Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 июндаги 387-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/387/0585-сон)
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сурункали буйрак ва жигар ҳамда қон ҳосил қилиш тизими касалликларининг терминал босқичидаги беморларни юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан таъминлаш, шунингдек, республикада трансплантация жарроҳлик амалиётларини кенг жорий этишни ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 июндаги 387-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/387/0585-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 июндаги 387-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/387/0585-сон)
2. Вақтинчалик низомнинг амал қилиш вақти — «Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг кучга кириш кунигача деб белгилансин.
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2017 йил 31 декабргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига «Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин, унда жумладан трансплантация хизматини ривожлантиришнинг юридик механизмлари таъминланиши юзасидан қатъий назорат белгиланишини ҳамда трансплантациядан кейинги даврда беморларнинг доимий диспансер кузатуви амалга оширилишини назарда тутсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 23 октябрь,
859-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги 859-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартиби тўғрисида
вақтинчалик низом
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 июндаги 387-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/387/0585-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Вақтинчалик низом тирик донордан буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартибини, трансплантацияни бажаришга кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни, донор ва реципиентнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 июндаги 387-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/387/0585-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш реципиентга ўзининг жабрланган ва ҳаёт учун муҳим фаолиятини бажаролмасдан, унинг соғлиғига қайтариб бўлмайдиган асоратларга олиб келадиган буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ўрнига тирик қариндош донордан соғлом буйрак ва (ёки) жигар бўлагини кўчириб ўтказиш мақсадида бажариладиган жарроҳлик амалиётдир.
Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш — бу инсон саломатлигининг қайтариб бўлмас бузилишларига олиб келувчи ва қон ҳосил қилиш вазифаларини амалга ошира олмайдиган шикастланган ҳужайралар ўрнига реципиентга ўзининг соғлом суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини ёки тирик донорнинг суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш мақсадида амалга ошириладиган жарроҳлик амалиёти ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 июндаги 387-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/387/0585-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш учун ўзаро биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражада қариндош бўлган шахслар тирик қариндош донорлар мумкин, бунда:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 июндаги 387-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/387/0585-сон)
болалар ота-онасига нисбатан биринчи даражадаги;
невара бобоси ва бувисига нисбатан, шунингдек, туғишган ака-ука ва опа-сингиллар — иккинчи даражадаги;
эвара катта бобоси ва катта бувисига нисбатан, шунингдек, тоға ва амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан — учинчи даражадаги;
тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар — тўртинчи даражадаги қариндош ҳисобланади.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилган никоҳ асосида камида уч йил биргаликда яшаган эр-хотинлар ва уларнинг юқорида кўрсатиб ўтилган барча қариндошлари, шунингдек, ўгай ака-ука ва опа-сингиллар ҳамда уч йил муддат олдин қонунчиликда белгиланган тартиб асосида фарзандликка олинган болалар (фарзандликка олувчи ота-оналари билан ўзаро) тирик қариндош донорлар бўлиши мумкин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 декабрдаги 1035-сонли қарорига асосан биринчи — олтинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 09/19/1035/4226-сон)
Ушбу Вақтинчалик низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
тирик донор (кейинги ўринларда донор деб аталади) — реципиентга ўз хоҳиши билан аъзоси, тўқимаси ва (ёки) ҳужайраларини бераётган одам;
реципиент — инсон аъзоси, тўқимаси ва (ёки) ҳужайралари трансплантация қилинаётган одам.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш учун реципиентнинг қариндошлари ҳамда у билан қариндошлик алоқалари бўлмаган шахслар ҳам тирик донорлар бўлиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 июндаги 387-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/387/0585-сон)
4. Донор ва реципиент орасидаги яқин қариндошлик алоқаларини исботловчи ҳужжатларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, паспорт, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, шунингдек қариндошлик ришталарини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар киради.
Яқин қариндошлик алоқаларини исботловчи ҳужжатлар, шунингдек уларнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи исботлар ҳақидаги мажбуриятлар донор ва реципиент зиммасига юкланади.
5. Ун саккиз ёшга тўлмаган, белгиланган ҳолатда ўзини ўзи бошқаролмайдиган деб топилган, озодликдан маҳрум қилинган, I ва II гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар, наркомания, сурункали алкоголизм ва токсикоманиядан азоб чекаётган шахслардан трансплантация мақсадида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини олишга йўл қўйилмайди.
6. Трансплантация фақат қуйидаги давлат тиббиёт ташкилотларида амалга оширилади:
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган илмий-амалий жарроҳлик тиббиёт маркази;
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази;
У. Халмуратов номидаги республика кўп тармоқли тиббиёт маркази (Қорақалпоғистон Республикаси);
Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази;
Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази;
Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази;
Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази;
Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 декабрдаги 1035-сонли қарорига асосан тўртинчи — ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 09/19/1035/4226-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш фақат Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида амалга оширилади.
62. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида буйрак ёки жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш амалиётини ўтказиш учун реципиентни (донор билан) шифохонага ётқизиш ва тиббий ёрдамни ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.
