08.05.2001 йилдаги 207-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 26.07.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасаларининг, халқаро ташкилотлар ваколатхоналарининг ҳамда улар ходимларининг Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасаларининг, халқаро ташкилотлар ваколатхоналарининг ва улар ходимларининг фаолиятини тартибга солиш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини ва уларнинг ходимларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ўзларининг идоравий норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 апрелдаги 146-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбоши ва 1995 йил ноябрдаги 436-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Комилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 8 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
207-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 8 майдаги 207-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1 Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхонаси (элчихонаси ва миссия) га (кейинги ўринларда «дипломатик ваколатхона» деб аталади), хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасаси (бош консуллиги, вице-консуллиги ёки консуллик агентлиги) га (кейинги ўринларда «консуллик муассасаси» деб аталади) хорижий давлатнинг органлари сифатида, дипломатик ваколатхоналар ходимларга ва консуллик муассасалари ходимларига уларнинг функцияларини амалга оширишлари учун ушбу Низомда назарда тутилган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқлари берилади, улар дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясига ҳамда консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена конвенциясига, халқаро урф-одатларга, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Низомда назарда тутилган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқлари бериладиган дипломатик ваколатхоналар ходимлари ва консуллик муассасалари ходимлари Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва қоидаларини, унинг халқи маданияти, анъаналари ва урф-одатларини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Низомдагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Низомда назарда тутилган қоидалар ўзаро дўстлик принципидан келиб чиққан ҳолда, алоҳида хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига, шунингдек уларнинг ходимларига нисбатан қўлланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. Ушбу Низом мақсадлари учун фойдаланиладиган атамалар уларнинг дипломатик ваколатхоналар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенцияси ва консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена конвенцияси билан белгиланадиган маъноларига мувофиқ ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Дипломатик ваколатхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1.Дипломатик ваколатхоналар республика давлат органлари ва муассасалари билан расмий муносабатларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали ўрнатадилар ва амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Дипломатик ваколатхонанинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) элчилар, нунцийлар, вакиллар, интернунцийлар даражасидаги бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ишончли вакиллар даражасидаги бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик ваколатхоналар бошлиқларининг қайси классга мансублиги тегишли давлатлар ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Дипломатик ваколатхона бошлиғи ёки дипломатик персоналнинг исталган аъзоси аккредитация қилинувчи давлат томонидан бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматини олдиндан хабардор қилган ҳолда бошқа давлатда ёки давлатларда аккредитация қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4.Дипломатик ваколатхона Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) дипломатик ваколатхона ходимларининг тайинланганлиги, уларнинг келиши ва кетиши ёки уларнинг дипломатик ваколатхонадаги фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) дипломатик ваколатхона ходими оиласига мансуб шахснинг келиши ва узил-кесил кетиши тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) дипломатик ваколатхона ходимлари уй хизматчиларнинг келиши ва узил-кесил кетиши тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистонда яшовчи шахслар дипломатик ваколатхона ходимлари ёки имтиёзларга ва дахлсизлик ҳуқуқларига эга бўлган уй хизматчилари сифатида ёлланганлиги ва ишдан бўшатилганлиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) дипломатик ваколатхонани ва ваколатхона бошлиғи қароргоҳини жойлаштириш учун кўчмас мулкни сотиб олиш ёки ижарага олиш нияти тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ваколатхона дипломатик ходимларининг яшаш жойи тўғрисида олдиндан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Аккредитация қилинувчи давлат Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати розилигисиз республиканинг бошқа аҳоли пунктларида дипломатик ваколатхонанинг таркибий қисми бўлган канцелярия таъсис этиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик сервис хизмати дипломатик ваколатхонага ва унинг ходимларига Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зарур кўчмас мулкни сотиб олишда ва ижарага олишда кўмаклашади, шунингдек хусусий шахслардан биноларни ижарага олишда воситачилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Дипломатик ваколатхонага, дипломатик персонал бошлиқлари ва аъзоларига бериладиган дахлсизлик ҳуқуқлари ва имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Дипломатик ваколатхоналар ва дипломатик ваколатхоналар бошлиқларининг хусусий қароргоҳлари биноси, шунингдек дипломатик