Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 23.10.2017 йилдаги 862-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл-патрул хизмати стационар постларини босқичма-босқич қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарорига мувофиқ ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг йўл-патрул хизмати стационар постларида тегишли шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг йўл-патрул хизмати стационар постларини босқичма-босқич қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш тадбирлари дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги 377-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.05.2018 й., 09/18/377/1258-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг йўл-патрул хизмати стационар постларини (кейинги ўринларда ЙПХ деб аталади) босқичма-босқич қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари — буюртмачилар этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош лойиҳалаштириш ва пудратчи ташкилотлар — белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари модернизация қилинган ЙПХ постлари, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ягона марказлаштирилган ахборот тизимини ташкил этиш ҳисобга олинган ҳолда, ЙПХ стационар постлари қулай жойлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, шунингдек ЙПХ стационар постларининг тасдиқланган намунавий схемаларга қатъий мувофиқ равишда қурилиши ва реконструкция қилиниши юзасидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва оптик алоқа линияларини ўтказиш учун зарур рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари ташкил этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда трассаларни топографик суратга олиш ишларини ҳамда ташқи муҳандислик коммуникацияларини қуриш учун белгиланган тартибда ер участкалари берилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомаларига биноан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш доирасида оптик алоқа линиялари ўтказиш ишларини бажариш учун пудратчи ташкилотларни белгиланган тартибда аниқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар узатиш хизматлари кўрсатсин ва замонавий телекоммуникация тармоқларини барпо этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар йили тасдиқланадиган маблағлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияларининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 2018 йилдан бошлаб, ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш доирасида объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция ҳамда модернизация қилиш учун капитал маблағлар лимитларини назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 23 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
862-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 09/17/862/0158-сон, 22.05.2018 й., 09/18/377/1258-сон)