(61 ва 62-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 июндаги 387-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/387/0585-сон)
2-боб. Трансплантацияга нисбатан кўрсатма ва қарши кўрсатмалар
7. Қуйидагилар буйрак трансплантацияси бўйича кўрсатмалар ҳисобланади:
сурункали гломерулонефрит, терминал босқичдаги сурункали буйрак етишмовчилиги;
ремиссия фазасидаги сурункали пиелонефрит, терминал босқичдаги сурункали буйрак етишмовчилиги;
буйраклар поликистози, терминал босқичдаги сурункали буйрак етишмовчилиги;
реноприв ҳолат.
8. Қуйидагилар жигар бўлаги трансплантацияси бўйича кўрсатмалар ҳисобланади:
жигарнинг терминал босқичдаги сурункали диффуз касалликлари;
гепатоцитлар ривожланиши туғма дефектлари фонида метаболизмнинг бузилиши;
ўткир жигар етишмовчилиги;
резекция қилинмайдиган манбали жигар касалликлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
81. Қуйидагилар гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш бўйича кўрсатмалар ҳисобланади:
ўткир лимфобласт лейкоз ва унинг шакллари, ўткир миелобласт лейкоз ва унинг шакллари;
миелом касаллиги, сурункали миелолейкоз, сурункали лимфолейкоз, миелодиспластик синдром;
апластик анемия, бирламчи туғма иммунодефицит, аутоиммун тизимли касалликларни айрим турлари, лимфомалар, талассемиянинг оғир турлари.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 июндаги 387-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/387/0585-сон)
9. Қуйидагилар буйрак трансплантациясига нисбатан қарши кўрсатмалар ҳисобланади:
турли хил локализациялардаги клиник аҳамиятга эга сурункали ва ўткир юқумли хасталиклар, шу жумладан туберкулёз, ВИЧ ва бошқалар;
ошқозон-ичак трактининг ярали жароҳатланиши;
реципиентлар қон зардобида илгаридан мавжуд бўлган лимфотоксикантли таналарнинг 30 фоиздан ортиқ бўлиши;
сурункали юрак етишмовчилиги, Пб, III босқичлари;
жигар циррози, фаол давридаги гепатит;
юрак, бош мия ва оёқлар қон томирларининг хасталаниши билан кечувчи тарқоқ атеросклероз;
оғир неврологик хасталиклар (инсульт ва бошқалар);
психик хасталиклар;
хатарли янги ўсмалар;
даволанишга таъсирчанлиги бўлмаган буйрак ва пешоб чиқариш йўлларининг сурункали инфекцияси.
10. Қуйидагилар жигар бўлаги трансплантациясига қарши кўрсатмалар ҳисобланади:
ҳаёт учун муҳим органлар фаолияти, шу жумладан марказий нерв системаси фаолиятининг коррекция қилинмайдиган бузилишлари;
жигардан ташқаридаги инфекцион жараён, шу жумладан туберкулёз, ОИТС ёки бошқа хил даволаб бўлмайдиган системали ёки манбали инфекцион ҳолатлар;
жигардан ташқари онкологик касалликлар;
жигарнинг коррекция қилинмайдиган ва ҳаёт билан номутаносиб бўлган туғма қўшимча касалликларнинг мавжудлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
101. Қуйидагилар гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилишга қарши кўрсатмалар ҳисобланади:
руҳий бузилишлар;
фаол инфекция;
қандли диабет декомпенсацияси;
ҳомиладорлик;
асосий касалликни инкурабел рецидиви;
донор ва реципиентнинг номувофиқлиги;
беморни химиорезистентлиги.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 июндаги 387-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/387/0585-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 декабрдаги 1035-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 09/19/1035/4226-сон)
3-боб. Трансплантацияни бажариш тартиби
12. Трансплантацияни амалга оширувчи давлат тиббиёт ташкилоти раҳбарининг трансплантацияга тайёрлаш жараёнидаги мажбуриятлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
донордан оператив усул билан унинг бир буйраги ва (ёки) жигар бўлагини ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини олиш донорнинг соғлиғига таъсир қилиб, ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг юзага келиши ҳақида уни огоҳлантириш;
донордан оператив усул билан унинг бир буйраги ва (ёки) жигар бўлагини ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини олишга ундан онгли равишда ва эркин ҳолатда ёзма шаклдаги розилигини олиш;
(12-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 июндаги 387-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/387/0585-сон)
донорнинг трансплантацияни бажариш мумкин эканлигини тасдиқловчи тўлақонли тиббий кўрикдан ўтказилиши ва трансплантация бўйича мутахассисларнинг хулосасини олишини таъминлаш.
13. Донор ва реципиентнинг тиббий кўрикдан, клиник, биохимиявий, шунингдек инструментал текширувлардан ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
14. Трансплантацияни амалга оширишнинг зарурлиги ҳақидаги сўнгги қарор донор ва реципиентнинг барча ҳужжатлари ва тиббий текшириш натижалари асосида махсус комиссия томонидан қабул қилинади. Комиссиянинг таркиби ва иш регламенти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
15. Трансплантация бажарилгандан сўнг давлат тиббиёт ташкилоти донор ва реципиентни қуйидагилар билан таъминлаши керак:
профилактик диспансер кўриги — камида уч йил давомида;
амбулатория назоратида бўлган беморларни қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли дори воситалари билан таъминлаш.
4-боб. Якунловчи қоида
16. Ушбу Вақтинчалик низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беришади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 09/17/859/0156; 26.12.2019 й., 09/19/1035/4226-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 09/21/387/0585-сон; 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)