ваколатхоналар аъзоларининг уй-жойлари дахлсиз ҳисобланади. Дипломатик ваколатхонани ва хусусий қароргоҳни қўриқлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тақдимномасига, биноан шартнома асосида, қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилиши мумкин. Ички ишлар органларига қўриқлашга ишониб топширилаётган дипломатик ваколатхоналар ва қароргоҳларнинг техник мустаҳкамлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик ваколатхона, унинг фаолияти дипломатик ваколатхонанинг мутлақо ички ишлари билан боғлиқ бўлган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бўлган тақдирда, ички қўриқлашни ташкил этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик ваколатхоналар ва дипломатик ваколатхоналар бошлиқларининг хусусий қароргоҳлари биноларига, шунингдек дипломатик ваколатхоналар аъзоларининг уй-жойларига фақат тегишли хорижий давлат дипломатик ваколатхонаси бошлиғининг розилиги мавжуд бўлгандагина кириш мумкин. Ушбу бинолар ва улардаги анжомлар, шунингдек дипломатик ваколатхонага тегишли ҳаракатланиш воситалари тинтиш, мусодара қилиш, реквизиция, ҳисобга олиш ва бошқа мажбурий хатти-ҳаракатлардан дахлсиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бинолар ва ҳаракатланиш воситаларидан дипломатик ваколатхона функцияларидан бошқа мақсадларда фойдаланилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Дипломатик ваколатхоналар ва дипломатик ваколатхона бошлиғи дипломатик ваколатхоналар, шу жумладан дипломатик ваколатхоналар бошлиқларининг қароргоҳлари биноларига аккредитация қилинувчи давлатнинг Давлат байроғини ва Давлат гербини ўрнатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Дипломатик ваколатхона ўз ҳукумати билан, ўз давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги бошқа ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек ўз давлатининг учинчи давлатлардаги бошқа ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан одатдаги алоқа воситалари, кодлаштирилган ва шифрланган хабарлар, шунингдек дипломатик почта (кейинги ўринларда диппочта деб аталади) воситасида тўсиқсиз алоқа боғлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик ваколатхоналар симсиз хабар узатгичлар ўрнатиши ва улардан фақат Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари рухсати билангина фойдаланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Дипломатик ваколатхонанинг архивлари, ҳужжатлари ва расмий хат-хабарлари исталган вақтда, улар жойлашган жойдан қатъи назар, дахлсиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.5. Дипломатик почтани очиш ва ушлаб қолиш мумкин эмас. Дипломатик почтани ташкил этувчи барча ўринларда уларнинг характерини кўрсатиб турувчи ташқи белгилар бўлиши керак ва уларда фақат расмий равишда фойдаланиш учун мўлжалланган дипломатик ҳужжатлар ва буюмлар бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.6. Мақоми ва дипломатик почтадаги ўринлар сони кўрсатилган расмий ҳужжат билан таъминланган дипломатик курьер (кейинги ўринларда дипломатик курьер деб аталади) ўз вазифаларини бажараётган Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидан фойдаланади. У шахсий дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади ва бирор-бир шаклда ҳибсга олинмайди ёки ушлаб қолинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимиятининг ваколатли органлари дипломатик курьерларга хизмат вазифаларини бажаришда мумкин бўлган даражада кўмаклашади ва уларни ҳимоя қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.7. 3.6.-банд қоидалари дипломатик почтани бир марта ташиш учун тайинланган вақтинчалик курьерларга (ad hoc дипломатик курьерларга) нисбатан ҳам қўлланади, улардаги эслатиб ўтилган дахлсизлик ҳуқуқлари бундай курьер томонидан унга юкланган дипломатик почта белгиланган жойга етказиб берилган вақтда тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик почта хорижий давлат билан тузилган махсус битим асосида, курьер кузатувчисиз, одатдаги алоқа канали бўйича жўнатилиши ёки фуқаро самолётининг дипломатик курьер ҳисобланмайдиган командирига ишониб топширилиши мумкин. Дипломатик ваколатхона Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ махсус рухсатнома асосида ўз ходимини дипломатик почтани бевосита самолёт командиридан қабул қилиб олиш учун юбориш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.8. Ўзининг расмий вазифаларини бажараётганда дипломатик ваколатхона томонидан ундириладиган ҳақ ва йиғимлар барча солиқлар, йиғимлар ва божлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.9. Дипломатик ваколатхоналар бошлиқлари хусусий ёки ижарага олинган дипломатик ваколатхона биноларига нисбатан барча солиқлар, йиғимлар ва божлардан озод қилинадилар, хизмат кўрсатишнинг муайян турлари, шу жумладан бинони ижарага олиш учун тўловдан иборат солиқлар, йиғимлар ва божлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.10. Дипломатик ваколатхона бошлиғи ва дипломатик персонал аъзолари барча солиқлар, йиғимлар ва божлардан озод қилинади, бундан қуйидагилар мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) одатда товарлар ёки хизматлар кўрсатиш нархига қўшиладиган солиқлар ( қўшилган қиймат солиғи, акцизлар, божхона божлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги жисмоний шахслар мулкидан йиғимлар ва солиқлар, агар у мулкка аккредитация қилинувчи давлат номидан ваколатхона мақсадлари учун эгалик қилмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) меросдан давлат божлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) манбаи Ўзбекистон Республикасида бўлган даромаддан йиғимлар ва солиқлар, Ўзбекистон Республикасидаги тижорат корхоналарига капитал қўйилмалардан солиқлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) хизматлар кўрсатишнинг муайян турларидан ундириладиган йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) мулкни рўйхатдан ўтказиш, суд ва реестр божлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.11. Дипломатик ваколатхона расмий фойдаланиш учун мўлжалланган товарларни, дипломатик ваколатхона бошлиғи ва дипломатик ваколатхонанинг дипломатик персонали аъзолари эса—уларнинг шахсан фойдаланиши учун мўлжалланган буюмларни, шу жумладан дастлабки жойлашиб олиш учун зарур бўлган товарларни олиб кириши ва олиб чиқиб кетишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик ваколатхонанинг расмий фойдаланиши учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек дипломатик ваколатхона бошлиғининг ва дипломатик ваколатхонанинг дипломатик персонали аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган товарлар, буюмларни божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг белгиланган тартибига риоя этилган тақдирда, барча божхона божлари, солиқлар ва йиғимлардан озод қилинади, буюмларни сақлаш, белгиланган жойлардан ташқарида ёки божхона расмийлаштириши учун тўловлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.12. Дипломатик ваколатхона бошлиғининг ва дипломатик персонал аъзоларининг шахсий багажи кўрикдан ўтказишдан озод қилинади, багажда олиб кирилиши ва олиб чиқиб кетилиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланган товарлар борлигига асослар бўлган ҳоллар бундан мустасно. Бундай кўрикдан ўтказиш фақат багаж эгаларининг ёки уларнинг ваколатли вакили иштирокида амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.13. Дипломатик ваколатхона бошлиғи ва дипломатик персонал аъзолари шахсий дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар ҳамда тинтув қилиниши ёки ҳибсга олиниши, ёки бирор-бир шаклда ушлаб турилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.14. Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналар ходимларининг ўз чегаралари доирасида эркин юришини таъминлайди, махсус рухсатнома асосида киритиладиган зоналар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.15. Дипломатик ваколатхона бошлиғи ва дипломатик персонал аъзолари Ўзбекистон Республикасининг жиноий, фуқаролик ва маъмурий юрисдикциясидан дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар, бироқ ушбу шахслар бунга аккредитация қилинувчи давлатнинг аниқ ифодаланган розилиги бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига тегишли бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик юрисдикциясидан дахлсизлик ҳуқуқи дипломатик ваколатхона бошлиғи ва дипломатик ваколатхонанинг дипломатик персонали аъзолари фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги уларга тегишли кўчмас мулк, мерос тўғрисидаги даъво муносабати билан, шунингдек улар томонидан хизмат вазифаларидан ташқарида амалга ошириладиган касбий ёки тижорат фаолиятидан келиб чиқадиган даъволар муносабати билан хусусий шахс сифатида кирадиган ҳолатларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дипломатик ваколатхона бошлиғи ва дипломатик ваколатхона аъзолари гувоҳлар сифатида кўрсатма беришга мажбур эмас, бундай кўрсатмалар беришга рози бўлишганда эса улар бунинг учун суд ёки тергов органларига келишга мажбур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.16. Ушбу Низомнинг 3.8, 3.9, 3.11, 3.12 ва 3.13-бандларида назарда тутилган дахлсизлик ҳуқуқлари ва имтиёзлар дипломатик ваколатхона бошлиғи, дипломатик персонал аъзоларининг улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларига, агар оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаса, татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.17. Дипломатик ваколатхонанинг маъмурий-техник персонали аъзолари ва уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаса ёки Ўзбекистонда доимий яшамаса, 3.1, 3.8, 3.9, 3.10, 3.11-бандларда (3.11-бандда кўрсатилган имтиёзларнинг дастлабки жойлашиб олиш учун мўлжалланган товарларга нисбатан қўлланишини истисно қилган ҳолда), 3.13 ва 3.15-бандларда (Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ва маъмурий юрисдикциясидан дахлсизлик ҳуқуқининг фақат хизмат вазифаларини бажараётган маъмурий-техник персонал ходимлари томонидан содир этилган хатти-ҳаракатларгагина татбиқ қилиниши истисно қилган холда) назарда тутилган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатувчи персоналнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган аъзолари улар томонидан ўз хизмат вазифаларини бажараётган содир этилган хатти-ҳаракатларга нисбатан дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланадилар ҳамда ўз хизмати бўйича олишадиган иш ҳақи юзасидан солиқлар, йиғимлар ва божлардан озод қилинадилар. Бундай шахсларга, шунингдек, ҳар бир хорижий давлат билан тузилган махсус битим асосида ва улар билан ўзаро дўстлик принципидан келиб чиққан ҳолда божхона имтиёзлари ҳам берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.18. Хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича ўтадиган учинчи давлатдаги дипломатик ваколатхонаси бошлиғи, дипломатик ваколатхонанинг дипломатик персонали аъзолари шахсий дахлсизлик ҳуқуқидан ва уларнинг ўтишини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Ушбу қоида уларнинг имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланишадиган оила аъзоларига, шунингдек уларни кузатиб борувчи ёки уларга қўшилиш ёки ўз давлатига қайтиш учун алоҳида жўнайдиган шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.19. