Кучларнинг жанговар қўшилмалари, қисмлари, жанговар таъминот бўлинмаларига бириктириб қўйилмаган резервчилар орасидан тўлдирилади ҳамда зарурат бўлганда биринчи навбатдаги резерв сафини тўлдириш учун мўлжалланган бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи тоифали резервда турган ҳарбий хизматга мажбурлар резервда бўлиш ёшининг чегарасига етганда ёки саломатлигига кўра иккинчи тоифали резервга ёҳуд захирага ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Иккинчи тоифали резерв сафини тўлдириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи тоифали резерв сафи ҳарбий хизматни чақирув, контракт бўйича ёки сафарбарлик чақируви резервида оддий аскарлар, сержантлар лавозимларида ўтаган — қирқ беш ёшгача бўлган, кичик офицерлар лавозимларида ўтаган — эллик ёшгача бўлган, катта офицерлар лавозимларида ўтаган — эллик беш ёшгача бўлган, генераллар таркиби лавозимларида ўтаган — олтмиш ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар орасидан тўлдирилади.
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи тоифали резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий қўшилмалар, қисмлар ҳамда ички ва техник таъминот бўлинмаларига бириктириб қўйилади, ҳамда уларнинг сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш учун, фавқулодда вазиятлар рўй берганда ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз юз берган тақдирда эса уруш даврида тақозо этиладиган тузилмаларни кучайтириш учун мўлжалланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи тоифали резервда бўлиш ёшининг чегараси тегишинча резервда бўлиш ёшининг чегараси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда Қуролли Кучларнинг уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасидаги ички ҳамда техник таъминот қисмлари ва бўлинмалари, шунингдек уруш даврида тақозо этиладиган тузилмалар сафини Қуролли Кучларнинг жанговар қўшилмалари, қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмаларига бириктириб қўйилмаган биринчи тоифали резервчилар билан тўлдиришга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Резервчиларни танлаб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш, шунингдек уруш даврида тақозо этиладиган тузилмаларни кучайтириш учун мўлжалланган резервчиларни танлаб олиш ҳарбий округлар қўшинларининг қўмондонлари буйруғи билан тузиладиган танлов комиссиялари томонидан амалга оширилади. Комиссиялар таркибига ҳарбий округлар штабларининг, сафи тўлдирилаётган қўшилмалар, қисмлар ва бўлинмалар қўмондонлигининг, мудофаа ишлари органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вакиллари ҳамда тегишли қўшин турлари ва хизматларнинг мутахассислари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервчиларни Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмаларига бириктириб қўйиш учун танлаб олиш ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий ҳисобдаги ихтисослиги, оилавий аҳволини, шунингдек ҳарбий тайёргарлик даражасини, интеллектуал қобилиятини ва жисмоний кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда якка тарзда ўрганиб чиқиш йўли билан, қоида тариқасида, ҳудудий принцип асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмалари сафини уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасига қадар тўлдириш, шунингдек уруш даврида тақозо этиладиган тузилмаларни кучайтириш учун зарур бўладиган резервдаги офицерлар етишмай қолса, олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик бўйича тегишли ўқув бўлинмаларида (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курсларда) офицерлар тайёрлаш дастури асосида таълимнинг тўлиқ курсини ўтган, энг яхши тайёргарлик кўрган захирадаги офицерлар резервга танлаб олиниши мумкин. Мазкур тоифадаги шахслар резервга танлаб олинганидан кейин резервдаги офицерларни қайта тайёрлаш ҳарбий йиғинларига юборилади.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 августдаги ЎРҚ-634-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервчиларни танлаб олиш, танлов комиссиялари иши ҳамда резервчиларни бириктириб қўйишни расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
(8-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Резервчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни мудофаа ишлари органлари ҳузуридаги тиббий комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Қуролли Кучларда тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ташкил этади ва ўтказади.
