16.08.2017 йилдаги ПҚ-3219-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз ўзининг бой бадиий мероси билан жаҳон санъати ва маданияти ривожига катта ҳисса қўшган қадимий цивилизация ўчоғи сифатида миллий бадиий анъаналарнинг ўзига хослигини сақлаб келаётгани дунёнинг етакчи санъат мутахассислари томонидан эътироф этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда замонавий ўзбек тасвирий санъатига кўплаб ёш истеъдод эгалари кириб келаётгани, турли йўналишларда фаолият кўрсатаётган ижодкорлар, хусусан, рассом ва ҳайкалтарошлар, халқ усталари ижодида янгича мазмун ва шакл, жаҳон санъат майдонида муносиб ўрин эгаллашга интилиш тенденциялари кўзга ташланаётганини ижобий баҳолаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, таъкидлаш лозимки, ҳозирги вақтда тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида эмаслиги, соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳамда моддий-техник базанинг мукаммал эмаслиги, малакали кадрлар етишмаслиги бу борадаги ишларнинг самарасига салбий таъсир этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбек тасвирий ва амалий санъати ҳамда дизайн йўналишларини янада ривожлантириш, халқимизнинг ушбу нафис санъатларга бўлган эстетик эҳтиёжини қондириш, кенг йўналишда фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг ижодий имкониятларидан унумли фойдаланиш, уларга шарт-шароит яратиш, бадиий салоҳиятини ошириш, замон талабларига мос бадиий таълим тизимини кенг йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академиясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппаратининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 33 кишидан иборат тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2020 й., 07/20/4688/0475-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг тузилмаси 5-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академияси раисига зарур ҳолларда, марказий аппарат ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими тузилмасига ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Бадиий академиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини янада ривожлантириш, шахсий ва ижодий кўргазмалар учун кенг имкониятлар яратиб бериш ҳамда ижодкорларнинг бадиий салоҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳондаги етакчи бадиий академиялар, ушбу йўналишдаги таълим муассасалари, ташкилотлар, атоқли маданият ва санъат арбоблари билан илғор тажрибалар алмашиш мақсадида ҳар томонлама ижодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодкорлар ва истеъдодли ёшларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза қилиш ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқимизнинг бой маданий меросини, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн анъаналарини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг (кейинги ўринларда — Бадиий ижодкорлар уюшмаси деб юритилади) фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ижодкорларни, миллий ўзлигимизни англаш ғояларини тараннум этувчи юксак даражадаги ёрқин санъат асарларини яратишдаги фаолиятини рағбатлантириш ва болалар санъатини ривожлантириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги таълим муассасаларининг фаолиятида бадиий таълим узвийлиги ҳамда узлуксизлигини таъминлашга эришиш мақсадида ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари ва ўрта махсус таълим муассасалари учун бошланғич бадиий таълимни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон маданияти ва санъатининг тараққиёти йўлида тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва халқ ҳунармандчилиги соҳалари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги таълим муассасаларининг фаолиятини хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида етук мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятини кучайтириш, бу борадаги вазифаларни амалга оширишнинг замонавий, таъсирчан усул ва шаклларини тизимли асосда ривожлантириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда ва хорижда кенг кўламдаги кўргазмалар ташкил этиш орқали миллий санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш, конференция, биенналелар ва бошқа анжуманлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Фанлар академиясининг мамлакатимиз музейлари фондларини мустақиллик йилларида яратилган юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари билан мунтазам бойитиб бориш ва асарлар баҳосини уларнинг ижодий ва моддий қийматидан келиб чиққан ҳолда белгилаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошида Бадиий экспертлар кенгашини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига мустақиллик йилларида яратилган, юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарларини сотиб олиш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2 миллиард сўм маблағ ажратиш тўғрисидаги таклиф маъқуллансин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги ПҚ-232-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 07/22/232/0378-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академиясининг раиси мақоми, моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича — вазирга, унинг ўринбосари ва бош илмий котиб — вазир ўринбосарларига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Бадиий экспертлар кенгашининг таркиби ва Низоми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3325-сонли қарорига асосан чиқарилган — Национальная база данных законодательства, 2017 г.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақиллик йилларида яратилган юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Бадиий экспертлар кенгашининг қарорига асосан сотиб олинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1,41 баробарида ойлик гонорар тўлаш тизими жорий қилинади ҳамда ушбу гонорарлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларига белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бадиий ижодкорлар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари галереяларини сақлаш харажатлари, шунингдек, уларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш харажатларини молиялаштириш манбаси этиб Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш «Илҳом» жамоат фонди (кейинги ўринларда — Фонд деб юритилади) маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Фондга ажратиладиган бюджет маблағлари (субсидия) ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2020 й., 07/20/4688/0475-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳудудий бўлимларининг ҳудудий галереяларда жойлаштирилишини ҳамда уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппаратига 2 та шахсан бириктирилган ва 1 та навбатчи хизмат автотранспорти сақлаш учун лимит ажратсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 апрелдаги ПФ-5398-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 06/18/5398/1004-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1 ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарорини қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳудудида Ўзбекистон Бадиий академияси биносини қуриш ишларини ташкиллаштирсин ва ушбу бинода рассомлар учун тажриба устахонасини ташкил этиш кўзда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Бадиий академияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 16 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3219-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2020 й., 07/20/4688/0475-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) 33 киши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчиликда белгиланган меъёрлар асосида аниқланади
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2020 й., 07/20/4688/0475-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) — 8 та.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчиликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон Бадиий академияси фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш

