Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2020 07.11.2017 йилдаги 895-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Фуқаролар йиғинининг масъул котиби фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғини масъул котиби фаолиятининг самарадорлигини ошириш, маҳалла тизимида иш юритишни ташкил этиш ва олиб боришни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фуқаролар йиғинининг масъул котиби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда фуқаролар йиғинининг масъул котиблари ўз фаолиятини тасдиқланган ушбу Низом асосида ташкил этишига кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда фуқаролар йиғинининг масъул котиблари малакасини оширишга доир ўқув семинарларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш. Жавлонов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 7 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
895-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 ноябрдаги 895-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинининг масъул котиби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқаролар йиғини масъул котибининг (кейинги ўринларда масъул котиб деб аталади) асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Масъул котиб ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Масъул котиб фуқаролар йиғинида иш юритишни ижро интизомига қатъий риоя этган ҳолда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида самарали амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Масъул котибнинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар масъул котибнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини кенгаши аъзоларини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан мунтазам таништириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини органларида фуқаролар йиғини фаолиятига доир ҳужжатларнинг юритилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгаши мажлисини ўтказишга доир материалларни тайёрлаш, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ва фуқаролар йиғини кенгаши ҳамда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) қарорларини ижрочиларга ўз вақтида етказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг ўринбосарлари, йиғин фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳамда йиғин ҳузуридаги тафтиш комиссиясида иш юритишни ташкил этиш ва олиб боришга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини аъзоларига ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, фуқаролар йиғини кенгашининг қарорлари ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинига тушаётган ҳужжатлар ва мурожаатлар, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларда котиблик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисида ҳисобот тузиш ҳамда ҳисоботни белгиланган саналарда тегишли давлат органларига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини қарорлари, баённомалари ҳамда фуқаролар йиғини кенгаши баённомаларини имзолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи оилалар рўйхатини тузиш ва ушбу оилаларда истиқомат қилувчи фуқароларни рўйхатга олиш дафтарига ва махсус электрон дастурга киритиш ҳамда ҳар ой якуни бўйича рўйхатни мониторинг асосида янгилаб туриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул котиб қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Масъул котибнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Масъул котиб ушбу Низомда белгиланган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) топшириғи билан фуқаролар йиғини фаолиятига алоқадор бўлган зарур маълумотларни бошқа ташкилотлардан сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида ўз ваколати доирасига кирувчи масалалар юзасидан материаллар эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий ёрдам ва нафақалар белгилашда уларга муҳтож бўлган оилалар тўғрисида фуқаролар йиғинига ёки фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссиясига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинида иш юритишни тўғри ташкил қилиш, ижро интизоми юзасидан олиб борилаётган фаолият самарадорлигини оширишга доир таклифларни фуқаролар йиғини ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини ҳудудидаги ишсизларни ишга жойлаштириш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказига йўллаш ҳақида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари ижросини таъминлаш юзасидан ўз ваколатлари доирасида фуқаролар йиғини ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомда белгиланган вазифаларни бажаришда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фуқаролар йиғини ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар ўртасидаги турли низоларни ҳал этишда, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни муҳокама қилишда, ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этишга мойил шахслар билан маънавий-ахлоқий тарбия мавзусида суҳбатлар ўтказиш чоғида бевосита иштирок этиб ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вазифаларининг самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида фуқаролар йиғини кенгаши аъзоларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашига мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашига йиғин органлари фаолиятини самарали ташкил этишга доир таклифлар киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул котиб ўз вазифаларини бажаришда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Масъул котибнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул котиб фаолиятига доир тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини органларида ҳужжатлар юритилиши, ҳужжатлар ижроси, ички меҳнат интизоми тартиби ва фуқаролар йиғини фаолиятини тартибга солишга қаратилган бошқа ҳужжатлар юритилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш ва янги ташкил этилган иш ўринлари тўғрисида туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказидан олинган маълумотлар фуқаролар йиғини биносида мунтазам эълон қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зиммасига юкланган вазифаларнинг амалга оширилишини тартибга солишга доир қонун ҳужжатлари талабларига фуқаролар йиғини аъзолари томонидан риоя қилинмаган ҳолларда фуқаролар йиғини ва унинг фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда тегишли тарбиявий таъсир чораларини кўриш, тушунтириш ишларини ташкил этиш бўйича фуқаролар йиғини раиси ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгаши раисининг биринчи ўринбосарига таклифлар киритиш, ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул котиб қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Масъул котиб ўзига юкланган вазифаларни бажаришида фуқаролар йиғини ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Масъул котиб фаолиятини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Масъул котиб фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг тақдимига кўра фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул котиб фуқаролар йиғини кенгаши таркибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул котиб лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлган, бевосита тайинлангунгача камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ва ташкилотларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида иш тажрибасига, шунингдек, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар масъул котиб лавозимига тайинланмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз турмуш тарзи билан фуқаролар йиғини аъзолари ўртасида салбий тавсифланган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турувчи шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
руҳий касаллиги, гиёҳвандликка, сурункали ичкиликбозликка ружу қўйганлиги учун тегишли тиббиёт муассасалари ҳисобида турувчи шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Масъул котибнинг ваколатлари қуйидаги ҳолларда муддатдан илгари тугатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида бедарак йўқолган деб топилган ёхуд вафот этган деб эълон қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиғи ҳолати ёки бошқа узрли сабабларга кўра уч ой давомида ўз вазифаларини бажара олмай қолганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вафот этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат органлари масъул котибнинг ушбу Низомда белгиланган фаолиятини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратишда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларни амалга оширишида кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Масъул котиб фаолиятини фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгаши масъул котиб фаолиятини самарали ташкил этишига услубий ва амалий кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Масъул котиб фуқаролар йиғинининг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлардаги ҳудудий кенгашлари томонидан масъул котибнинг фаолиятини йўналтириш ҳамда услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Масъул котибнинг фаолиятини ўрганиш, таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, фаолиятини такомиллаштириш ва уни рағбатлантириш ҳақидаги масала Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлардаги ҳудудий кенгашлари томонидан ҳар йили камида бир марта муҳокама этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Масъул котибни ушбу Низомда кўрсатилмаган вазифаларни бажаришга жалб этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2017 й., 09/17/895/0220-сон)