(9-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Резервчиларни тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервчиларни тайёрлаш ҳарбий қисмлар, ўқув марказлари ҳузурида ҳарбий йиғинлар ташкил этиш ва ўтказиш йўли билан, шунингдек сафарбарлик ўқув-машқлари ва машғулотларини ўтказиш вақтида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервчиларни тайёрлашнинг асосий моҳияти резервчилар бириктириб қўйилган бўлинмалар таркибида жанговар тайёргарлик юзасидан шахсий билим, кўникма ва маҳоратни такомиллаштириш, ҳаракатлар тактикасини пухталаб олишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервчиларни тайёрлашга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оддий аскарлар, сержантлар ва офицерларни сафарбарликда улар учун белгилаб қўйилган штат лавозимларига тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сафарбарлик режасига кўра оддий аскарлар, сержантлар ва офицерларни Қуролли Кучлар сафини тўлдириш учун зарур ихтисосликлар бўйича қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучларнинг қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмаларини уруш даври штатлари даражасида жанговар тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучлар қўшилмалари ва қисмларининг сафарбарлик режаларида назарда тутилган айрим чора-тадбирларнинг бажарилиши муқаррарлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий йиғинларни ўтказиш ва жанговар вазифаларни ҳал этиш даврида белгиланган қурол-яроғ ва техникаларни ўрганиш, улардан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ҳамда уларни сақлаш, уларни ишлатиш кўникмаларини орттириш, қурол-яроғ ва техникаларнинг янги турларини ўзлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ҳарбий йиғинларнинг турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервчилар тинчлик даврида қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини сақлаб туриш, ҳарбий ҳисобдаги ихтисослик бўйича мажбуриятларни бажариши учун зарур бўлган кўникмаларини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш мақсадида ҳарбий қисмлар базасида, қоида тариқасида, ҳудудий принцип асосида ташкил этиладиган ҳарбий йиғинларда қатнашишга жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий йиғинлар ўқув-машқ, синов йиғинлари ва махсус йиғинларга бўлинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув-машқ ҳарбий йиғинлари ҳарбий қисмларнинг бўлинмалари таркибидаги ихтисосликлар ҳамда штат лавозимлари бўйича биринчи ва иккинчи тоифали резерв тайёрлаш мақсадида, резервчиларнинг хизматни ўташи назарда тутилган вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланадиган дастурлар бўйича ўтказилади.
(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синов ҳарбий йиғинлари Қуролли Кучларнинг уруш даврида тақозо этиладиган штатлар даражасидаги қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмаларининг сафарбарлик тайёргарлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ҳарбий йиғинлар Ўзбекистон Республикасининг нормал ҳаётий фаолиятига таҳдид солувчи фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервчиларни ҳарбий йиғинларга жалб этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
(11-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ҳарбий йиғинларнинг муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи тоифали резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар йилига кўпи билан уч марта ўқув-машқ ҳарбий йиғинларига жалб этилиши мумкин. Бу ҳарбий йиғинларнинг умумий муддати бир йил ичида ўттиз суткадан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи тоифали резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар йилига кўпи билан икки марта ўқув-машқ ҳарбий йиғинларига жалб этилиши мумкин. Бу ҳарбий йиғинларнинг умумий муддати бир йил ичида ўн беш суткадан ошмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи ва иккинчи тоифали резервдаги ҳарбий хизматга мажбурларнинг муддати беш суткагача бўлган синов ҳарбий йиғинлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штабининг режаси асосида, қоида тариқасида, беш йилда кўпи билан бир марта ўтказилади.
(12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ҳарбий йиғинлар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ ўтказилади. Резервчилар бу ҳарбий йиғинларга бир йил ичида кўпи билан икки ой муддатга жалб этиладилар.
(12-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервчи мудофаа ишлари органидан ҳарбий йиғинлар ўтадиган жойга жўнаб кетган кун ҳарбий йиғинларнинг бошланиши ҳамда у ҳарбий қисм қўмондони томонидан берилган буйруқда кўрсатилган мудофаа ишлари органига бориб учрашган кун йиғинларнинг тугаши деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ҳарбий йиғинларда қатнашишдан озод қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган рўйхатда белгиланадиган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун бронлаштириб қўйилган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий йиғинларда қатнашишдан озод этилади.