1.

Тошкент шаҳрида замон талабларига мос бўлган «Замонавий санъат галереяси»ни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2017 йил
IV чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги

2.

Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги маданий-маърифий муассасаларнинг намунавий штатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2017 йил
IV чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

3.

Ҳайкалтарошлик монументал асарларини яратиш учун мос, керакли шароитга эга бўлган бино масаласини ҳал этиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда ҳайкалтарошлик монументал асарларини яратиш учун мос, бўш бинони Бадиий академия балансига ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2018 йил
I чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги

4.

Тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳасида самарали фаолият олиб бораётган, миллий маданиятни авайлаб асраш ва тарғиб қилиш, маънавий бой, жисмонан бақувват, ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашга муносиб ҳиссаларини қўшаётган ижодкорларни Ўзбекистон Бадиий академиясининг «Олтин», «Кумуш» медаллари, дипломлари билан тақдирлаш бўйича низом ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2017 йил
IV чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси

5.

Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларини ижтимоий-иқтисодий муҳофаза қилиш юзасидан уларнинг ижодий фаолиятини меҳнат стажига киритиш билан боғлиқ тегишли таклиф тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил
I-ярим йиллик

Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги

6.

Кўп йиллар давомида Ўзбекистон Бадиий академиясининг барча йўналишларида самарали меҳнат қилиб, унинг самарадорлигини оширишга ҳисса қўшиб келаётган фидоий мутахассисларни меҳнатларини муносиб рағбатлантириш мақсадида уларнинг лавозим маошларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун тўланадиган қўшимча тўловлар масаласини кўриб чиқиш бўйича лойиҳа тайёрлаш ва киритиш.

2018 йил
III
чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

II. Бадиий академия тизимидаги муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий жиҳозлаш ва самарали ижодий фаолият олиб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тасвирий ва амалий санъат, дизайн соҳасида самарали фаолият олиб бораётган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш

7.

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 10а-уйда жойлашган Бадиий кўргазмалар дирекцияси фондида сақланаётган 17 мингдан ортиқ бадиий қийматга эга тасвирий ва халқ амалий санъати дурдоналарини сақлаш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида фонд биносини мукаммал реконструкция қилиш ишларини Инвестиция дастурига киритиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ва тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш.

