Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 19.08.2000 йилдаги 326-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРДА ИШ ҲАҚИ ТЎЛАШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган тартиби махсус комиссия томонидан текширилиши натижасида меҳнатга ҳақ тўлаш фондини шакллантириш, меҳнатга ҳақ тўлаш маблағларининг ҳисобга олишда тўлиқ акс эттирилиши, жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солишни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш масалаларида жиддий нуқсонлар ва камчиликлар, шунингдек, товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ҳажмларининг бир қисмини бухгалтерия ҳисобида акс эттирмасдан яшириш ҳоллари аниқланганлигини, бу даромадларнинг пасайишига ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга олиб келишини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорларини сунъий равишда пасайтиришга уринишнинг ва яширин йўллар орқали иш ҳақи тўлаш йўли билан солиқ тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш, товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ҳажмлари тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш, шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иш ҳақи тўлашнинг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартиби қўпол равишда бузилганлиги, товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг амалда бажарилган ҳажмлари яширилганлиги, савдо қоидаларига риоя қилинмаганлиги учун иловага мувофиқ хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар бўйича материаллар уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатиш бўйича қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корхоналар ходимларига иш ҳақини акциз солиғи солинадиган товарлар билан натура шаклида тўлаш тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан акциз солиғи солинадиган товарлар билан иш ҳақи тўлаш солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида қаралади ва ушбу хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда иш ҳақи тўлаш ҳолларига қатъий барҳам берсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бухгалтерия ҳисобида товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ҳажмлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиқ акс эттирилиши мунтазам равишда назорат қилинишини таъминласин;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг раҳбарларини товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг амалдаги фонди яширилганлиги учун жавобгарликка тортсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Марказий банки меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорларининг сунъий равишда пасайтирилиши ҳолларига барҳам берувчи, меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам даражасидан келиб чиқиб, Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини шакллантириш тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ҳажмлари солиқ солишдан яшириш мақсадида бухгалтерия ҳисобида бузиб кўрсатилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг амалдаги миқдори яширилганлиги ва иш ҳақи яширин шаклда тўланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳақи акциз солиғи солинадиган товарлар билан тўланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ солиниши керак бўлган даромадларни яшириш бўйича бошқа хатти-ҳаракатлар учун хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларнинг жиноий жавобгарликка бўлган жавобгарлиги тўғрисида амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 19 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
326-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 августдаги 326-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари жиддий равишда бузилиши аниқланган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Корхонанинг номи ‎

Асосий фаолият тури ‎

1.‎ «Элита» ҚК‎ Савдо- воситачилик ‎
2.‎ «Доз-Тур-ЛТД» ҚК‎ Алкоголь маҳсулотларни ишлаб чиқариш ‎
3.‎ «Чимён-Нур» ҚК‎ Туризм, чакана савдо, ишлаб чиқариш ‎
4.‎ «Найтов Нетворкс» хорижий шуъба корхонаси ‎ Савдо- воситачилик ‎
5.‎ «Эл Кол» ҚК‎ Халқ истеъмол молларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ‎
6.‎ «Арт ЛТД» ҚК‎ Савдо- воситачилик ‎
7.‎ СП «Таш-Мир» ҚК‎ Савдо- воситачилик ‎
8.‎ «Бурсел иншаат ве макина санайи тиджарет аноним ширкати» хорижий корхонаси ‎ Қурилиш ‎
9.‎ «АКСА ЛТД» ҚК‎ Савдо- воситачилик ‎
10.‎ «Олтой» савдо- иқтисодий корхонаси ‎ Савдо- воситачилик ‎
11.‎ «S&Y» ҚК Савдо ва халқ истеъмол молларни ишлаб чиқариш
12.‎ «Эклит» ҚК‎ Савдо воситачилик