Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг
Қарори
Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Кўчирма]
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 13 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2879-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 6 ноябрдаги 515-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3085, 06.11.2018 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Мажлис кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасидан келиб чиққан ҳолда Республика кенгаши қарор қилади:
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 1 июндаги ПФ-5067-сон «Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ҳамда 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сон «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Кенгашнинг 2017 йил 14 мартдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2879, 2017 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 348-модда) 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Кенгаш раиси А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 22 сентябрь,
3-сон
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 22 сентябрдаги 3-сон қарорига
7-ИЛОВА
7-ИЛОВА
Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 15-банднинг бешинчи хатбошисидаги «тайёрланади ва» деган сўзлар «тайёрланиб, бир иш куни давомида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. иловада:
олтинчи ва еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
саккизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи — ўн иккинчи хатбошилар ҳисоблансин;
еттинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси ва туманлар (шаҳарлар) бош архитекторлари томонидан молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, барча қурилишларда, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жой қурилиш объектларида рухсат берилган ҳужжатлар мавжудлиги ва шаҳарсозлик норма ҳамда қоида талабларига риоя этилаётганлиги борасида субъектнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан қисқа муддатли текширишлар ўтказилганда;»;
ўнинчи хатбошидаги «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасига бўлган нархларни ошириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупция ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув чора-тадбирлари олиб борилиши.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 10/17/2879-2/0112-сон, 07.11.2018 й., 10/18/3085/2163-сон)