(13-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Резервчиларни тайёрлашга раҳбарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервчиларни ҳисобга олиш ва уларни ҳарбий йиғинларга жалб этиш мудофаа ишлари органлари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервчиларнинг ҳарбий тайёргарлигини ташкил этиш ва ўтказиш улар Қуролли Кучларнинг қайси қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмаларига бириктириб қўйилган бўлса, шу қўшилма, қисм ва бўлинма қўмондонлиги томонидан тайёргарлик дастурлари ҳамда режаларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервчиларни тайёрлашга раҳбарлик, ўтказилаётган тайёргарликнинг сифати ҳамда самарадорлигини назорат қилиш ҳарбий округлар қўмондонлиги томонидан, резервчилар хизмат ўташи назарда тутилган вазирликлар ва идораларнинг бўлинмалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби резервчилар тайёрлашга умумий раҳбарликни ҳамда бу борадаги ишларни режалаштиришни амалга оширади, тинчлик ва уруш даврида, фавқулодда вазиятлар рўй берганда ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз таҳдиди юзага келган тақдирда, резервчилардан қонунчиликка мувофиқ фойдаланилиши тартибини белгилайди.
(14-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Резервчиларнинг ҳарбий унвонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервчиларнинг ҳарбий унвонларига «резервдаги» деган сўз қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув-машқ ҳарбий йиғинларида қатнашган ва таълим дастури бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширган резервчиларга Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда навбатдаги ҳарбий унвонлар – резервдаги подполковникликка қадар бўлган ва подполковник унвонлари берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий унвонга эга бўлмаган фуқаролар мудофаа ишлари органлари томонидан резервга киритилиши билан бир пайтнинг ўзида уларга оддий аскар ёҳуд матрос ҳарбий унвони берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий унвон бериш ва ҳарбий унвондан маҳрум қилиш, шунингдек ҳарбий унвонини пасайтириш ҳамда ҳарбий унвонини тиклаш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(15-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Резервчилар тайёрлашнинг моддий-техника таъминоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервчилар тайёрлашни қурол-яроғ, техника, ўқ-дори ҳамда бошқа моддий-техника воситалари билан таъминлаш Қуролли Кучлар қўшилмалари, қисмлари ва бўлинмаларининг жорий таъминоти маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервчиларни тайёрлашда моддий-техника воситалари, қурол-яроғ ва техника захираларидан фойдаланиш тартиби, ишлатиладиган ресурслар нормалари, шунингдек резервчиларни тайёрлашда фойдаланилган моддий воситаларнинг ўрнини тўлдириш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Резервчиларга бериладиган кафолатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий йиғинларга жалб этилган резервчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда пул ҳамда бошқа турдаги таъминот оладилар. Ҳарбий йиғинлар даврида, шу жумладан, улар ўтказиладиган жойга бориш ва у ердан қайтиб келиш даврида резервчиларнинг иш жойи (лавозими) ҳамда иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. Мазкур шахслар билан тузилган меҳнат шартномаси чақирув қоғози олинган кундан ҳарбий йиғинлардан қайтилгунга қадар бўлган даврда иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, корхона, муассаса ва ташкилот тугатилган ҳоллар бундан мустасно.
(17-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳарбий йиғинлар вақтида резервчи касал бўлиб қолса ва йиғин тугаганидан кейин ҳам касаллиги давом этса, унинг иш жойи (лавозими) сақланиб қолади, ҳарбий йиғинлар тугаган кундан бошлаб қонунчиликка мувофиқ унга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Резервчилар ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий йиғинлар ўтказиладиган жойга темир йўл ҳамда автомобиль транспортида (таксидан ташқари) бепул бориш ва қайтиб келиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий қисмлар томонидан жўнатиладиган хатларни бепул юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий-тиббий муассасаларда бепул тиббий хизмат билан таъминланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ревервчилар ҳарбий йиғинларда қатнашаётган даврда уларнинг ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан мажбурий суғурталанади. Резервчиларни давлат томонидан мажбурий суғурталаш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида резервчилар муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчилар учун белгиланган бошқа ҳуқуқлар ва имтиёзлардан ҳам фойдаланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий йиғинларда қатнашиб, ҳар жиҳатдан ўзини кўрсата олган биринчи навбатдаги биринчи тоифали резервчиларга ҳарбий қисмларнинг қўмондонлари тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда бир йўла тўланадиган пул мукофоти тўланиши мумкин. Бунда улар мазкур пул мукофоти бўйича жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ тўловидан озод этилади.
(17-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 июндаги ЎРҚ-38-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тинчлик даврида жанговар ҳаракатларда иштирок этган резервчиларнинг меҳнат стажини ҳисоблашда жанговар ҳаракатларнинг ҳар бир куни уч кунга ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Қуролли Кучлар резервидаги хизмат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучлар резервидаги хизмат тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 25 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
478-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 65-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; 26.08.2020 й., 03/20/634/1218-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)