10.05.2017 йилдаги ПҚ-2962-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилган ҳолда молиялаштиришни таъминлаш, шунингдек, «Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш» инвестиция лойиҳаси доирасида объектларни қуриш бўйича ишларни самарали ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 сентябрдаги «Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2607-сон қарорини ижро этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паритет асосида масъулияти чекланган жамият шаклида «Natural Gaz — Stream» корхонаси (кейинги ўринларда — қўшма корхона) тузилди ҳамда 300 минг АҚШ доллари миқдорида бирламчи устав фонди шакллантирилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш» лойиҳасининг (кейинги ўринларда — лойиҳа) дастлабки техник-иқтисодий асоси белгиланган тартибда тасдиқланди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма корхонанинг устав фондини ошириш учун Ўзбекистон томонининг ҳиссаси сифатида қўшма корхонага бериладиган мулк ва аввалги харажатлар баҳоланди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма корхона томонидан танлов савдолари натижаларига кўра «ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC» (БАА) компанияси билан «тайёр ҳолда топшириш» шартларида лойиҳалаштириш, ускуналар ва материалларни етказиб бериш, объектни қуриш бўйича шартномалар тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Natural Gaz-Stream» МЧЖ таъсисчиларининг қўшма корхонанинг устав жамғармасини 60,6 млн АҚШ доллари, шу жумладан 30,3 млн АҚШ доллари миқдорида — баҳолаш ва хорижий инвестор томонидан тўғридан-тўғри инвестицияларни тегишли равишда киритиш натижалари бўйича мулк ҳамда аввалги харажатлар кўринишидаги Ўзбекистон томонининг улуши ҳисобидан ошириш таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекнефтгаз» МХК хорижий инвестор билан биргаликда икки ой муддатда лойиҳани амалга ошириш учун «Газпромбанк» АЖ кредитлари ва қарзларини жалб қилиш шартларини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекнефтгаз» МХК ва хорижий инвесторларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа доирасида қазиб олинадиган табиий газнинг барча ҳажмини экспортга сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма корхона ва «Ўзтрансгаз» АЖ ўртасида лойиҳа доирасида қазиб олинадиган табиий газни экспортга сотиш бўйича 10 йил муддатга узоқ муддатли ҳадли шартнома тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, лойиҳани амалга ошириш учун жалб қилинадиган қарзларни ва улар бўйича фоизларни сўндиришга йўналтириладиган маблағлар, кредитлар ва қарзлар бўйича мажбуриятларни тенг миқдорда тўлаган ҳолда асосий қарзни тўлиқ сўндиргунга қадар бўлган даврда, янги қурилишлар, амалдаги ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва технологик янгилашга жалб қилинадиган валюта кредитлари бўйича асосий қарз ва фоизларни сўндиришга йўналтириладиган маблағларга преференциялар ва имтиёзлар бўйича тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 28 апрелдаги «Нефть ва газ конларини разведка қилиш ҳамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2598-сон Фармонининг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-бандига доир қисмида — углеводород конларини излаш ва разведка қилишни амалга оширадиган қўшма корхонага, шунингдек, унинг томонидан жалб қилинадиган хорижий пудрат ва субпудрат ташкилотларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-бандига доир қисмида — углеводород конларини излаш ва разведка қилиш учун қўшма корхонага материаллар етказиб бериш, ишларни олиб бориш ва хизматлар кўрсатишни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг резидентлари — юридик шахсларга татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 сентябрдаги «Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2607-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 10 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2962-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 майдаги ПҚ-2962-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 сентябрдаги «Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек, Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2607-сон қарорининг рус тилидаги матнига киритиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 5-банддаги «до 1 июля 2017 года» сўзлари «до 1 сентября 2017 года» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 10-банддаги «Сечанкуль, Акджар, Чимбай» сўзларидан кейин «Акчалак, Чандыр» сўзлари билан тўлдирилсин.