07.11.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2174-1
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 07.11.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2174-1
Кучга кириш санаси
08.11.2017
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий органига (кейинги ўринларда Суд департаментининг ҳудудий органи деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органига (кейинги ўринларда Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органи деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Суд департаментининг» деган сўзлар «Мажбурий ижро бюросининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 73-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Суд департаментининг» деган сўзлар «Мажбурий ижро бюросининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 74-банднинг биринчи хатбошисидаги «Суд департаментининг» деган сўзлар «Мажбурий ижро бюросининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Бутун матн бўйича «суд ижрочиси» деган сўзлар «давлат ижрочиси» деган сўзлар билан тегишли келишикларда алмаштирилсин.