24.10.2017 йилдаги 867-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 — 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, республика аҳолисига ихтисослаштирилган нейрохирургия ёрдами кўрсатишни янада ривожлантириш ва яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

Сумма

Молиялаш-тириш манбаи

Масъул бажарувчилар

Амалга ошириш механизми

I. Республика нейрохирургия хизматининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

1

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нейрохирургия ёрдами кўрсатиш тизимида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, нейрохирургия ёрдами кўрсатишнинг турли даражаларида барча таркибий бўлинмаларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш..

2018 йил

I чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг нейрохирургия ёрдами кўрсатишнинг барча босқичларида аҳолига бундай ёрдам кўрсатувчи давлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи буйруғи.

2

Нейрохирургия соҳасида даволаш-диагностика хизматлари кўрсатишнинг замонавий илмий асосланган усуллари ва технологияларини ҳисобга олган ҳолда нейрохирургик касалликларга чалинган беморлар диагностикаси ва уларни даволашнинг стандартларини тасдиқлаш.

2018 йил

II чорак

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика ихтисослаш-тирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг нейрохирургик касалликлар диагностикаси ва уларни даволаш стандартларини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи, шунингдек, нейрохирургик касалликларни барвақт аниқлаш бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари учун клиник протоколлар.

Аҳолига нейрохирургия ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш, беморлар ҳаёти сифатини яхшилаш.

3

Нейрохирургик касалликлар диагностикаси ва уларни даволашнинг янги замонавий юқори технологик усулларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда нейрохирургия хизмати тиббиёт ташкилотлари учун янги штат нормативларини тасдиқлаш.

2018 йил

II чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Нейрохирургик касалликларга чалинган беморлар диагностикаси ва шу жумладан, юқори технологик ускуналардан фойдаланган ҳолда уларни даволашнинг замонавий усулларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда янги штат нормативларини тасдиқлаш.

4

Нейрохирургик касалликларга чалинган ва уларнинг асоратини бошдан кечираётган беморларнинг ягона электрон базасини яратиш.

2018-2019
йиллар

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлан-тириш вазирлиги

Даволаш ва динамик кузатишга эҳтиёж сезувчи аниқланган нейрохирургик патологияли беморларнинг ягона электрон базасини ишлаб чиқиш.

II. Нейрохирургия хизмати давлат тиббиёт ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

5

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази биносининг қурилиши битказилмаган блокини реконструкция қилиш, кейинчалик унда поликлиника-диагностика бўлимини жойлаштириш.

2017-2018
йиллар

2017 йил

2018 йил

5,2 млрд сўм

шу жумладан:

3,0 млрд сўм

2,2 млрд сўм

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг моддий-техника базасини босқичма-босқич мустаҳкамлаш ва янгилаш.

Нейрохирургик касалликларга чалинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш шарт-шартларини яхшилаш ва сифатини ошириш.

6

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг буғ қозонини қуриш, унда янги иситиш ускунасини ўрнатиш.

2018 йил

2,0 млрд сўм

Жамғарма маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

«Давархитектқурилиш» қўмитаси

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. Иситиш ускунасини харид қилиш ва ўрнатиш.

Нейрохирургик касалликларга чалинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш шартларини яхшилаш ва сифатини ошириш.

7

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказини, тиббиёт олий таълим муассасалари клиникаларини ва кўп тармоқли тиббиёт марказларининг нейрохирургия бўлимларини, шу жумладан, болалар бўлимларини замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозлаш.

2019 — 2022 йиллар

2019 йил

2020 йил

2021 йил

2022 йил

28,0 млн
АҚШ доллари

шу жумладан:

3,0 млн
АҚШ доллари

5,0 млн
АҚШ доллари

10,0 млн
АҚШ доллари

10,0 млн
АҚШ доллари

Халқаро ташкилотлар ва молия институтлари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва

Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Замонавий юқори технологик даволаш-диагностика ускуналаридан фойдаланган ҳолда нейрохирургик касалликларга чалинган беморлар диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш. Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифати ва ҳажмларини ошириш.