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича ўтаётган дипломатик курьерларга ҳам Ўзбекистон Республикасига келаётган дипломатик курьерларга каби дахлсизлик ҳуқуқи берилади ва ҳимоя қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Консуллик муассасалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Консуллик муассасаси ўз функцияларини консуллик округи доирасида бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасасининг жойлашган жойи, класси ва унинг консуллик округи чегараси Ўзбекистон Республикаси ва тегишли хорижий давлат ўртасидаги битим билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Хорижий давлат томонидан тайинланган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири томонидан қабул қилинган бош консул, вице-консул ва консуллик агенти консуллик муассасасининг бошлиғи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Консуллик муассасаси бошлиғи унга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан консуллик экзекватураси берилгандан кейин ўз вазифаларини бажаришга киришиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Консул лавозимидаги шахс алоҳида ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг розилиги билан ўз функцияларини ўз консуллик округи ташқарисида бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Консуллик муассасаси бинолари дахлсиз ҳисобланади. Ушбу биноларга фақат тегишли хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассаси бошлиғининг ёки дипломатик ваколатхонаси бошлиғининг розилиги билангина кириш мумкин. Шу билан бирга, ёнғин ёки зудлик билан ҳимоя чораларини талаб қиладиган бошқа табиий офатлар рўй берганда консуллик муассасаси бошлиғининг розилиги назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси биноларининг дахлсизлиги улардан консуллик ваколатхонаси функцияларига тўғри келмайдиган мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқини бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6. Консуллик муассасаси биносига, шунингдек консуллик муассасаси бошлиғи қароргоҳига ва бу хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлганда консуллик муассасаси бошлиғи юрадиган транспорт воситаларига аккредитация қилинувчи давлатнинг Давлат байроғи осиб қўйилиши ва Давлат герби ўрнатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.7. Ушбу Низомнинг 2.5, 2.6, 3.1-бандларида назарда тутилган дахлсизлик ҳуқуқлари ва имтиёзлар консуллик муассасасига нисбатан ҳам қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8. Консуллик муассасасининг архивлари, ҳужжатлари ва расмий хат-хабарлари, уларнинг жойлашган ўрнидан қатъи назар, ҳар қандай вақтда дахлсиз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.9. Консуллик муассасаси ўз ҳукумати билан, ўз давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси билан, шунингдек ўз давлатининг учинчи давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари билан ушбу Низомнинг 3.3-бандида назарда тутилган тартибда алоқа боғлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.10. Ушбу Низомнинг дипломатик почта ва дипломатик курьер тўғрисидаги 3.5 ва 3.6-бандларида назарда тутилган дахлсизлик ҳуқуқлари ва имтиёзлар консуллик вализасига ва консуллик курьерига нисбатан ҳам қўлланади. Консуллик вализасида расмий фойдаланиш учун мўлжалланган расмий хат-хабарлар, ҳужжатлар ва буюмлардан ташқари бошқа нарсалар бор деб ҳисоблаш учун жиддий асослар мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари ваколатли органлар иштирокида консуллик вализасини очишни талаб қилишга ҳақлидир. Бундай талабни бажариш рад этилган тақдирда вализа жўнатувчига қайтариб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Консулликнинг мансабдор шахсларига ва консуллик муассасаларининг бошқа ходимларига бериладиган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Консулликнинг мансабдор шахслари шахсий дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади ва ушлаб турилиши ёки ҳибсга олиниши мумкин эмас, оғир жиноят содир этганлик учун таъқиб қилиш ёки қонуний кучга кирган суд ҳукмини (қарорини) бажариш бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Консулликнинг мансабдор шахслари ва консуллик хизматчилари улар консуллик функцияларини бажариш чоғида содир этадиган хатти-ҳаракатларга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг суд ёки маъмурий органлари юрисдикциясига кирмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур дахлсизлик ҳуқуқи консуллик мансабдор шахслари томонидан тузилган, улар унинг бўйича ўзи вакили бўлган давлатнинг ёхуд учинчи томоннинг агенти сифатида Ўзбекистон Республикасида йўл-транспорт воситаси сабабчи бўлган бахтсиз ҳодиса етказган зарар учун ўз зиммасига бевосита ёки билвосита мажбуриятлар олишмаган шартномадан келиб чиқадиган фуқаролик даъвосига нисбатан қўлланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. Консуллик муассасаси ходимлари суд ишларини ёки маъмурий ишларни олиб бориш чоғида гувоҳлар сифатида чиқарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3.1. Консуллик хизматчиси ёки хизмат кўрсатувчи персонал кўрсатма беришдан бош тортиши мумкин эмас, 5.3.3-кичик бандда қайд этилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3.2. Консуллик мансабдор шахснинг кўрсатмасини талаб қиладиган орган ушбу шахснинг ўз функцияларини бажаришига халал етказмаслиги керак. У, имкони бўлган вақтда, бундай кўрсатмаларни мазкур шахснинг уйида ёки консуллик муассасасида эшитиши ёки ундан ёзма кўрсатмаларни қабул қилиб олиши мумкин. Агар консулликнинг мансабдор шахси кўрсатма беришдан бош тортса, унга нисбатан ҳеч қандай мажбур қилиш ёки жазолаш чоралари кўрилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3.3. Консуллик муассасаси ходимлари ўз функцияларини бажариши билан боғлиқ масалалар бўйича кўрсатмалар беришга ёки ўзларининг функцияларига тааллуқли расмий хат-хабарларни тақдим этишга мажбур