2018 йил
I чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги.

8.

Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларини мунтазам равишда соғломлаштириш ва дам олиш масканларига имтиёзли нархларда йўлланмалар билан таъминлаш масаласи юзасидан Ўзбекистон Бадиий академиясининг йиллик режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2018 йил
I чорак

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Бадиий академияси

9.

Республика рассомлик коллежи (П. Беньков) республикамизнинг чекка ҳудудларидан келиб таҳсил олаётган ўқувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 400 ўринли ўқувчилар турар жойи учун янги бино қурилиши бўйича;

Республика дизайн коллежининг ўқувчилар турар жойи типида қурилган биносини капитал реконструкция қилиш ва замонавий типдаги 200 ўринли ўқувчилар турар жойига қайта мослаштириш бўйича;

Қўқон тасвирий ва амалий санъат коллеж биносини коллежнинг умумий контингенти ва бинонинг ҳозирги қувватини ҳисобга олган ҳолда қўшимча янги ўқув бино қуриш масалалари бўйича кейинги йилларда Инвестиция дастурига киритилишини таъминлаш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан лойиҳа тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил
II чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Фарғона вилоят ҳокимияти.

10.

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси бўлимларининг ижодий устахоналари фаолиятини такомиллаштириш, уста-шогирд анъаналарини янада ривожлантириш ҳамда уларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш юзасидан махсус дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил
I чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Ички ва ташқи туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этувчи шаҳарсозлик доирасида барча қурилиш объектларини сметасига бадиий ишларни киритиш бўйича (ҳайкалтарошлик, монументал ҳайкалтарошлик, дастгоҳли рангтасвир, графига, керамика, ландшафтлар) тайёрланадиган лойиҳаларда Ўзбекистон Бадиий академияси иштирокини таъминлаш.

доимий

Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

12.

Ўзбек тасвирий ва амалий санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш мақсадида халқаро миқёсдаги кўчма кўргазмаларни ташкил этиш, халқаро миқёсдаги маданий алоқаларни тўғри йўлга қўйиш, жаҳон ҳамжамиятига ўз ижодий ишларини таништириш мақсадида муаллифларнинг ўз асарларини мамлакатимиз ҳудудидан олиб чиқиш билан боғлиқ тўловлардан Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларини озод қилиш масаласини кўриб чиқишга мўлжалланган таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 йил
III чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги

III. Маънавий-маърифий ишлар, тадбирлар ҳамда кўргазмалар фаолияти, Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини чуқур ғоявий мазмун билан бойитилишини таъминлаш, кўргазмалар фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг бадиий ва маънавий савиясини ошириш

13.

Ўзбекистонда кенг кўргазма фаолияти орқали мамлакатимизнинг бой тарихи, бугунги ютуқларини халқимизга ва дунё жамоатчилигига танитиш, ўтказилаётган кўргазмаларга хорижий меҳмонлар, сайёҳларнинг ҳамда маҳаллий аҳоли, ўқувчи ва талабаларнинг ташрифини кўпайтириш мақсадида тизимдаги мавжуд кўргазма залларини ҳозирги замон талабларига мос равишда таъмирлаш ва кўргазма залларини жаҳон стандартларига жавоб берувчи кўргазма (витрина, витраж, стендлар ва бошқа), оргтехника (монитор, видеопроектор ва бошқа), мебел жиҳозлари, ёритиш тизимлари билан тўлиқ таъминлаш бўйича таклиф тайёрлаш ва Молия вазирлигига киритиш.

2018 йил
I чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги

14.

Ижодкорларнинг Миллий истиқлол ғоясини тасвирий ва амалий санъатимиз орқали тарғиб қилиш йўлидаги ҳаракатларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда катта аҳамият касб этувчи анъанавий «Тасвирий ва амалий санъат фестивали»ни юқори даражада ташкил этиш.