8

Аҳолига нейрохиругия ёрдами кўрсатувчи давлат тиббиёт ташкилотларини нейрохирургик касалликларга чалинган беморларни операция қилиш ва даволашда фойдаланиладиган тиббий буюмлар билан таъминлаш.

2017 — 2021 йиллар

15 млн
АҚШ доллари

Жамғарма маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳолига нейрохиругия ёрдами кўрсатувчи давлат тиббиёт ташкилотлари орасида тиббий буюмларни тақсимлаш бўйича буйруғи. Тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжни 11 фоиздан 90 фоизгача кўпайтириш.

Даволашнинг барча босқичларида нейрохирургик касалликларга чалинган беморларни даволаш самарадорлиги ва сифатини ошириш. Беморларнинг ҳаёти сифатини яхшилаш ва узоқ умр кўришишига эришиш.

III. Кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, етакчи халқаро тиббиёт марказлари билан кенг ҳамкорлик қилиш

9

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида нейрохирургия ва нейрохирурглар учун малака ошириш курслари бўйича клиник ординатура ташкил этиш йўли билан нейрохирургия хизматининг кадрлар салоҳиятини (ҳар йили 114 нафар врач) янада мустаҳкамлаш, шунингдек, хирург ихтисослигидаги врачларни нейрохирург врачлар этиб қайта тайёрлаш.

2017 — 2021 йиллар

526,7
млн сўм

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти,

Республика ихтисослаш-тирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

Нейрохирургларнинг малакасини ошириш ва хирург ихтисослиги врачларини нейрохирург врачлар этиб қайта тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. Нейрохирургия мутахассислиги бўйича клиник ординатуранинг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

10

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳамда улар филиаллари врачларининг хорижий мамлакатларнинг етакчи клиникаларида «нейрохирургия» ва «интервенцион нейрорадиология» мутахассисликлари бўйича қисқа муддатли ва узоқ муддатли малака ошириш курсларидан ўтиши.

2017 — 2021 йиллар

80,0 минг
АҚШ доллари

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти,

Республика ихтисослаш-тирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

Етакчи хорижий клиникалар ва марказлар билан тузилган шартномалар ва битимлар бўйича мутахассисларни уларга юбориш.

Нейрохирургия хизматини ташкил этиш, нейрохирургик касалликларга чалинган беморлар диагностикаси ва уларни даволашнинг янги усулларини жорий этиш масалаларида халқаро тажрибани ўрганиш.

11

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (ҳар йили 40 нафар тиббиёт ҳамшираси, нейрохирургия бўлимларининг 5 нафар лаборанти) ва республика ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш маркази негизида ҳар йили нейрохирургия бўлимлари тиббиёт ҳамширалари ва лаборантларининг малакасини ошириш.

2017 — 2021 йиллар

160,9млн сўм

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика ихтисослаш-тирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази,

Республика ўрта тиббиёт ходимлари малакасин ошириш маркази.

Таълимнинг модуль тамойилига асосланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

Нейрохирургия бўлимлари учун юқори малакали тиббиёт ҳамширалари ва лаборантлар тайёрлаш.

12

Аҳолига амалий тиббий ёрдам кўрсатган ҳолда Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассисларининг республика минтақаларида нейрохирургик касалликларга чалинган беморлар диагностикаси ва уларни даволашнинг янги усулларини жорий этиш бўйича нейрохирург врачлар учун маҳорат дарсларини ташкил этиш.

2017 — 2021 йиллар

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика ихтисослаш-тирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва

Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Маҳорат дарслари дастурларини ишлаб чиқиш ва янгиларини тасдиқлаш.

Минтақавий даражада нейрохирургик касалликлар профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усуллари бўйича нейрохирург врачларнинг билимларини ва малакасини ҳамда амалий кўникмаларини ошириш.