эмаслар. Улар, шунингдек, ўзлари вакили бўлган давлат қонунчилигини изоҳловчи кўрсатмалар беришга мажбур эмаслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.4. Консулликнинг штатдаги мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси худудида шахсий даромадлар олиш мақсадида бирор-бир касб ёки тижорат фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас, ушбу норма бузилган тақдирда уларга нисбатан берилган имтиёзлар ва ушбу Низомда улар учун назарда тутилган дахлсизлик ҳуқуқлари татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муассасаси тегишли бўлган давлат консуллик муассасаси ходимининг ушбу бандда назарда тутилган имтиёзлари ва дахлсизлик ҳуқуқларидан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.5. Консуллик муассасасининг мол-мулкини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиши, шунингдек консулликнинг мансабдор шахсларига божхона имтиёзлари бериш тартиби ушбу Низомнинг 3.11-бандига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик хизматчиларига ва хизмат кўрсатувчи персонал ходимларига, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган оила аъзоларига божхона имтиёзлари ҳар қайси хорижий давлат билан махсус битим асосида ва улар билан ўзаро дўстлик принципидан келиб чиққан ҳолда татбиқ этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Қўшимча қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Ушбу Низомда дипломатик персонал аъзолари учун назарда тутилган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқлари давлатлараро музокараларда, халқаро конференцияларда ва йиғилишларда қатнашиш учун ёки бошқа расмий топшириқлар билан Ўзбекистон Республикасига келишадиган хорижий давлатларнинг вакилларига, хорижий давлатларнинг парламент ва ҳукумат делегациялари аъзоларига, шунингдек уларни кузатиб борувчи ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган оила аъзоларига ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2. Худди шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича ўтувчи хорижий давлатлар вакиллари, хорижий давлатларнинг парламент ва ҳукумат делегациялари аъзолари, шунингдек уларни кузатиб борувчи ва уларнинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмаган оила аъзолари шахсий дахлсизлик ҳуқуқидан ва уларнинг ўтишини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.3. Ўзбекистон Республикасида халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга, ушбу ташкилотлар ҳузуридаги хорижий давлатлар ваколатхоналарига, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига бериладиган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.4. Ушбу Низомда кўрсатилган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланувчи шахсларга мансублик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган ҳужжатлар билан тасдиқланади, 3.18, 3.19 ва 6.1-бандларда кўрсатилган шахслар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.5. Ушбу Низом билан қамраб олинмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномалари билан тартибга солиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 8 майдаги 207-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарини, консуллик муассасаларини, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини ва уларнинг ходимларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ

1. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ва уларнинг ходимлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида халқаро ҳуқуқ нормаларига ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ аккредитация қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ҳар йили камида икки марта Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Давлат протоколи бошқармасига ваколатхона ходимларининг лавозимлари, уй манзиллари, хизмат ва уй телефонлари рақамлари кўрсатилган рўйхатини, ваколатхона таркиби ўзгарганлиги тўғрисидаги, хусусан ваколатхона ходимларининг тайинланиши, ваколатхона ходимлари ва улар оила аъзоларининг келиши, бутунлай кетиши, функцияларининг тўхтатилганлиги ҳақидаги ахборотномани юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ахборотномада ваколатхонанинг Ўзбекистон Республикасининг ёки учинчи давлатларнинг фуқаролари ҳисобланадиган ходимлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда ваколатхоналар Давлат протоколи бошқармаси томонидан ваколатхона ходимининг оила аъзолари сифатида илгари аккредитация қилинган шахсларнинг қариндошлиги тўхтатилганлиги тўғрисидаги ахборотномани юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқаро ҳуқуқ нормаларига ва миллий қонунчиликка, шунингдек, мазкур Тартибга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида қуйидагилар юридик шахслар сифатида аккредитация қилинадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мурувват ёрдами кўрсатиш, иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукумат тасарруфида бўлмаган халқаро ва хорижий ташкилотлар ваколатхоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хорижий давлатларнинг иқтисодий ва техника ҳамкорлик, шунингдек мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация қилинган барча ваколатхоналар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг махсус реестрига ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 3-бандда кўрсатиб ўтилган ваколатхоналарни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади –
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик бандда кўрсатиб ўтилганлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— консуллик муносабатлари ўрнатиш тўғрисида битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хорижий давлат Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасида дипломатик ваколатхона очиш тўғрисидаги нотаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хорижий давлат Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасида консуллик ваколатхонаси очиш тўғрисидаги нотаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б» кичик бандда кўрсатиб ўтилганлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси билан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу ташкилотлар ваколатхонасини очиш тўғрисидаги шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в», «г» кичик бандларда кўрсатиб ўтилганлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси билан аккредитация қилинаётган ташкилотлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ваколатхона очиш мўлжалланаётганлиги баён қилинган битим (агар шундай битим бўлган тақдирда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича ташкилотлар учун – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг аккредитация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси, мазкур Тартибга 1-илованинг 1-бандига мувофиқ ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ташкилотлар учун – мазкур Тартибга 1-илованинг 2-бандига мувофиқ ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банднинг «в», «г» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ваколатхоналар бир йил муддатга аккредитация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 3-банднинг «в», «г» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ваколатхоналарни қайта аккредитация қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича ташкилотларнинг ваколатхоналарини қайта аккредитация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мазкур Тартибга 1-илованинг 3-бандига мувофиқ ахборотнома тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ташкилотларнинг ваколатхоналари қайта аккредитация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мазкур Тартибга 1-илованинг 4-бандига мувофиқ ахборотнома тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 3-банднинг «в», «г» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича ваколатхоналар билан ишловчи Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплексига биргаликда амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборотнома тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ваколатхона фойдаланишида бўлган ёки аккредитация карточкалари эгаларининг шахсий мулки ҳуқуқидаги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва автомашиналар учун номерлар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда аккредитация қилинаётган ташкилот мақомига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Аккредитация қилинадиган жисмоний шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида қуйидагилар аккредитация қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хорижий дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг бошлиқлари ва ходимлари, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг ҳарбий атташелари, маъмурий-техник ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлари, уларнинг қарамоғида бўлган* оила аъзолари, шунингдек уй хизматчилари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланмасалар ёки бу ерда доимий яшамасалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*«қарамоғида бўлган шахслар» тоифасига эр-хотин, 18 ёшга тўлмаган ёки муомалага лаёқатсиз болалар, улар билан бирга яшовчи ота-оналар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган халқаро ҳукуматлараро ваколатхоналарининг бошлиқлари, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган техник ва мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича халқаро ва ҳукумат тасарруфида бўлмаган хорижий ташкилотларнинг бошлиқлари ва доимий ходимлари, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган иқтисодий, техник ҳамкорлик ва мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари бошлиқлари ва ходимлари, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзолари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Аккредитация карточкаларининг тоифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 8-бандда кўрсатиб ўтилган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги уларнинг лавозимига кўра аккредитация карточкалари беради ва карточка эгасининг паспортига унинг аккредитация қилинганлиги тўғрисида ёзиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.Аккредитация карточкалари 5 (беш) тоифага бўлинади: «А», «В», «С», «D», «Е».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «А» тоифасидаги яшил рангли аккредитация карточкалари дипломатик паспорти мавжуд ёки паспортида ёзув бўлган дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассалари бошлиқларига ва уларнинг оила аъзоларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «В» тоифасидаги қизил рангли аккредитация карточкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналари бошлиқларига ва уларнинг оила аъзоларига, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмасалар, берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) «С» тоифасидаги тўқ сариқ рангли аккредитация карточкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник персонал аъзоларига, фахрий консулларга, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ваколатхоналари ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмасалар, берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) «D» тоифасидаги кўк рангли аккредитация карточкалари дипломатик паспорти бўлган ёки паспортда эгасининг дипломатик мақомини тасдиқловчи ёзув бўлган дипломатик ваколатхоналарнинг дипломатик ходимларига, консуллик муассасаларининг мансабдор шахсларига ва уларнинг оила аъзоларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) «Е» тоифасидаги