1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.12.00 Давлатнинг молиявий назорати]
[ТСЗ:
1.Молия / Умумий масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт ва таълим муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3231-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва молия вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 24 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
870-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) ва унинг ҳудудий бошқармаларининг мақомини, вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бош бошқарма молиявий ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, бюджет тизими бюджетлари маблағлари мақсадли сарфланишини, молиявий назорат объектлари томонидан бюджет қонунчилигига, шунингдек бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи давлат молиявий назорат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Бюджет кодекси ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бош бошқарманинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига бўйсунади ва ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат молиявий назорати бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) ўз фаолиятида бевосита Бош бошқармага бўйсунадилар ва ҳисобот берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бош бошқарманинг ҳудудий бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва давлат тилида ўз номи ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармаларининг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармаларининг вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотларида бюджет маблағларини бошқариш ва бюджет ҳисобини юритиш бўйича махсус автоматлаштирилган дастурий маҳсулотлар воситасида бюджет ташкилотларининг молиявий фаолиятини доимий мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет қонунчилигига риоя этиш бўйича бюджет ташкилотлари билан тизимли асосда профилактика ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотларида аниқланаётган пул маблағлари ва моддий бойликларни талон-тарож қилиш, камомадларга йўл қўйиш, харажатлар сметаси ва штатлар жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда ижро этиш тартибини бузиш ва бюджет қонунчилигини бошқача тарзда бузиш ҳолатларини чуқур таҳлил қилиш ва уларни содир этиш шарт-шароитларини бартараф қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масофавий назоратни кенг кўламда қўллаш, замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базаси воситасида текшириш объектлари ва мақсадларини аниқлаш йўли билан кам самарали тафтишларни қисқартириш билан бир вақтда бюджет ташкилотларини текшириш самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойдаланишда бюджет қонунчилигига ҳамда бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлардан (қарзлардан), шунингдек инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мақсадли ва бошқа жамғармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бошқа жамғармалар маблағларидан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта тозалаш корхоналарида ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг ҳаққонийлиги устидан давлат назоратини амалга ошириш;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 майдаги 363-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.05.2018 й., 09/18/363/1233-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия инспектори лавозими жорий этилган ташкилотларда акциз солиғини тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши юзасидан назорат ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ўзларига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бюджет ташкилотларида бюджет маблағларини бошқариш ва бюджет ҳисобини юритиш бўйича махсус автоматлаштирилган дастурий маҳсулотлар воситасида бюджет ташкилотларининг молиявий фаолиятини доимий мониторинг қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харажатлар сметасига киритилган бюджетдан ажратиладиган маблағларни ҳаққонийлиги ва уларни амалдаги нормативларга мувофиқлиги юзасидан дастлабки назоратни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича белгиланган разрядларга, лавозим маошлари, устамалар, иш ҳақига қўшимчалар ва бошқа тўловлар миқдорларига риоя этилиши устидан дастлабки назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг белгилаб қўйилган чекланган умумий сонига, ходимларнинг тоифалари ўртасидаги ўзаро нисбат нормативларига, намунавий штат нормативларига риоя этилиши юзасидан дастлабки назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарификация рўйхатларини тузишнинг қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартиби ва нормативларига риоя этилиши юзасидан дастлабки назоратни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бюджет қонунчилигига риоя этиш бўйича бюджет ташкилотлари билан тизимли асосда профилактика ишларини олиб бориш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет тизими бюджетлари харажатларини режалаштириш даврида профилактика ишларини кучайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тарзда бюджет тизими бюджетлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағларининг ҳаракати тўғрисида тегишли манбалардан олинадиган маълумотларни таҳлил қилиш асосида молиявий ҳуқуқбузарликларни содир этилиши хавфи мавжуд бўлган молиявий назорат объектида профилактика ишларини олиб бориш;
