Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фойдали қазилма руда конларини саноат кўламида ўзлаштириш соҳасида илмий-тадқиқот ва лойиҳа-қидирув ишларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 июлдаги ПП-3145-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исломов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 2 ноябрь,
ПҚ-3369-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги ПҚ-3369-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимча
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган Давлат мулки объектлари рўйхатидаги:
128-позицияси чиқариб ташлансин;
қуйидагича мазмундаги 1851 позицияси билан тўлдирилсин:
|
« |
1851 |
«ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ» ДУК |
Тошкент ш. |
». |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2017 й., 07/17/3369/0204-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)