2018 йил
I чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Тарихий ва замонавий ўзбек амалий санъатини республикада ҳамда хорижда кенг тарғиб қилиш, жамоатчиликни миллий ва чет эл маданияти ва санъати билан яқиндан таништириш ва тарғиб қилиш ишларини юксак поғонага кўтариш мақсадида «I-Тошкент Халқаро амалий санъат Биенналеси» ва «Замонавий санъат Биенналеси»ни ҳар икки йилда бир марта ўтказиш.

Ҳар икки йилда

Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Тасвирий ва амалий санъати ҳамда дизайн соҳаларда кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, бу борада замонавий педагогик ва халқаро тажрибалардан фойдаланиш, таълим тизимини ислоҳ қилиш.

16.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг таълим тизимини ислоҳ қилиш юзасидан мавжуд масалаларни «2017 — 2021 йилларда Республика Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш Дастури»га киритиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

2017 йил
IV чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти.

17.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг мутахассислик йўналишида касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини ташкил этишни тубдан ўзгартириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Давлат қабул комиссиясига киритиш

2018 йилдан мунтазам

Ўзбекистон Бадиий академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси

18.

Бадиий таълим йўналишлари бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва мазкур тизимда вертикал бошқарувга асосланган малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасасини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2018 йил
I чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

19.

Тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишида устоз-шогирд тизимини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси Академиклари, Ўзбекистон Халқ рассомлари, Халқ усталари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоблари унвонларига эга бўлган мутахассисларни даражада деб белгилашда, Бадиий таълимнинг мутахассисларини даражасини белгилашда уларни Олий Аттестация Комиссияси билан биргаликда илмий унвонларга тенглаштириш мезонларини қайта ишлаб чиқиш.

2018 йил
I чорак

Ўзбекистон Бадиий Академияси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги

20.

Тизимдаги таълим муассасаларида янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва уларни таълим жараёнига кенг татбиқ этиш, замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, шу жумладан, энг янги хорижий адабиётлар сотиб олиш ва таржима қилиш, ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш.

2018 йил
I чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

21.

Ўзбекистон Бадиий академияси таълим тизимида бадиий ва илмий салоҳиятни тўғри йўлга қўйиш, жаҳон стандартлари талабларига мувофиқ академик бадиий таълимни ўзига хослигини инобатга олиб Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти салоҳиятини белгилашда илмий салоҳиятга бўлган талабни инкор этмаган ҳолда, бадиий салоҳиятни бирламчи этиб олиш билан боғлиқ Олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.

2018 йил
I чорак

Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Болалар санъатини ривожлантириш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, Бадиий академия тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатларидаги академик бадиий таълим жараёнини ислоҳ қилиш, таълим сифатига салбий таъсир этаётган мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида таълимни 1 — 11-синфларда ташкил этиш ҳамда мусиқа йўналишини сақлаб қолиш бўйича «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 173-сон қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлаш ва тасдиқлаш.

2018 йил
I чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

23.

Бадиий таълим йўналишидаги муассасаларда ўқитишнинг сифат даражасини ошириш ва ўқувчи-талабалар пластик анотомияни мукаммал ўзлаштиришини таъминлаш мақсадида бадиий (тасвирий ва амалий санъат) таълимга ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари, ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари учун жонли натура меҳнати ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини ишлаб чиқиш.

