Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2831-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 20 октябрь,
ПҚ-3343-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3343-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритиладиган
ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Ангрен» эркин индустриал зонаси ҳудудида резинотехника буюмлари заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2269-сонли қарори иловасида «Холмўминов С.А. — «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти директори» сўзлари «лавозими бўйича — «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти директори» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Навоийазот» АЖ негизида поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплекси қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 16 декабрдаги ПҚ-2272-сонли қарори иловасида «Холмўминов С.А. — «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти директори» сўзлари «лавозими бўйича — «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти директори» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Навоийазот» АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 21 июлдаги ПҚ-2377-сонли қарорининг 2-иловасида «Холмўминов С.А. — «Ўзоғирнефтгазкимё-лойиҳа» институти директори» сўзлари «лавозими бўйича — «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти директори» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Навоийазот» АЖда азот кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил қилиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 15 апрелдаги ПҚ-2521-сонли қарори 2-иловасида «Холмўминов С.А. — «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти директори» сўзлари «лавозими бўйича — «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти директори» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Шўртангазкимё» комплексининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 20 июндаги ПҚ-2551-сонли қарори 2-иловасида «Холмўминов С.А. — «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти директори» сўзлари «лавозими бўйича — «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти директори» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.10.2017 й., 07/17/3343/0151)