Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 3 ноябрь,
ПҚ-3376-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3376-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5620-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сонли қарорининг 1-банди куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ахборот-коммуникация технологиялари бош бошқармасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари деб ҳисоблансин:
солиқ тўловчилар, солиққа тортиш объектлари, ҳисобланган ва тўланган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек улар бўйича имтиёзлар тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш;
солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таҳлилнинг автоматлаштирилган илғор усулларини кенг жорий этиш;
солиқ тўловчиларнинг солиқ ва молия ҳисоботлари ҳамда солиқ тўловчилар тўғрисидаги бошқа ахборотларни автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиш;
солиқ маъмуриятчилиги жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида солиққа тортиш масалаларида, жумладан, алоқа каналлари орқали электрон ахборот алмашувини ташкил этиш;
солиқ тўловчиларга реал вақт режимида кенг кўламли интерфаол хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ тўловчиларга бутунлай контактсиз электрон хизмат кўрсатишни, жумладан, давлат интерфаол хизматлари кўрсатувчи Ягона портал орқали таъминлаш;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мавжуд маълумотларни ҳимоя қилиш чораларини кўриш».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2017 й., 07/17/3376/0211-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)