2018 йил
I чорак

Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси

Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) — 26,5 та.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академияси Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари ходимларига бир пайтнинг ўзида жамоатчилик асосида Бадиий Ижодкорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги галереялари ходимлари ҳисобланади ва мазкур галереялар фаолиятини белгиланган тартибда самарали ташкил этилишида жавобгардир.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2020 й., 07/20/4688/0475-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

А. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика комиссияси раҳбари

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари

А. Нуриддинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Республика комиссияси котиби

Р. Усмонов

Тошкент шаҳри ҳокими

М. Муратов

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

А. Камилов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

Г. Саидова

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси молия вазири

И. Мажидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазири

Х. Аминов

Комолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти ректори

Б. Закиров

«Давархитектқурилиш» қўмитаси раиси

Р. Гулямов

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

А. Қодиров

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

М. Аҳмедов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

А. Хакимов

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти бўлим мудири, санъатшунослик фанлари доктори, профессор

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига кўрсатилган лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАРҲ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида бадиий ижоднинг бошқа турлари қатори тасвирий санъат соҳаси ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 23 январда имзоланган «Ўзбекистон Бадиий академиясини ташкил этиш ҳақида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартда қабул қилинган шу йўналишдаги қарори муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мазкур тарихий ҳужжатларда белгилаб берилган вазифалар асосида Бадиий академия томонидан ўтган йигирма йил мобайнида тасвирий санъат соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш, рассомлар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий манфаатларини рўёбга чиқариш, ёш рассомларни тарбиялаш борасида кўп ишлар қилинди.

Бу ҳақда сўз борганда, Бадиий академия таркибида тасвирий санъат соҳаси бўйича миллий таълимнинг кўп босқичли тизими шакллантирилгани, «San’at» журнали ташкил этилиб, у 1998 йилдан буён уч тилда — ўзбек, рус, инглиз тилларида чоп этилаётгани, бой бадиий меросимиз ва замонавий тасвирий санъатимизнинг ривожланиш тенденцияларини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотларнинг моддий, илмий-услубий базаси мустаҳкамланганини таъкидлаш лозим.

Шу билан бирга, халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий маданият ва санъат арбоблари билан учрашув ва мулоқотлар ўтказиш бўйича ўзига хос тизим шакллангани, мамлакатимизнинг кўплаб рассомлари халқаро анжуман ва кўргазмалар, фестиваль ва танловларда қатнашиб, нуфузли ўринларни қўлга киритаётгани, ўнлаб ижодкорлар давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлгани ҳам Бадиий академия фаолияти билан бевосита боғлиқ.

Айни вақтда ҳозирги жадал суръатлар билан ривожланаётган даврнинг ўзи тасвирий санъат соҳасини янада тараққий эттириш, унинг бугунги кундаги ўрни ва мавқеини ошириш, Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини такомиллаштиришни талаб этаётганини эътироф этиш лозим.

Айниқса, тасвирий санъат ижодкорларининг имконият ва салоҳиятини тўлақонли юзага чиқариш, рангтасвир ва амалий санъат асарларининг юксак сифатини таъминлаш борасида кейинги пайтларда долзарб муаммолар тўпланиб қолгани, жумладан, соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги, мавжуд моддий-техник базанинг ночорлиги, малакали кадрлар етишмаслиги, халқаро ижодий ва илмий алоқаларни ривожлантириш ҳамда ижодкорларни ҳар томонлама рағбатлантириш ва истеъдодли ёшларнинг ижодий имкониятларини кенгайтиришда юзага келаётган сусткашликлар мазкур соҳага давлатимиз томонидан эътиборни кучайтиришни тақозо этмоқда.

Маълумки, 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ижодкор зиёлилар вакиллари билан учрашувда тараққиётимизнинг ҳозирги босқичида маданият, адабиёт ва санъат соҳасини, жумладан, тасвирий санъат йўналишини ривожлантириш борасидаги долзарб вазифаларни белгилаб, уларни ҳал этиш йўлларини кўрсатиб берди. Ўтган қисқа муддатда ана шу таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан 10 га яқин фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Кеча имзоланган «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор шу йўналишдаги яна бир муҳим ҳужжат бўлди.