(8-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/350/1206-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий молия органлари ва ғазначилик бўлинмаларида бюджет қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш юзасидан профилактика ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бюджет ташкилотларида аниқланаётган пул маблағлари ва моддий бойликларни талон-тарож қилиш, камомадларга йўл қўйиш, харажатлар сметаси ва штатлар жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда ижро этиш тартибини бузиш ва бюджет қонунчилигини бошқача тарзда бузиш ҳолатларини чуқур таҳлил қилиш ва уларни содир этиш шарт-шароитларини бартараф қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий ҳуқуқбузарликлар профилактикасини олиб бориш учун маълумотлар базасини шакллантириш, умумлаштириш ва ҳисобини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет тизими бюджетлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағларидан фойдаланишда масофадан кузатиш тизимини ва камерал назоратни жорий этиш орқали текширишлар самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий назорат ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси шакллари ҳамда усулларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланаётган тизимли ва характерли молиявий ҳуқуқбузарликларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига тегишли таклифлар киритиш;
(8-банд «в» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) масофавий назоратни кенг кўламда қўллаш, замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базаси воситасида текшириш объектлари ва мақсадларини аниқлаш йўли билан кам самарали тафтишларни қисқартириш билан бир вақтда бюджет ташкилотларини текшириш самарадорлигини ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳудуд ёки соҳада аниқланган характерли молиявий ҳуқуқбузарликлар юзасидан республика ҳудудидаги назорат объектларида тизимли текширишларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабабларини ва уларга имкон яратувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича молиявий назорат объектларига тақдимномалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет тизими бюджетлари маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва мақбуллаштириш бўйича таҳлилий ишларни амалга ошириш ҳамда тегишли таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойдаланишда бюджет қонунчилигига ҳамда бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан мақсадли фойдаланилишида бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат инвестиция дастурларини амалга ошириш учун марказлашган манбалардан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўловлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик муассасалари томонидан чет эл валютасидаги маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ссудаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя этилиши юзасидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларининг аввалги тафтишда ёки текширишда аниқланган бузилиши ҳолларини бартараф этиш юзасидан назорат тартибидаги текширишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат назорати ҳужжатларини умумлаштириш, улар юзасидан тегишли ахборотлар ва таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат молиявий назорати натижаларида аниқланган хато-камчиликларни бартараф этиш, мақсадсиз ва ноқонуний харажатларни, пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар камомадини ундириш, назорат объекти айбдор шахсларини жавобгарликка тортиш юзасидан тақдимномалар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбирларини мувофиқлаштириш ва услубий жиҳатдан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш, қонунда кўзда тутилган маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорларни ижро этилишини ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат молиявий назорати натижалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган материаллар ҳаракатини мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлардан (қарзлардан), шунингдек инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унинг кафолати остида жалб қилинган кредитлардан (қарзлардан) ва кредит линияларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳалари учун бюджет тизими бюджетлари ҳамда грант маблағлари ҳисобидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши, лойиҳа-смета ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) давлат мақсадли ва бошқа жамғармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағларидан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мақсадли жамғармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағларидан фойдаланилиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва унинг таркибидаги ташкилотларни сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасидан ажратилган маблағларидан мақсадли фойдаланиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан буюртмачи-ташкилотларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг маблағлари ҳисобидан йўл ва бошқа объектларда бажарилган қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ва эксплуатация (жорий таъмирлаш, сақлаш, қиш мавсумида сақлаш ва кўкаламзорлаштириш) ишлари ҳажмлари ҳисоботларда ва ҳақиқий харажатлар бухгалтерия ҳужжатларида тўғри акс эттирилганлиги, шунингдек хом ашё ва бошқа материалларни амалдаги нормативларга асосан ҳисобдан чиқарилишини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасидан буюртмачи-ташкилотни сақлаш учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мелиоратив дастур доирасида суғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирлари учун ажратилган маблағларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларига мақсадли