23.10.2017 йилдаги 864-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларига фақат «ягона дарча» тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон Фармонининг ижросини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорига биноан Тадбиркорлик субъектларига фақат «ягона дарча» тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ қўшимча киритилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларига фақат «ягона дарча» тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини бериш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ходимларини ва тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ходимларини электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини бериш тартиботларига тизимли равишда ўқитишни таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали олиш электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатларини бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкаларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларининг паспортини унда кўрсатилган маълумотларнинг долзарблигини доимий равишда таъминлаган ҳолда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Р. Парпиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 23 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
864-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги 864-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларига фақат «ягона дарча» тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига киритилаётган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚЎШИМЧА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларига фақат «ягона дарча» тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 17-позиция қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

17.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзолар сертификатини бериш

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази

».

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 09/17/864/0160)