Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сонли қарорига мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчкоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 23 октябрь,
ПФ-5214-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПФ-5214-сонли Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июлдаги ПҚ-5111-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармони 1-иловасининг 20-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик тадбиркорликни ривожлантириш Кафолат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 10 февралдаги ПҚ-2768-сонли қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сонли қарорининг 11 — 13-бандлари.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.10.2017 й., 06/17/5214/0174; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)