01.11.2017 йилдаги 886-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 08.09.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3325-сон қарорини бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизими муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва даромадлари жамғарилишини таъминлаш, Маданият вазирлиги тизими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 485-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини жойлаштириш учун тегишли бино ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 15 мартдаги 141-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 30-модда) 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва туризмни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 1 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
886-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 ноябрдаги 886-сон қарорига
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, миллий ва хорижий валютада банк ҳисобрақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг таъминотини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий, ташкилий ва ижодий тадбирлар мажмуасини амалга ошириш асосида маданият ва санъат соҳасининг янада ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек, маданият арбоблари ва улар томонидан ташаббус кўрсатилаётган тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳасидаги тадбирларнинг ўтказилиши учун ҳар томонлама кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва давлатлараро маданий алоқаларни кенгайтириш, маданият ва санъат соҳасидаги халқаро маданият ташкилотлари ва хайрия жамғармалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш, мамлакатимизда ҳомийликнинг ривожланишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон санъатининг жаҳон адабий ва маданий муҳитига интеграцияси ва маданиятлараро ижодий мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек, мамлакатнинг рақобатбардошлигини ва илмий-техник салоҳиятини намойиш қилишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг маданият ва санъат соҳасидаги кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, уларни зарур адабиётлар ва даврий нашрлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий тажрибани эътиборга олган ҳолда, мамлакатимизнинг музей ва бошқа маданий муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштириш, шунингдек, халқаро стандартларга мувофиқ ҳолда янги маданият муассасаларининг қурилишида кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг мукаммал ва жорий таъмирланишини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро институтлар, ҳукуматлар, ҳомийлар ва хорижий донорлар билан ҳамкорликда лойиҳаларнинг биргаликда молиялаштирилишини ташкил этишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижобий халқаро тажрибани республикада жорий қилишга доир таклифларни тайёрлаш мақсадида маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича ривожланаётган ва ривожланган давлатларнинг тажрибасини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш ҳажмини ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги бюджет муассасалари ва ташкилотларини ривожлантириш жамғармаларига маблағлар тушумини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган манбалардан келиб тушувчи маблағлар жамғарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилаётган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича тадбирларга маблағларни мақсадли ажратиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, шунингдек, тасдиқланган даромад ва харажатлар сметасига мувофиқ ҳолда «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг ҳисобрақамига маблағларнинг доимий ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ва хорижий маданият ва санъат намоёндаларининг ижоди билан танишишга доир тадбирларни ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъатнинг турли соҳаларини оммалаштириш, шунингдек, маданият арбобларини қўллаб-қувватлаш тадбирларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ҳомийлигида ўтказиладиган тадбирларнинг календарь режасини тузиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро тадбирлар, шу жумладан уларнинг инвестиция лойиҳаларида, грантларни ажратишдаги иштирокини ташкиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси маданияти ва санъатини ривожлантиришга йўналтирилган бошқа ёрдамлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъатни ривожлантириш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон маданият ва санъат арбобларини жаҳон маданий ҳамжамиятига кенг жалб этиш, шу жумладан уларнинг халқаро кўргазмалар, конференциялар, фестиваллар ва шу кабилардаги иштирокини таъминлашга доир тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъатни оммалаштириш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган Ўзбекистон Республикасида халқаро маданий тадбирларнинг ўтказилишини ташкил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат соҳаси кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлашга, ёшлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантиришга қаратилган фаолият билан шуғулланувчи шахсларни рағбатлантиришга доир тадбирларни ташкиллаштириш, шу жумладан, грант дастурларини шакллантириш орқали;
(5-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 118-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъатни, ушбу соҳада илмий тадқиқотларни ривожлантириш бўйича тадбирларни, шунингдек, маданият ва санъат муассасалари қуриш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштириш;
(5-банднинг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 485-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий тажрибани ўрганиш ва музейлар ҳамда бошқа маданият муассасаларининг фаолияти самарадорлигини оширишда кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида маданият ва санъат соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларни, шу жумладан, нодавлат ташкилотларни молиялаштириш;
(5-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 485-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият муассасаларини лойиҳалаш, реконструкция қилиш ва қуриш учун етакчи халқаро экспертларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш бўйича тадбирлар режасини тузиш ва уларнинг мукаммал ва жорий таъмирланишини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ва тасдиқланган тадбирлар режасига мувофиқ таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва уларни жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий ҳолатни ўрганиш, шунингдек Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотлар томонидан аҳолига кўрсатилаётган пулли хизматлар ҳажмини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳлил ўтказиш ва Жамғармага маблағларнинг ўз вақтида тушишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларининг тушиши ва сарфланишини прогноз қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг даромад ва харажатлари сметаларини ишлаб чиқиш ва уларни Жамғарма Кенгашига тасдиқлаш учун киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ҳисобини юритиш ва уларнинг бажарилиши бўйича Жамғарма Кенгашига ҳар чораклик ҳисоботни тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пулли асосда ноёб бренд маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида Ватан маданияти ва санъати соҳасидаги энг яхши ютуқларни тарғиб қилиш мақсадида хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 485-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғарма Кенгаши Жамғарманинг юқори органи ҳисобланади. Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жамғарма Кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг режалаштирилган лойиҳалар бўйича кейинги йил учун даромад ва харажатлар сметасини ҳар йили 25 декабргача тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг чорак якуни бўйича даромадлари ва маблағларининг харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этишда Жамғармани қўллаб-қувватлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа ваколатларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг тузилмасини, штатлар сонини ва Жамғармани таъминлаш маблағларининг чекланган умумий миқдорини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, Жамғарманинг тасдиқланган тузилмасига Жамғарма ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари ҳисобидан Жамғарма ва «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ходимларига уларнинг асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошлари (тариф ставкалари)га, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар ҳамда узоқ муддат хизмат қилгани учун устама ҳақ тўлаш тартиби ва миқдорларини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага юклатилган вазифаларни бажариш учун шартнома асосида жалб этиладиган малакали хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини халқаро амалиёт ва бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ҳомийлигида ўтказиладиган тадбирларнинг календарь режасига киритиш назарда тутилган тадбирлар мақомини (халқаро ва маҳаллий) белгилайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 118-сонли қарорига асосан саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жамғарма Кенгаши Кенгаш Раисининг таклифига биноан Жамғарманинг даромад ва харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамғарма фаолиятини бошқаришни Жамғарманинг ижрочи директори амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг ижрочи директори Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ижрочи директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 118-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жамғарманинг ижрочи директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун Жамғарма Кенгашига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага юкланган асосий вазифалар ва функцияларга мувофиқ Жамғарма фаолиятини ташкиллаштиради, ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида ижро органининг штатлар жадвалини шакллантиради, хўжалик, меҳнат ва бошқа шартнома ва ҳужжатларни Жамғарма номидан имзолайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни шартнома асосида уларга, истисно тариқасида, Жамғарма маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда жалб қилиш ҳуқуқига эга;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 118-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Иқтисодий таҳлил ва молия бошқармаси билан биргаликда, белгиланган тартибда Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини текширишни ташкиллаштиради, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ярим йилда камида бир марта Жамғарма Кенгашига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши ҳақидаги ҳисоботни тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари тушумларини кўпайтириш ва улардан самарали фойдаланилиши, шу жумладан хорижий инвестиция ва ҳомийларни жалб этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жамғарма ижрочи директори таклифига биноан Жамғарманинг Васийлик кенгаши тузилиши мумкин, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси маданият вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жамғарма ҳузурида маданият ва санъат арбобларидан Эксперт кенгаш тузилиши мумкин, унинг таркиби Жамғарманинг ижрочи директори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун ундириладиган давлат божидан тушган маблағларнинг 70 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишларига асосан ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 118-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 118-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг вақтинчалик бўш маблағларини молия ташкилотларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар, халқаро ташкилотларнинг хайрия эҳсонлари, грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Жамғарма ижрочи директори Жамғарма маблағларининг тасарруфчиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Ўзбекконцерт» давлат муассасасини ва Жамғарманинг ижрочи дирекциясини таъминлаш харажатлари қоплангандан сўнг Жамғарма маблағлари Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланган Жамғарма даромад ва харажатлари сметасига мувофиқ қуйидаги мақсадлар учун йўналтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75 фоиздан кам бўлмаган маблағ — мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тадбирларни ўтказиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25 фоиздан кўп бўлмаган маблағ — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофазаси учун.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Жамғарманинг даромад ва харажатлар сметаси бюджетдан ташқари маблағлар бўйича бюджет ташкилотлари учун (чораклар, тушумлар манбалари ва уларнинг сарфланиш йўналишлари бўйича) қонунчиликда белгиланган тартибда тузилади ва Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Жамғарманинг бўш маблағларидан грант асосида миллий маданий давлат дастурлари ва лойиҳаларини молиялаштириш (биргаликда молиялаштириш) учун фойдаланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
171. Жамғармага, истисно тариқасида, товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олиш учун етказиб берувчилар билан импорт битимлари (шартномалари) тузилган тақдирда Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобидан (Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар бундан мустасно) 15 фоиздан ортиқ аванс тўлашга рухсат берилсин.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 118-сонли қарорига асосан киритилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Жамғарманинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Жамғарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларидан Жамғарма ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотларни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз банк ҳисобрақамларида мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган манбалардан келиб тушаётган маблағларни жамғариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма томонидан ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, қоидабузарликлар аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатиш ёки ажратилган маблағларни қайтариб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинчалик бўш маблағларни ликвидли молиявий инструментларга (депозитлар, қимматли қоғозлар, облигациялар ва шу кабиларга) жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларининг маданият ва санъатни ривожлантиришга доир аниқ лойиҳалар учун ажратилишида шартларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномалар, шу жумладан олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун хорижий ҳамкорлар билан тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъатни ривожлантиришнинг турли масалалари бўйича белгиланган тартибда ташаббуслар билан чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар ҳамда Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантиришга қаратилган фаолият билан шуғулланувчи Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган шахсларга грантлар шаклида маблағлар ажратиш;
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 мартдаги 118-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида ўз фаолияти ҳақида материаллар чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолият турларини амалга ошириш.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 485-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Жамғарма қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомда белгиланган асосий вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши юзасидан доимий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадларининг истиқболли кўрсаткичлари бажарилиши самарадорлигини таҳлил қилиш, аниқланган ва маблағларининг келиб тушишига салбий таъсир кўрсатаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Жамғарма ҳар йили қонунчиликка мувофиқ молиявий ҳисоботни тайёрлайди. Жамғарманинг молиявий ҳисоботи молиявий йил якунлангандан сўнг аудиторлик ташкилотлари томонидан мажбурий тартибда текширилади. Молиявий ҳисобот, аудиторлик хулосаси ва раҳбариятга хат ҳар йили 1 майдан кеч бўлмаган муддатда Жамғарма Кенгашига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2 ва 3-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 485-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 сентябрдаги 558-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2021 й., 09/21/558/0854-сон)