сарфланиши ҳамда бажарилган ишлар ҳажмларини ҳисоботларда ва ҳақиқий харажатларини бухгалтерия ҳужжатларида тўғри акс эттирилганлиги юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг мелиоратив техникасини сотиб олиш учун ажратилган (узоқ муддатли имтиёзли лизинг, қарз) маблағларидан мақсадли фойдаланишни текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларни тўғри тайинланиши, ҳисобланиши, ўз вақтида молиялаштирилиши ва тўланиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлардаги фуқароларнинг пенсия йиғмажилдларида мавжуд бўлган иш стажини тасдиқловчи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳужжатлар тўғрилиги ва ҳаққонийлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларининг тўғри ва тўлиқ ҳисоблаб чиқарилиши, ўз вақтида тўланиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки ва унинг филиалларида фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ҳамда фоизлар тўғри ҳисоблаб чиқарилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларининг ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда тўлиқ ва ўз вақтида ўтиши ҳамда улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;
(8-банднинг «ж» кичик банди ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/350/1206-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси, Республика мақсадли китоб жамғармаси, «Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш» жамғармаси ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа жамғармалар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан молиявий назоратни амалга ошириш;
(8-банд «ж» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2019 й., 09/19/247/2835-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж1) пахта тозалаш корхоналарида ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг ҳаққонийлиги устидан давлат назоратини амалга оширилишини таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёсини қабул қилиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотларни реализация қилиш жараёнларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали мониторинг қилиш ва профилактика тадбирларини ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган тайёр маҳсулотлар ҳақиқий миқдорини ҳамда ишлаб чиқариш куйиндиларининг тасдиқланган нормативларга мувофиқлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган пахта хом-ашёси ва уни қайта ишлашдан олинган тайёр маҳсулотлар ҳаракати ҳисоби ва ҳисоботлари ҳаққонийлигини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан қабул қилинган пахта хом ашёси учун амалга оширилган якуний ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги юзасидан назорат олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрланган уруғлик чигитларнинг техник талаблар ҳамда навларни жойлаштиришнинг белгиланган топшириқларга мувофиқлиги юзасидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар базасини шакллантириш, умумлаштириш ва ҳисобини юритиш орқали қонун бузилиши ҳолатлари олдини олиш бўйича профилактика ишларини олиб бориш;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 майдаги 363-сонли қарорига асосан «ж1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.05.2018 й., 09/18/363/1233-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шунингдек молиявий назорат объектларининг (давлат молиявий назорати натижалари бўйича эътирозлар) мурожаатларини кўриб чиқиш (ўрганиш ва текшириш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келиб тушган ва кўриб чиқилган (ўрганилган, текширилган) мурожаатларини умумлаштириш, таҳлил қилиш ва уларнинг натижалари бўйича тегишли чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) молия инспектори лавозими жорий этилган корхоналарда акциз солиғини тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши юзасидан назорат ўрнатиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молия инспекторлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати тасдиқланадиган корхоналарда алоҳида маҳсулот турлари бўйича акциз солиғини тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциз солиғи тўланадиган айрим турдаги товарларнинг акциз маркалари билан тўлиқ маркаланиши ва олинган акциз маркалари сонининг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмига мувофиқлигини таққослаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциз солиғи солинадиган айрим турдаги маҳсулотларни сотилиши бўйича белгиланган тартибларга амал қилиниши юзасидан назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда акциз маркаларининг ҳақиқатда мавжудлигини хатлаш, шикастланган акциз маркаларини йўқотишга топширишдан олдин уларни сонини бухгалтерия ҳисоботларига мувофиқлигини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақи олдиндан тўланмаган маҳсулотни истеъмолчига юклаб жўнатилиши, акциз солиғи бўйича ҳисобот бузиб кўрсатилиши, акциз солиғи ҳисобланиши ва тўланиши ҳамда акциз маркалари билан маркалаш тартибини бузилиши, ўсимлик ёғи корхоналарида тайёр маҳсулот чиқишининг белгиланган нормативлари бажарилмаслиги ҳоллари тўғрисида тегишли чора-тадбирлар кўриш учун ваколатли органларни тезкор хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ўзларига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, банклардан, ғазначилик бўлинмаларидан, шунингдек бошқа ташкилотлардан давлат молиявий назоратини амалга ошириш юзасидан зарур бўлган маълумотларни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат объектларининг электрон маълумотлар базаси ва ахборот ресурсларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа давлат молиявий назорат органлари, вазирлик ва идораларнинг ички аудит ва молиявий назорат хизматлари билан ахборот алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғазначилик бўлинмаларидан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларидан бюджет тизими бюджетлари, Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа жамғармалар маблағларининг ҳаракати тўғрисида маълумотлар сўраш ва олиш;