13

Етакчи хорижий тиббиёт марказлари ва клиникалари билан шерикликни мустаҳкамлаш йўли билан илмий ишланмаларнинг замонавий жаҳон тажрибасини маҳаллий нейрохирургия амалиётига жорий этиш. Хорижий мамлакатларнинг етакчи нейрохирургия клиникалари мутахассислари иштирокида нейрохирургия бўйича илмий конференциялар, тренинглар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш ва ўтказиш.

2017 —2021 йиллар

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика ихтисослаш-тирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази,

Ўзбекистон нейрохирург врачлар ассоциацияси

Етакчи хорижий институтлар ва клиникалар билан шартномалар тузиш.

Жаҳон тажрибасидан фойдаланган ҳолда нейрохирургик касалликлар диагностикаси ва уларни даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш.

IV. Нейрохирургик касалликларга чалинган беморлар профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволаш сифатини ошириш

14

Режали нейрохирургия ёрдами кўрсатишнинг 3-даражали тизимини ташкил этиш, операция қилишнинг мураккаблигига қараб мижозларни ушбу даражалар ўртасида қайта тақсимлаш.

2017 — 2021 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи.

Тиббиёт ташкилотларининг моддий-техника базасидан оқилона фойдаланиш ва малакали нейрохирургия ёрдами олишнинг барча босқичларида аҳолининг улардан фойдаланишини яхшилаш имконини берувчи даражали тизимни жорий этиш.

15

Республиканинг давлат тиббиёт ташкилотларида нейрохирургик касалликларни барвақт аниқлаш скринингини жорий этиш.

2019 —2021 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва

Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Скрининг тизимини оптималлаштириш ва нейрохирургик касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини врачлари учун мавзули семинарлар ўтказиш. Юқори малакали тиббий ёрдам берган ҳолда касаллик ривожланишининг илк босқичларида республика аҳолиси орасида нейрохирургик касалликларга чалиниш хавфи бўлган гуруҳни аниқлаш.

16

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм, Тошкент, Навоий ва Наманган вилоятларининг вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида нейрохирургия бўлимларини (15 ўринли) ташкил этиш.

2018 — 2021 йиллар

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Жиззах,

Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм, Тошкент, Навоий ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари

Болаларнинг малакали нейрохирургия ёрдамидан фойдаланишини яхшилаш.

17

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида асаб тизимининг юрак-қон томир патологияси бўлимини ташкил этиш йўли билан инсультлар профилактикаси, барвақт ташхис қўйиш ва даволашни такомиллаштириш.

2018 йил

Бажарувчининг маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика ихтисослаш-тирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

Бош мия томир патологияси билан оғриган мижозлар диагностикасини оптималлаштириш, даволашни яхшилаш. Аҳолига нейрохирургия ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш, мижозлар ҳаёти сифатини яхшилаш.

18

Амбулаторияда даволанадиган нейрохирургик касалликларга чалинган беморларнинг врач қабулига ёзилишининг электрон тизимини яратиш.

2018-2019 йиллар

Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Беморларнинг врач қабулига ёзилишининг ягона электрон тизимини яратиш йўли билан нейрохирургик касалликларга чалинган беморларга маслаҳат беришни оптималлаштириш.

19

Қорақалпоғистон, Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг кўп тармоқли тиббиёт марказларида бош миянинг томир касалликларига чалинган беморларни даволашнинг эндоваскуляр усулларини жорий этиш.

2019 — 2021 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика ихтисослаш-тирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

Бош мия томир патологияси билан оғриган мижозлар диагностикасини, даволашни оптималлаштиришни яхшилаш.

20

Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмасида туманлараро нейрохирургия бўлимини ташкил этиш.

2018 йил

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молиявазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

Республиканинг чекка туманларида малакали нейрохирургия ёрдамидан фойдаланишни ошириш.

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)