ҳаворанг аккредитация карточкалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— мурувват ёрдами кўрсатиш, иқтисодий ва техник ҳамкорлик халқаро ва ҳукумат тасарруфида бўлмаган хорижий ташкилотлар ваколатхоналарнинг бошлиқларига ва доимий ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимларининг хизмат кўрсатувчи персонал ходимларига, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмасалар, берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган мурувват ёрдами кўрсатиш, иқтисодий ва техник ҳамкорлик халқаро ва ҳукумат тасарруфида бўлмаган хорижий ташкилотлар ваколатхоналарининг вақтинчалик ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, дипломатик, консуллик муассасалари уй хизматчилари бўлган юқорида кўрсатиб ўтилган шахсларга аккредитация карточкалари бермасдан уларнинг паспортларига аккредитация қилинганлиги тўғрисида белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Аккредитация карточкаларини бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ташқи ишлар вазирлиги аккредитация карточкалари беришнинг қуйидаги тартибини белгилайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси ҳамда халқаро ва хорижий ташкилот ваколатхонаси ўз ходимини аккредитация қилиш ва аккредитация карточкаларини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига оғзаки нота ёки паспортнинг икки нусхаси, кириш визасининг икки нусхаси, 4 та фотосурат (3х4 см ўлчамли), тегишли тоифаларнинг 1-шакл бўйича тўлдирилган иккита аккредитация қилиш бланкаси ва 2-шакл бўйича тўлдирилган битта бланка илова қилинган хат юборади (2 ва 3-иловалар*);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-3-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) аккредитация қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва аккредитация ҳужжатларини бериш аризачи томонидан зарур ҳужжатлар топширилган кундан бошлаб, D (дипломатик) ва S (хизмат) тоифали кириш визалари бўлганда, ўн иш куни мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасаси ўз ходимларининг хизмат мавқеи ўзгарган тақдирда уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини ходимнинг янги дипломатик мавқеи ва лавозими кўрсатилган дипломатик паспортнинг нусхасини, 1-шакл бўйича тўлдирилган иккита аккредитация бланкасини, 2-шакл бўйича тўлдирилган битта бланкани ва илгари берилган аккредитация карточкасини илова қилган ҳолда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Жисмоний шахсларни аккредитация қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур Тартибнинг 8-бандида кўрсатиб ўтилган шахсларни қисқа ва узоқ муддатга аккредитация қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қисқа муддатли аккредитация олти ойгача муддатга қилинади, бунда аккредитация карточкаси берилмайди, паспортга аккредитация қилинганлиги тўғрисида белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Узоқ муддатли аккредитация олти ойдан ортиқ муддатга берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ваколатхоналари бошлиқларига узоқ муддатли аккредитация уч йилгача муддатга берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— дипломатик ваколатхоналарнинг дипломатик ходимларига ва консуллик муассасаларининг мансабдор шахсларига узоқ муддатли аккредитация икки йилгача муддатга берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимларига, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ваколатхоналари ходимларига, халқаро ва ҳукумат тасарруфида бўлмаган хорижий ташкилотлар ваколатхоналарининг бошлиқлари ва ходимларига, иқтисодий, техник ҳамкорлик ва мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари бошлиқлари ва ходимларига узоқ муддатли аккредитация бир йилгача муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Аккредитация карточкаси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда тегишли нота билан хабардор қилинади. Нотага йўқолган аккредитация карточкаси эгасининг иккита фотосурати, топилмалар столидан олинган маълумотнома илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация карточкасининг дубликати ўн иш куни мобайнида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Имтиёз ва дахлсизлик ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар ва хорижий давлатлар консуллик муассасаларининг бошлиқлари ва ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари дипломатик муносабатлар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясида, консуллик муносабатлари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена конвенциясида, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёз ва дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ваколатхоналари бошлиқлари ва ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари 1947 йил 21 ноябрдаги ихтисослаштирилган муассасаларнинг имтиёзлари ва дахлсизлик ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияда назарда тутилган, агар мазкур Конвенциянинг амал қилиши уларга жорий этилса, имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси билан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ўртасидаги шартномаларда белгиланган имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган иқтисодий, техник ҳамкорлик ва мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича халқаро ва ҳукумат тасарруфида бўлмаган хорижий ташкилотлар ваколатхоналарининг бошлиқлари ва доимий вакиллари, шунингдек уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси билан ҳукумат тасарруфида бўлмаган халқаро ташкилотлар ўртасидаги шартномаларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган иқтисодий, техник ҳамкорлик ва мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари бошлиқлари ва ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси билан хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотлари ўртасидаги шартномаларда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. 