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 350-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/350/1206-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёзма сўров асосида давлат молиявий назорати соҳасида Бош бошқармага юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган банк ва тижорат сирини ташкил этувчи бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ҳақидаги маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки филиалларидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига келиб тушган пенсия бадаллари тўғрисида маълумотларни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидлари бўйича савдоларни ўтказувчи ташкилот ва муассасаларнинг махсус ахборот порталидан (ёпиқ қисмидан) фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат молиявий назоратини амалга оширишда махсус касбий билимларни талаб этадиган масалаларни кўриб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини эксперт сифатида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат объектининг мансабдор ва бошқа масъул шахслардан молиявий назорат тадбири жараёнида пайдо бўладиган масалалар бўйича тушунтиришлар беришни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат объекти мансабдор ва бошқа масъул шахсларининг тушунтиришлар бериш ва назорат тадбири натижалари бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатларни имзолашдан бош тортганликлари тўғрисидаги далолатномани тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, касса ва касса бинолари, омборлар, архивлар ва бошқа биноларни муҳрлаш, қалбакилаштириш, сохталаштириш ва бошқа суистеъмолликлар аломатлари аниқланган тақдирда эса назорат объекти тегишли ҳужжатларини олиб қўйиш, шунингдек назорат объекти мансабдор шахсларидан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларни хатловдан ўтказилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат молиявий назоратини амалга ошириш жараёнида аниқланган хато камчиликларни бартараф этиш, мақсадсиз ва ноқонуний харажатларни, пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар камомадини ундириш, пахта хом-ашёси ва унинг маҳсулотлари миқдорини аниқланган камомадга асосан ҳисоботлардан чиқариб ташлаш ҳамда назорат объекти айбдор шахсларини жавобгарликка тортиш юзасидан мажбурий тусга эга тақдимномалар киритиш.
(9-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 майдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.05.2018 й., 09/18/363/1233-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни сифатли бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат молиявий назорати натижаларига доир ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг ишончлилиги, холислиги ва тўлиқлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларининг ҳамда назорат объектларининг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бошқармалар томонидан аниқланган характерли ҳуқуқбузарликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош бошқармани хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бош бошқармага Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бош бошқарма ходимлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари Бош бошқарма бошлиғининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бошқармалар бошлиғи ўринбосарлари — бўлим бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, сектор мудирлари, бош мутахассислар, бош назоратчи-тафтишчилар, етакчи назоратчи-тафтишчилар ва назоратчи-тафтишчилар, бош молия инспекторлари, молия инспекторлари ҳудудий бошқармалари бошлиғи тавсияномасига кўра, Бош бошқарма бошлиғи таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бошқармалар бош бухгалтери, ходимлар ва махсус ишлар бўйича мутахассиси, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича инспектори, бош юрисконсульти, шунингдек техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар белгиланган тартибда ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 майдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.05.2018 й., 09/18/363/1233-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бош бошқарма бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқарма фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига Бош бошқармага Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш ва бошқа ишга ўтказиш, ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жазолар қўллаш бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига Бош бошқарманинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларини рағбатлантириш ва интизомий жазолар қўллаш бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқарманинг ҳудудий бошқармалари фаолияти устидан ташкилий ва услубий раҳбарликни ҳамда назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқарма бошлиғи унга юклатилган вазифа ва функцияларни бажарилиши юзасидан шахсан жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг функционал вазифалари қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси молия вазири томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига Бош бошқарманинг ҳудудий бошқармалари бошлиғи ўринбосарлари — бўлим бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, сектор мудирлари, бош мутахассислар, бош назоратчи-тафтишчилар, етакчи назоратчи-тафтишчилар ва назоратчи-тафтишчилар, бош молия инспекторлари ва молия инспекторларини ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш ва ишдан ишга ўтказиш бўйича таклифлар киритади;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 майдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.05.2018 й., 09/18/363/1233-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ Бош бошқарманинг ҳудудий бошқармалари ходимларини рағбатлантириш ва уларга интизомий жазолар қўллаш ҳамда хизмат сафарларига юбориш тўғрисида буйруқлар чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хатлар ва хизмат гувоҳномалари, шунингдек молиявий назоратни ўтказиш ҳуқуқини берувчи бир марталик гувоҳномалар ва буйруқларни имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарма ишларини ташкил этиш ва бошқариш, ўзининг ваколати доирасида бошқарма ходимларига бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 майдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.05.2018 й., 09/18/363/1233-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ўз ишларини тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси молия вазири ва Бош бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланадиган йиллик назорат режаси асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда режадан ташқари молиявий назоратни амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати тасдиқланган корхоналарда (этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар бундан мустасно) молия инспекторлари лавозими жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарга молия инспектори лавозими этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар чиқаришга лицензия берилишига қараб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Бош бошқарманинг ҳудудий бошқармалари тавсияномасига мувофиқ жорий этилади, лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганда ёхуд бекор қилинганда ушбу лавозим тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош молия инспекторлари ва молия инспекторлари Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари таркибида фаолият юритади, улар билан меҳнат шартномаси бир йил муддатга тузилади. Шартнома муддати тугаши билан меҳнат шартномаси қонун ҳужжатларига мувофиқ янги муддатга қайта тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари (молиявий назорат функцияси юклатилмаган ходимлар ҳамда молия инспекторлари бундан мустасно) аттестацияси ҳар 3 йилда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг иш ҳақи ва уларни моддий рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари моддий-техника таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Ўзбекистон Республикаси молия тизими ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ривожлантириш жамғармаси ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига тасдиқланган харажатлар сметасида иқтисод бўлган иш ҳақи фонди доирасида соғлиқ учун хавфлилик белгиланган назорат объектларида ўтказилган назорат тадбирлари даврига Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига уларнинг лавозим маошига назорат объектининг молия-иқтисод ходимларига белгиланган миқдорда қўшимча тўловлар тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига уларнинг ўз фаолиятида хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббускорлик билан бажарганлиги ҳамда ишдаги юксак ютуқлари учун бир йўла тўланадиган мукофот тўловлари Ўзбекистон Республикаси молия тизими ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Молиявий назорат объектларининг мансабдор шахслари Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия инспекторлари лавозимлари жорий этиладиган корхоналар томонидан молия инспекторлари фаолиятини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Бош бошқарма ва унинг ҳудудий бошқармаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ кўрсатма ва тақдимномаларини бажармаслик, маълумот тақдим этмаслик ёхуд била туриб нотўғри маълумотларни тақдим этиш, ҳамда уларга ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш тақиқланади ва қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетга акциз солиғи тушишини назорат қилувчи молия инспекторлари лавозимларини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 26 ноябрдаги 418-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 23 декабрдаги 532-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзпахтаёғ» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ нинг таркибига кирувчи иловага мувофиқ айрим корхоналарда ҳамда этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган корхоналарда (узум ва меваларни дастлабки қайта ишловчи корхоналардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими жорий этилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 870-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 майдаги 225-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 38-модда) 9-банди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2015 йил 30 июндаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 6-сон, 52-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармони) 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 110-модда) иловасининг 1 ва 20-бандлари.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 09/17/870/0175-сон, 14.05.2018 й., 09/18/350/1206-сон, 18.05.2018 й., 09/18/363/1233-сон; 26.03.2019 й., 09/19/247/2835-сон, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)