21.11.2017 йилдаги ПҚ-3399-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимига энергияни тежайдиган технологияларни татбиқ қилиш» лойиҳасини Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга оширишни давом эттириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиб ўтилсинки, энергияни тежайдиган илғор технологияларни татбиқ этган ҳолда Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимини модернизациялаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимига энергияни тежайдиган технологияларни татбиқ қилиш» лойиҳасини Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 28 ноябрдаги ПП-2078-сонли қарори ушбу лойиҳани 2016 йилда ниҳоясига етказиш муддати белгиланиб, қабул қилинган эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга 2014 — 2016 йиллар даврида Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Инвестициялар департаменти ва «Тоshshaharnur» ДУК ҳузуридаги Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи раҳбариятининг беэътибор муносабати натижасида лойиҳани амалга оширишда тендер савдоларини ўтказиш муддатларини ҳамда маслаҳат хизматлари кўрсатиш учун халқаро маслаҳатчини белгилашда қолоқликка йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга кўра Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимида 116 083 та симобли ёритиш асбобларини ва 1546 та электр таъминот шкафларини алмаштириш лойиҳанинг асосий компоненти ҳисобланади, Ислом тараққиёт банкининг талабларига кўра уларни харид қилиш халқаро маслаҳатчи томонидан бошқарилади. Халқаро маслаҳатчи 2014 йилнинг ноябрида танлаб олинди, контракт бўйича экспертиза хулосаси фақат 2015 йилнинг апрелида берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Републикаси Президентининг «2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни татбиқ этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2015 йил 5 майдаги ПП-2343-сонли қарори асосида 2015 йилнинг июль ойидан бошлаб тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга металл галогенли ёритиш асбобларини нур-диод технологиялари қўлланиладиган энергия самарадорлиги юкорироқ бўлган ёритқичларга алмаштириш қисмида тузатишлар киритиш жараёни бошланди. Техник-иқтисодий ҳисоб-китобларнинг тузатишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 сентябрдаги 290-сонли қарори билан тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузатишлар киритилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга мувофиқ электр ёритиш асбобларини етказиб берувчиларни танлаш жараёни 2016 йилнинг 13 октябрида бошланди ва Идоралараро тендер комиссиясининг ҳисоботи Ислом тараққиёт банки томонидан маъқуллангандан сўнг 2017 йилнинг 28 мартида «Тоshelektroapparat» МЧЖ хорижий компанияси (ХК) тендер савдолари ғолиби деб топилди ва 2017 йилнинг 26 апрелида у билан шартнома тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга оширишда йўл қўйилган қолоқлик, ёритиш асбобларининг халқаро маслаҳатчиси ва етказиб берувчисини танлашни бошлаш бўйича белгиланган муддатлар барбод этилганлиги муносабати билан Тошкет шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар департаменти раҳбари С.С. Насретдинов ва Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи раҳбари О.Х. Фозилбеков эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимига энергияни тежайдиган технологияларни татбик қилиш» лойиҳасини Ислом тарақкиёт банки иштирокида амалга оширишни жадаллаштириш максадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
металл галогенли ёритиш асбобларидан нур-диод ёриткичларига ўтилишини ҳисобга олган ҳолда Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган «Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимига энергияни тежайдиган технологияларни татбиқ қилиш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа)нинг тузатишлар киритилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоби асосий техник-иктисодий параметрлари билан тасдиқланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузатишлар киритилган лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшадиган ҳиссаси эквивалентда 34,2 миллион АҚШ долларини, шулардан божхона тўловларини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар тарзидаги 15,8 миллион АҚШ долларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган халқаро тендер савдоларининг натижаларига кўра, «Toshelektroapparat» МЧЖ ХК тендер савдолари ғолиби деб топилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 — 2018 йиллар лойиҳани амалга ошириш даври ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, «Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимига энергияни тежайдиган технологияларни татбиқ қилиш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида «Тоshelektroapparat» МЧЖ ХК томонидан олиб келинадиган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар, ускуналар, технологик жиҳозлар рўйхати 2019 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташкари) озод қилинган ҳолда 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 1-иловада* кўрсатилган ва «Тоshelektroapparat» МЧЖ ХК томонидан олиб келинадиган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар, ускуналар, технологик жиҳозлар республикамизда ишлаб чиқарилмаслиги тўғрисида берган хулосалари маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ «Тоshelektroapparat» МЧЖ ХК томонидан олиб келинадиган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар, ускуналар, технологик жиҳозлар мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ олиб келинадиган товарлардан мақсадга номувофиқ фойдаланилган тақдирда божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимига энергияни тежайдиган технологияларни татбиқ қилиш» лойиҳасини Ислом тараккиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 28 ноябрдаги ПП-2078- сонли қарорига 2-иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж. Усмонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 21 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3399-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2017 й., 07/17/3399/0283-сон)