Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2018 15.11.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2948
ONLINE TRANSLATE
Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссиясининг қарори, 15.11.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2948
Кучга кириш санаси
16.11.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2018
Ҳужжат 16.11.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёш олимларни етакчи хорижий илмий марказлар ва университетларга қисқа муддатли илмий стажировкага юборишни ташкил этиш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 15 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2948]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 4 июндаги 14/5-сонли «Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3036, 05.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кун тартибидаги масалаларни ҳар томонлама чуқур муҳокама қилиб, Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ёш олимларни етакчи хорижий илмий марказлар ва университетларга қисқа муддатли илмий стажировкага юборишни ташкил этиш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Давлат комиссияси раиси А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 20 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссиясининг 2017 йил 20 сентябрдаги 2-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёш олимларни етакчи хорижий илмий марказлар ва университетларга қисқа муддатли илмий стажировкага юборишни ташкил этиш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 302-сон «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (илмий марказлар ва университетларда), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш мақсадида сотиб олинадиган замонавий илмий ва технологик асбоб-ускуналарда ишлашни ўрганишлари учун ташкил этиладиган қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш бўйича танлов ўтказиш ва харажатларни Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан қоплашни тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга (илмий марказлар ва университетларга), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун харид қилинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун ташкил этиладиган қисқа муддатли илмий стажировкаларга (бундан буён матнда илмий стажировкалар деб юритилади) юбориш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб китобларга асосан Жамғарманинг тегишли молия йили учун Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси (бундан буён матнда Давлат комиссияси деб юритилади) томонидан тасдиқланадиган Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрларида кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Илмий стажировкаларга юбориш бўйича танлов ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илмий стажировкаларга юбориш бўйича таклифларни умумлаштириш, номзодларни саралаш танловини ташкил этиш ва ўтказиш Агентлик томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан илмий стажировкаларга юбориш Жамғарма маблағлари ҳисобидан танловдан ташқари мақсадли тарзда молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Илмий стажировка ўташга, чет тилини эркин биладиган ва етарли даражадаги илмий малакага эга илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий ва техник-муҳандис ходимлари номзод сифатида тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Етакчи хорижий илмий ташкилотларда (илмий марказлар ва университетларда) стажировка ўташга қуйидаги талабларга жавоб берадиган илмий ва техник-муҳандис ходимлар юборилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий тилларни етарли даражада биладиган (TOEFL — 500 дан кам бўлмаган ёки IELTS — 4,5 дан кам бўлмаган), зарур амалий тажрибага эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий соғлом ва диспансерлар рўйхатида турмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчи томон билан олдиндан келишилган, илмий стажировка таклифномаси (дастури) мавжудлиги,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг ёши 25 дан 45 гача бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий стажировканинг давомийлиги 3 — 6 ой бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Илмий стажировкаларга номзодларни саралаш танловида устуворлик Давлат илмий-техника дастурларини бажаришда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларини илмий, технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) ва илмий лабораторияларни зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2947, 2017 йил 15 ноябрь) мувофиқ принципиал жиҳатдан янги, замонавий юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган илмий лабораториялари мавжуд ёки Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ жиҳозланиши режалаштирилган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг ёш олимларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Илмий стажировкалар бўйича якуний танлов ҳар йили август ойида ўтказилади. Агентлик илмий стажировкаларга юбориш бўйича саралаш танлови ҳақидаги эълонни танлов ўтказишдан икки ой олдин оммавий ахборот воситалари, шунингдек интернет-нашрлар ва Агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Танловни ўтказиш ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танловни ўтказиш муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳужжатлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боғланиш учун телефонлар ва электрон манзиллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Илмий стажировка ўташга номзодларнинг ҳужжатлари илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари бевосита бўйсунувчи вазирлик ёки идораларнинг (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) расмий хати асосида Агентликка тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда буюртмачи томонидан ўтказилган дастлабки танлов натижалари ҳамда илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг Илмий кенгаши қарори илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Буюртмачи томонидан илмий стажировка ўташга тавсия қилинувчи номзодларнинг қуйидаги ҳужжатлари Агентликка тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг йўлланма хати ва мазкур Низом иловасига мувофиқ шаклдаги Ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотларда (илмий марказлар ва университетларда), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган замонавий илмий ва технологик асбоб-ускуналарда ишлашни ўрганишлари учун ташкил этиладиган қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш режаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходими ёш олим ҳисобланадиган илмий-тадқиқот муассасаси (олий таълим муассасаси) томонидан тасдиқланган ва қабул қилувчи томон билан олдиндан келишилган, илмий стажировка таклифномаси ва дастури лойиҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодларнинг белгиланган шаклдаги маълумотнома-объективкаси (анкета);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий даражасини (фан номзоди, PhD ва фан доктори), илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси, (агар мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат дафтарчасининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик паспортининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг 3 х 4 см ўлчамдаги оқ фондаги рангли фотосурати (4 дона);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар), (агар мавжуд бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган зарур ҳужжатларни кўриб чиқиш, мутахассислик фанидан чет тилида суҳбат ўтказиш, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражаси ва кўникмаларини аниқлаш бевосита буюртмачи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Буюртмачиларнинг илмий стажировкалар бўйича таклифлари 10 кунлик муддатда Агентлик томонидан умумлаштирилиб, Махсус эксперт гуруҳига хулоса олиш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Махсус эксперт гуруҳи Агентликнинг буйруғи асосида ҳар йили янги таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Махсус эксперт гуруҳи ўз йўналишида камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган юқори малакали (турли вазирлик, идоралар, илмий ва илмий тадқиқот муассасалари) мутахассислардан ташкил этилади. Бунда махсус эксперт гуруҳи раҳбари, зарур ҳолларда тор ихтисослашувдаги қўшимча мутахассисларни (шу жумладан, ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлардан) экспертиза ишига жалб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Махсус эксперт гуруҳи мажлисини ўтказиш учун кворум унинг таркибининг 70 фоизини ташкил этади. Махсус эксперт гуруҳининг барча мажлислари ва барча қабул қилинган қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Махсус эксперт гуруҳи бир ойлик муддатда киритилган таклифларни тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиб, якуний хулосани Давлат комиссиясига киритиш учун Агентликка тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агентлик танлов натижаларини умумлаштиради ва уларни тасдиқлаш учун Давлат комиссиясига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Илмий стажировка ўташга юбориш Жамғарма томонидан танлов якунига мувофиқ Давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Илмий стажировкаларни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Махсус эксперт гуруҳларининг якуний хулосаларига мувофиқ танлаб олинган номзодларни илмий стажировкаси билан боғлиқ харажатлари тегишли молия йилида Жамғарманинг ушбу мақсадлар учун режалаштирилиши кутилаётган маблағлари доирасида бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Илмий стажировкалар билан боғлиқ харажатлар Жамғарманинг тегишли молия йили учун Давлат комиссияси томонидан тасдиқлаган даромадлари ва харажатлари прогноз параметрлари доирасида молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Илмий стажировкалар бўйича харажатлар Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси, Агентлик, ходими ёш олим ҳисобланадиган илмий-тадқиқот муассасаси (олий таълим муассасаси) ҳамда етакчи хорижий илмий ташкилотлар (илмий марказлар ва университетлар) ўртасидаги шартнома асосида илмий тажриба орттириш шартлари, талаблари ва муддатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёш олимларни етакчи хорижий илмий марказлар ва университетларга қисқа муддатли илмий стажировкага юборишни ташкил этиш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотларда (илмий марказлар ва университетларда), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган замонавий илмий ва технологик асбоб-ускуналарда ишлашни ўрганишлари учун ташкил этиладиган қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ф.И.О.

Иш жойи
ва лавозими

(илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси)

Илмий стажировканинг мақсад ва вазифалари

Илмий стажировка ўтказиладиган давлат, қабул қилувчи ташкилотлар

Илмий стажировканинг давомийлиги

Илмий стажировка учун талаб этиладиган маблағ

(транспорт ва яшаш харажатлари)

Кутилаётган натижалар

Ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкалари (6 ойгача)

1.

2.

3.

Илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган замонавий илмий ва технологик асбоб-ускуналарда ишлашни ўрганиш бўйича илмий стажировкалар
(3 ойгача)

1.

2.

3.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.11.2017 й., 10/17/2948/0263-сон)