13.10.2017 йилдаги ПҚ-3322-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура ва қурилиш нормаларига мувофиқ ҳудудий инфратузилмани яхшилаш, ободонлаштириш, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш, аҳоли фаровонлигини яхшилаш, сув таъминоти ва канализация муаммоларини бартараф этиш, маҳаллаларнинг ички йўлларини таъмирлаш, ижтимоий объектларни қуриш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳа ходимлари учун хизмат уйларини қуриш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги 780-сонли қарори билан Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузурида Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилган (кейинги ўринларда — Жамғарма).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Жамғарма устав жамғармасига бирламчи улуши Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган Тошкент шаҳри ҳокимлигига 5 йил муддатга, 2 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, фоиз ставкаси йилига 2,25 фоизни ташкил қилган ҳолда, қайта молиялаштириладиган банкнинг йилига 0,25 фоиз миқдордаги жамғармасини ҳисобга олган ҳолда, комиссия йиғимлари ундирилмаган равишда 50 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредити ҳисобига шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини сўндириш прогноз жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан албатта келишган ҳолда Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан тузиладиган манзилли рўйхатларга мувофиқ ишлатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитини мақсадли ва самарали ишлатиш, шунингдек, Жамғармани ўз вақтида шакллантириш юзасидан ижро этувчи масъул орган этиб Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб қилинадиган кредитини сўндириш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси (Ж.А. Ходжаев), Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш. Вафаев) Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда беш кун муддатда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни ва аниқ манбаларни кўрсатган ҳолда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб қилинадиган кредитини сўндириш механизмини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банки Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан биргаликда Тошкент шаҳри ҳокимлигига берилган кредитни мақсадли ва самарали ишлатилиши, шунингдек, ўз вақтида қайтарилиши юзасидан таъсирчан мониторинг ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган кредити бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги мажбуриятларига доир Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатини бериш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Тошкент шаҳар ҳокими Р.Д. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 13 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3322-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 октябрдаги ПҚ-3322-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини сўндириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит суммаси‎ 50 млн АҚШ доллари
Кредит муддати‎ ‎‎5 йил, шу жумладан, имтиёзли давр — 2 йил
Фоиз ставкаси‎ ‎‎йилига2,25 фоиз (шу жумладан, маржа — 0,25 фоиз)

Тўлаш даври‎‏

‎‏Танлаб олиш*

Тўлов суммаси‎‎

Тўланиши керак бўлган умумий сумма*‎‏

Асосий қарз‎

фоизлар*

2017 йилнинг II ярим йиллиги‎

50 000,0‎

188,0‎ 188,0‎
2018 йилнинг I ярим йиллиги‎ 561,0‎ 561,0‎
2018 йилнинг II ярим йиллиги‎ 564,0‎ 564,0‎
2019 йилнинг I ярим йиллиги‎ 561,0‎ 561,0‎
2019 йилнинг II ярим йиллиги‎ 7 142,9‎ 537,2‎ 7 680,0‎
2020 йилнинг I ярим йиллиги‎ 7 142,9‎ 456,6‎ 7 599,5‎
2020 йилнинг II ярим йиллиги‎ 7 142,9‎ 376,0‎ 7 518,9‎
2021 йилнинг I ярим йиллиги‎ 7 142,9‎ 293,7‎ 7 436,5‎
2021 йилнинг II ярим йиллиги‎ 7 142,9‎ 214,9‎ 7 357,7‎
2022 йилнинг I ярим йиллиги‎ 7 142,9‎ 133,4‎ 7 276,3‎
2022 йилнинг II ярим йиллиги‎ 7 142,9‎ 53,7‎ 7 196,6‎
Жами‎ 50 000,0‎ 50 000,0‎ 3 939,5‎ 53 939,5‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Кредитни амалий танлаб олиш суммаси ва муддатидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилиши лозим.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2017 й., 07/17/3322/0107-сон)