18-21-бандларда кўрсатиб ўтилган шахслар ва уларнинг оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмасалар ва унинг ҳудудида доимий яшамасалар, имтиёзлар ва дахлсизлик ҳуқуқларидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Аккредитация карточкалари эгаларининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган ваколатхона ходими бутунлай жўнаб кетаётган ходимнинг ўзининг, шунингдек унинг оила аъзоларининг аккредитация карточкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мажбурий тартибда қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация карточкалари Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Аккредитация карточкасининг эгаси, бўлиши мақомидан қатъи назар, қуйидагилар мажбурдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ўзининг имтиёзлари ва дахлсизлик ҳуқуқларига зиён етказмаган ҳолда бўлиб турган давлатнинг қонунлари ва қоидаларини ҳурмат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикасининг ички ишларига аралашмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ваколатхона биносидан ва қароргоҳдан, автотранспортдан фақат ваколатхона функцияларига мувофиқ мақсадларда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикасида яшовчи халқларнинг маданияти, урф-одатлари, анъаналари ва турмушини ҳурмат қилиш ва ёки бу миллатга ёки эътиқодга нисбатан хайрихоҳ бўлиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. 8-бандда кўрсатиб ўтилган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинчалик сафарларга чиқишлари уларнинг ҳақиқий паспортлари ва Ўзбекистон Республикаси визалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. 8-бандда кўрсатиб ўтилган шахсларга визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш масалалари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари асосида ва аккредитация муддатига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармаси томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация қилиш тартибига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аккредитация қилиш тартиби 3-бандининг «в», «г» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган мурувват ёрдами кўрсатиш ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) (легализация қилинган) ташкилот Устави ёки Низомнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аккредитация қилинадиган ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида ваколатхонани аккредитация қилиш тўғрисидаги илтимоснома хати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 14-сон, 112-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) тавсия қилинаётган ва Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар ва дастурлар, шу жумладан, мурувват ёрдамининг мўлжалланаётган миқдорлари тўғрисидаги ўзбек ёки рус тилида ёзилган ахборотнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аккредитация қилиш тартиби 3-бандининг «в», «г» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган иқтисодий ва техник ҳамкорлик ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитация қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларга қуйидагилар нусхаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) (легализация қилинган) ташкилот Устави ёки Низомнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) аккредитация қилинадиган ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида ваколатхонани аккредитация қилиш тўғрисидаги илтимоснома хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш тавсия қилинаётган лойиҳалар ва дастурлар тўғрисида ўзбек ёки рус тилида ёзилган ахборотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ташкилот ўз фаолиятини улар орқали амалга оширадиган вазирликлар ва идоралар номидан ёзилган тавсиянома хатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аккредитация қилиш тартиби 3-бандининг «в», «г» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган мурувват ёрдами кўрсатиш бўйича ташкилотлар ваколатхоналарини қайта аккредитация қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аккредитация қилинадиган ташкилотнинг қайта аккредитация қилиш тўғрисидаги илтимоснома хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплексининг қайта аккредитация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ваколатхонанинг амалга ошириладиган фаолияти тўғрисида ўзбек ёки рус тилида ёзилган ахборотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ваколатхона ходимларининг янгиланган рўйхати ва ваколатхонанинг юридик манзили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 3-банднинг «в», «г» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ташкилотлар ваколатхоналарини қайта аккредитация қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аккредитация қилинадиган ташкилотнинг қайта аккредитация қилиш тўғрисидаги илтимоснома хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ваколатхонанинг амалга ошириладиган фаолияти тўғрисида ўзбек ёки рус тилида ёзилган ахборотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ваколатхона ходимларининг янгиланган рўйхати ва ваколатхонанинг юридик манзили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ташкилот ўз фаолиятини улар орқали амалга оширадиган вазирликлар ва идоралар номидан ёзилган тавсиянома хатлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 9-сон, 47-модда; 2002 й., 14-сон, 112-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/859/2096-сон; 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 26.01.2026 й., 09/26/26/0076-сон)