Қарорда халқимизни тасвирий санъат намуналаридан баҳраманд этиш ва дизайн йўналишида фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг ижодий имкониятларидан унумли фойдаланиш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, санъат асарларида миллий ва умуминсоний анъаналарни юксак даражада ифода этишга эришиш, юртимизда ўтказилаётган кўргазмаларнинг бадиий савиясини ошириш, рассомлик ва дизайн соҳасига ихтисослашган таълим тизимини бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш борасида муҳим вазифалар белгиланди. Шунингдек, жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга бўлган ўзбек тасвирий ва амалий санъати мактабларининг анъаналарини сақлаш ва давом эттириш, замонавий дизайн йўналишлари бўйича фаолият юритаётган истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг янгиланган ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Яна бир муҳим жиҳати шундаки, мазкур қарор асосида Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ва мазкур дастурни амалга ошириш бўйича Республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

Қарорда мамлакатимиз маданий ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қанча масалаларга алоҳида эътибор берилган. Жумладан, Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини янада ривожлантириш мақсадида жаҳондаги етакчи бадиий академиялар, ушбу йўналишдаги таълим муассасалари, ташкилотлар, маданият ва санъат усталари ўртасида ўзаро фойдали тажрибалар алмашишни йўлга қўйиш мақсадида ҳар томонлама ижодий алоқаларни ривожлантириш белгиланган.

Ушбу қарорда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, халқимизнинг бой маданий меросини, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн анъаналарини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академиясининг Бадиий ижодкорлар уюшмаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.

Яна шуниси муҳимки, қарорда тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ижодкорларни рағбатлантириш, шунингдек, болалар санъатини ривожлантириш, Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги таълим муассасалари фаолиятида ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари ва ўрта махсус таълим муассасалари учун бошланғич бадиий таълимни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Шунингдек, қарорда тасвирий ва амалий санъат, дизайн ва халқ ҳунармандлиги соҳалари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш учун Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги таълим муассасаларининг фаолиятини хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, халқаро ижодий ва илмий алоқаларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда ва хорижда кенг кўламда кўргазмалар ўтказиш орқали миллий санъатимиз ютуқларини дунё жамоатчилигига танитиш, конференция, биеннале ва бошқа анжуманлар ўтказишга алоҳида урғу берилган.

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Содиқ Азимов кўчаси, 35-уйда жойлашган Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳудудида Ўзбекистон Бадиий академияси биносини қуриш ишларини ташкил этиш ҳам қарорда кўзда тутилган.

Айни вақтда Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Фанлар академиясининг мамлакатимиз музейлари фондларини мустақиллик йилларида яратилган юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари билан мунтазам бойитиб бориш ва асарлар қийматини ижодий ва моддий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда белгилаш қайд этилган.

Шу билан бирга, қарорга биноан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошида Бадиий экспертлар кенгашини ташкил этиш, мустақиллик йилларида яратилган юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Бадиий экспертлар кенгашининг қарорига асосан сотиб олиниши таъкидланган.

Шунингдек, 2018 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари учун энг кам иш ҳақининг тўрт баробари миқдорида ойлик гонорар тўлаш тизими жорий этилади ва ушбу гонорар маблағлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.

Мухтасар айтганда, мазкур қарор Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини тубдан такомиллаштириш, унинг иш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Ижодкорларни ҳар томонлама моддий ва маънавий рағбатлантириш, истеъдодли ёшларнинг ижодий имкониятларини кенгайтириш, рассомлик ва дизайн санъати соҳасида таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, халқимизнинг тасвирий ва амалий санъат соҳасидаги бадиий меросини асраш ва кейинги авлодларга етказиш, юртдошларимизнинг тасвирий ва амалий санъат соҳасидаги эстетик эҳтиёж ва талабларини қаноатлантиришда бу ҳужжат кенг имкониятлар яратиб беради.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 876-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 06/18/5398/1004-сон, 01.08.2018 й., 06/18/5496/1603-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 22.04.2020 й., 07/20/4688/0475-сон; 27.05.2020 й., 07/20/4730/0670-сон; 30.04.2022 й., 07/22/232/0378-сон)